Автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича 114 сонли шартнома


ШАРТНОМАНИНГ УМУМИЙ ҚИЙМАТИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


Download 109.65 Kb.
bet3/5
Sana18.06.2023
Hajmi109.65 Kb.
#1583887
1   2   3   4   5
Bog'liq
Дог № U-KAM-10 от 08 04.2023 9203

5. ШАРТНОМАНИНГ УМУМИЙ ҚИЙМАТИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


5.1. Мазкур шартноманинг умумий қиймати 27 500 000 (Йигирма етти миллион беш юз минг) сўмни ташкил қилади. “Буюртмачи” мазкур шартнома имзолангандан сўнг, олдиндан тулов 30 % , ва иш бажарилгандан кейин берилган фактурага асосан “Иш бажарувчи”нинг ҳисобрақамига 10 банк иш кунида 70 тўлов сифатида ўтказишни ўз зиммасига олади.


6. ФОРС-МАЖОР

6.1. Ҳеч бир томон иккинчи томон олдида ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ва енгиб бўлмас куч мавжуд бўлган тақдирда ушбу шартномада кўрсатилган мажбуриятлар бўйича жавобгар эмас (уруш эълон қилиниши ёки бошланиши, ер қимирлаши, сув тошқини, ёнғин ва бошқа табиий офатлар).


6.2. Томонлар ушбу кўрсатилган мажбуриятларни бажармаслик сабаблари тўғрисида иккинчи томонни ёзма равишда огоҳлантириши шарт.
6.3. Агар бартараф қилиб бўлмайдиган куч уч ой узлуксиз давом этса тарафлар бир-бирини ёзма равишда огоҳлантириб, шартнома шартларини бажарилишини бекор қилиши мумкин.


7. ТОМОНЛАР ЖАВОБГАРЛИГИ

7.1. Ушбу шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун Томонлар ушбу битим қоидаларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар.


7.2. Кўрсатилган хизмат ҳақини ўз вақтида тўламаслик учун “Буюртмачи” “Иш бажарувчи”га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,4% миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50%идан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.
7.3. Мазкур шартнома асосида ишларни бажариш сифати ва муддатини бузганлиги учун “Иш бажарувчи” “Буюртмачи” га кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,5% миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси кўрсатилмаган хизмат баҳосининг 50%идан ошиб кетмаслиги лозим.
7.4. Пеня тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни шартнома шартларини бажармаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди.
7.5. Тарафлардан бири ушбу шартнома бўйича бошқа мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган холларда айбдор тараф бошқа тарафга бой берилган фойдани қўшиб, кўрган зарарларни қоплайди.
7.6. Автотранспорт воситаларининг шикастланиши, бузилиши ёки йўқолиши учун “Иш бажарувчи”нинг жавобгарлиги қабул қилинган пайтдан бошлаб бошланади ва транспорт воситаси қайтариб берилган пайтдан бошлаб тугайди.
7.7. Тарафларнинг мазкур шартномада кўзда тутилмаган жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилувчи қонунчилик меъёрлари мувофиқ кўлланади.

Download 109.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling