Axborotnoma 3 2017. indd
Download 272.2 Kb. Pdf ko'rish
|
nisbat yangisi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
- Ключевые слова
86 Илмий хабарнома, АДУ, №3 2017 йил НИСБАТ КАТЕГОРИЯСИНИНГ ПРАГМАТИК ТАДҚИҚИ: МАСАЛАНИНГ ҚЎЙИЛИШИ А.М.Тошпўлатов Мақолада нисбат категорияси шаклларининг прагматик аспектини ўрганиш зарурияти кўриб чиқилган. Бу борадаги қарашлар танқидий ўрганилиб, муаммони ўрганишга доир муаллиф концеп- цияси баён қилинган. Калит сўзлар: нисбат, категория , прагматика, семантика, нутқий амалиёт В статье обоснована необходимость исследования прагматического аспекта форм категории залога. Критически рассмотрены точки зрения на данную проблему. Изложена концепция автора по исследованию прагматики залога. Ключевые слова: залог, категория, прагматика, семантика, речевая практика The article studies the necessity of pragmatic aspect of the category of voice. The views relating to this matter are critically studied. The author’s conception concerning studying of ratio pragmatics is explained. Key words: ratio, category, pragmatics, semantics, speech act. Тилнинг прагматик тавсифида унинг типологик таснифи ўз аксини топиши шак-шубҳасиз. Хусу- сан, ўзбек тили агглютинатив тиллар сирасига ки- рар экан, унда айнан морфологик воситаларнинг ҳар қандай вазифа ўташда, масалан, прагматик тус ифодалашда етакчи бўлиши ҳам шак-шубҳа- сиз. Аммо бу прагматик тус фаол ифодаланса-да, морфологик бирликлар табиатидан келиб чиқиб, уларни таҳлил қилиш лексик ва аналитик шакл- лар тавсифига нисбатан анча мураккабдир. Тур- кий тилларда морфологик категориялар юқори даражада шаклланган ёпиқ тизимлар сифатига эга [7.7-8]. Бу эса уларни тадқиқ этишда муайян қийинчиликлар ва муайян енгилликлар беради. Қийинчилик шундаки, морфологик категориялар агглютинатив тилларда шу тилга хос бўлган ҳар қандай имманент жиҳатларни жамлайди. Бу эса улар моҳиятининг бағоят кўпқиррали бўлишига олиб келади * . Енгиллиги шундаки, бир категория мисолида очилган хусусиятларнинг шу типдаги бошқа морфологик категорияларда ҳам акс этиши тақозо қилинади. Морфологик категориялар тизимида алоҳида ўрин тутувчи нисбат категорияси тадқиқи бошқа категориялар тадқиқи учун ҳам қимматли матери- ал бериши шубҳасиз. Чунки айнан нисбат моҳия- тида грамматик ва луғавий жиҳатлар чамбарчас боғланган деб ҳисобланади.Шу билан бирга ай- нан қайси жиҳатлар грамматик, қайсилари луға- вийлиги борасидаги баҳс-мунозаралар охирига етган дейиш қийин [7.82-83]. Айнан нисбат сўзша- кл ҳосил қилишда бошқа морфологик категория- лар билан умумий жиҳатларга эга бўлиш билан бирга, бошқа ҳеч бир морфологик категорияда учрамайдиган алоҳида хусусиятга ҳам эга: нисбат шакллари бир асосга бир неча марта қўшила ола- дики, бундай фавқулодда ҳолатнинг қандай асо- слари борлиги масаласи ҳали мақбул ечимга эга Download 272.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling