Автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича 114 сонли шартнома
АВТОМОБИЛЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ВА УЛАРГА
Download 109.65 Kb.
|
Дог № U-KAM-10 от 08 04.2023 9203
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.АВТОМОБИЛЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ВА УЛАРГА
ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ 3.1. “Иш бажарувчи” “Буюртмачи”нинг автомобилини таъмирлаш учун ўз омборидаги эҳтиёт қисмларидан фойдаланади. 3.2. “Буюртмачи” автотранспорт воситаси билан бирга таъмирлаш учун керакли агрегатлар, эҳтиёт қисмлар, мойлаш материаллари, совутиш ва тормоз суюқликларни ўз томонидан “Иш бажарувчи”га тақдим қилиши мумкин. 4. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 4.1. “Буюртмачи” қуйидагиларга мажбурдир: 4.1.1. Ишлар бошланиши режалаштирилган кундан 2 (икки) иш куни олдин “Иш бажарувчи”нинг хизмат кўрсатиш пунктига транспорт воситаларини тақдим этиш. 4.1.2. “Иш бажарувчи”нинг хизмат кўрсатиш пунктига транспорт воситаларини ювилган ва тозаланган ҳолда юбориш. 4.1.3. Бажарилган ишлар учун тўловни ушбу шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда амалга ошириш. 4.1.4. “Иш бажарувчи”нинг иштирокида бажарилган “Ишлар”нинг ҳажми ва сифатини текшириш, кўрсатилган “Ишлар” қийматини тўлиқ тўлаш шарти билан “Ишлар” бажарилганлиги тўғрисида хабар олинган кундан бошлаб 3 (уч) календар куни ичида автотранспорт воситасини қабул қилиш, бажарилган ишлар далолатномасини имзолаш. 4.2. “Буюртмачи” қуйидаги ҳуқуққа эга: 4.2.1. “Иш бажарувчи”дан шартномани тўғри бажарилишини талаб қилишга. 4.2.2. “Иш бажарувчи”нинг фаолиятига аралашмасдан, ушбу шартнома бўйича “Ишлар”нинг бориши ва сифатини текширишга. 4.2.3. “Иш бажарувчи” томонидан белгиланган кафолат муддати давомида “Иш бажарувчи”нинг айби билан келиб чиқадиган “Ишлар”даги нуқсонларни бартараф этишни талаб қилишга. 4.3 “Иш бажарувчи” қуйидагиларга мажбур: 4.3.1. “Буюртмачи”дан транспорт воситаларини бутлиги, кўринадиган ташқи шикастланиши ва нуқсонлари билан қабул қилишга. 4.3.2. Таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишга қабул қилинган автотранспорт воситаларини ўзининг мутахассислари ва “Буюртмачи”нинг ишончли вакили иштирокида кўздан кечиришга, ва натижаси бўйича нуқсонлар далолатномасида тузишга ва келишиш учун тақдим қилишга. 4.3.3 Ишлаб чиқарувчи корхонанинг меъёрий-техник, эксплуатацион-таъмирлаш ва технологик ҳужжатларига мувофиқ иш олиб бориш. 4.3.4. “Ишлар”ни юқори сифатли, ҳажмда ва келишилган муддатларда тақдим этишга. 4.3.5. “Ишлар” тугалланган куни “Буюртмачи”га ишларнинг бажарилиши тўғрисида хабар беришга. 4.3.6. Буюртмачи”га ёзма равишда хабар бериш орқали “Ишлар”ни бажаришни тўхтатишга, таъмирлаш ва кўздан кечириш ҳақидаги нуқсонлар далолатномасида кўрсатилмаган носозликлар аниқланса, яъни бу носозликни бартараф этиш имкони бўлмаган йўқлиги сабабли “Ишлар”ни бажарилиш муддати, сифати ва таннархига таъсир кўрсатиши мумкин ҳолларда. 4.3.7. Ишлар учун кафолат муддати давомида аниқланган ва “Иш бажарувчи”нинг айби билан қабул қилинган бўлса, камчиликларни ўз маблағлари ҳисобидан бартараф этиш. 4.4 “Иш бажарувчи”нинг ҳуқуқлари: 4.4.1. Мазкур шартноманинг 5.1-бандида назарда тутилган олдиндан тўлов амалга оширилмаган ҳолларда: - “Ишлар”ни бажарилишини бошламасликка; - “Ишлар”ни бажарилишини тўхтатиб қўйиш. 4.4.2. Учинчи шахсларни шартнома бўйича баъзи ишларни бажариш учун жалб қилиш. Шу билан бирга, “Иш бажарувчи” “Буюртмачи” олдида учинчи шахслар томонидан бажарилган ишларнинг сифати учун барча жавобгарликни ўз зиммасига олади. Download 109.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling