Автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича 114 сонли шартнома


Download 109.65 Kb.
bet1/5
Sana18.06.2023
Hajmi109.65 Kb.
#1583887
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Дог № U-KAM-10 от 08 04.2023 9203


Автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича
114 - сонли шартнома

Урганч ш. 2023 йил “__” ________


Келгусида “Иш бажарувчи” деб юритилувчи ЧП "АМИН МУЛЛА", Низом асосида фаолият кўрсатувчи номидан раҳбари Кутлиев Р.И. бир томондан ва MILLIY GVARDIYA QORAQALPOG‘ISTON RESPUBLIKASI BO‘YICHA BOSHQARMASI бундан буён матнда “Буюртмачи” деб аталувчи, Низом асосида фаолият кўрсатувчи номидан раҳбари Юсупов М. иккинчи томондан, қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар.




1.ШАРТНОМАНИНГ АСОСИ

1.1. “Иш бажарувчи” “Буюртмачи”нинг буюртмасига биноан ушбу шартноманинг


1-иловасида кўрсатилган “Буюртмачи”нинг автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини (кейинги ўринларда "Ишлар" деб юритилади) ўз зиммасига олади.
1.2. Буюртмачи ушбу шартнома шартларига мувофиқ бажарилган ишларни қабул қилиш ва тўлаш мажбуриятини олади.


2.ШАРТНОМАНИНГ ШАРТЛАРИ

2.1. “Иш бажарувчи” “Буюртмачи”дан унинг ёзма талабига биноан ушбу шартноманинг


1-иловасида кўрсатилган “Буюртмачи”нинг автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун қабул қилади.
Таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишга қабул қилинган автотранспорт воситалари “Иш бажарувчи”нинг мутахассислари ва “Буюртмачи”нинг ишончли вакили иштирокида кўздан кечирадилар, натижаси бўйича ишнинг ҳажми ва қиймати, ишлатилган эҳтиёт қисмлар, сарфланадиган материаллар ишлар турига, ҳажмига ва мураккаблигига қараб белгиланади ва нуқсонлар далолатномасида кўрсатилади ва келишилади.
Нуқсонлар далолатномаси Томонлар томонидан имзоланади ва ушбу шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади. “Ишлар”ни тугатиш муддати: иш ҳажми ва мураккаблигига боғлиқ бўлади ва ҳар бир ҳолат бўйича Томонлар келишилади.
2.2. Ушбу шартнома бўйича ишлар “Иш бажарувчи” ва “Буюртмачи” томонидан тузилган ва келишилган нуқсонлар далолатномаси асосида “Иш бажарувчи” томонидан амалга оширилади.
2.3. “Ишлар” “Иш бажарувчи”нинг техник хизмат кўрсатиш бўлинмасида амалга оширилади.
2.4. “Иш бажарувчи”га транспорт воситаларини етказиб бериш “Буюртмачи”нинг куч ва воситалари билан амалга оширилади.
2.5. Автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича ишлар “Иш бажарувчи” ва “Буюртмачи” томонидан бажарилган ишлар далолатномаси имзолангандан кейин бажарилган ва қабул қилинган деб ҳисобланади.
2.6. “Иш бажарувчи” томонидан автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш муддатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- техник хизмат кўрсатиш - 2 иш кунидан ошмаслиги;
- жорий таъмирлаш (кузовдан ташқари) - 15 иш кунидан ошмаслиги;
- бўёқни шилган ҳолда бўяш ишлари - 15 иш кунидан ошмаслиги;
- мураккаб кажжава-пайванд ишлари бўяш ишлари билан биргаликда - 45 иш кунидан ошмаслиги шарти билан.
2.7. Шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ҳолатларда иккала томон Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида жавобгар ҳисобланадилар.
2.8. “Иш бажарувчи” автомобилларни кафолатли таъмирлашни ўз зиммасига олади.
Иш сифати ва бажарилган ишлар ҳажми заказ-наряд ёки квитанцияга мослиги бўйича шикоятлар “Буюртмачи” томонидан қуйидаги муддатларда билдирилиши мумкин:
- техник хизмат кўрсатиш бўйича 15 кун давомида, босиб ўтилган йўл 1000 км дан ортиқ бўлмаган ҳолда;
- жорий таъмирлаш бўйича 30 кун давомида, босиб ўтилган йўл 2000 км дан ортиқ бўлмаган ҳолда;
- агрегатларни янгисига алмаштириш таъмири бўйича - ишлаб чиқарувчи корхонанинг кафолат муддати бўйича;
- агрегат ва узелларни қайта капитал таъмирлаш - тиклаш ишлари бўйича - 6 ой давомида ёки босиб ўтилган йўл 10000 км дан ортиқ бўлмаган ҳолда;
- кузов ва унинг элементлари таъмири бўйича - 6 ой давомида;
- қисман ва тўлиқ бўёқлаш бўйича - 6 ой давомида;
Кўрсатилган кафолат муддатлари автомобилни «Буюртмачи»га топширилган кундан бошлаб инобатга олинади.
2.9. Томонлар шартнома мажбуриятларини амалга ошириш учун барча зарур имкониятларини ишга соладилар.



Download 109.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling