Қазиб олиш тизимининг тавсифи Қазиб олиш тизими


Блокни тайёрлаш, қазиб олиш элементларининг асосий ўлчамлари


Download 1.87 Mb.
bet7/12
Sana28.12.2022
Hajmi1.87 Mb.
#1014714
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
3.1. Маъданли конларни ер ости усулида қазиб олишдаги қазиб олиш тизими 2

Блокни тайёрлаш, қазиб олиш элементларининг асосий ўлчамлари. Блокни тайёрлаш ва кесиш усуллари ва дучкалар ўтиш, рудани тушириш ва бошқа оператсиялар қават ости штрекларига ва бошқа кўп қазиб олиш тизимлари ҳам тегишли (камера столбали, руда ва ёндош жинсларни қулатиш, Комбинатсиялаштириб қазиб олиш тизимлари).
Қават остини қазиб олиш тизимида асосий горизонтни тайёрлаш схемаси, тизимни қуйидаги элементларининг ўлчамларига боғлиқ ҳолда танланади: руда танасини қалинлик ўлчами, қазиб олинадиган рудани қабул қилишга, блокдан чиқариш усулига; люклар орқали, релсли ғалвирлаш камераси орқали, скреперлаш горизонти титратма таъминлагичлар ёки юкловчи машиналар билан етказиб берилади. Блок тагини конструксияси ҳар хил транспорт воситаси учун қандай бўлишлиги ушбу китобни 6-бобида кўриб чиқилган.
Скреперда етказиб беришда дучкаларни жойлашиши ва ўлчами рудани текис оқиб тушишини таъминлаши керак, бу дегани рудани тиқилиб қолиши сони минимал ва рудани блокдан чиқариш (тушириш) горизонтида ишларни хавфсиз бажариш имконини яратиш демакдир. Дучкадан чиқарилаётган руда скреперлаш штреки ёки релсли ғалвир устига тўкилмаслиги керак.
Тик дучкалар қўллаш кенг тарқалган бўлиб, кесувчи-1 горизонтал лаҳимдан ўтилади (7-расм, а) скреперлаш штреки-а, рудани тўкилиши, дучка козирёкини 2 ўлчамига боғлиқ бўлиб, унинг кенглиги лаҳим кенглигини 2/3 ўлчамидан катта бўлмаслиги керак.
Горизонтал кесувчида рудани скрепер билан сидириб келтиришда ўлик зона-С, ҳосил бўлади, бу дучкадан тушаётган руда оқимини кесим ўлчами 8° га қадар тораяди, бунинг натижасида рудани тушиши (дучкадан чиқиши) қийинлашади. Шунинг учун дучкани пастки қисмини яъни штрек билан туташадиган жойини қия жойлаштириб ўтилади (7-расм, б). Қиялик бурчагини ўлчами, руда бўлакларини ўлчамига ва намлик даражасига боғлиқ.
Дучкалар скреперловчи лаҳим ўтиш билан бир вақтнинг ўзида ёки кетма-кет ўтилади. Уларнинг кўндаланг кесимини ўлчами 2-5 м2, агар руда бўлаклари катта ўлчамда бўлса, 6-7 м2 деб қабул қилинади. Рудани чиқариш жараёнида тешикни ўлчами катта бўлса, рудани дучкада тиқилиб (осилиб), қолиш ҳоллари анча камаяди, рудани чиқариш унумдорлиги кўпаяди. Дучкаларни ўтиш жараёнида вақтли бурғиловчи полок-3 бунёд этилади. Скреперловчи штрекни таг қисмидан ҳисоблаганда дучкани баландлиги 6-8 м ни ташкил этади.

7-расм. Дучкалар конструксияси.


Рудани блокдан чиқариш вақтида дучкани осилиб-тиқилиб қолган бўлакларини тушириш жараёнида кўп марталаб портлатилганлиги сабабли дучкани ўлчами кенгаяди, "козерек" бузулади, дучкадан чиқаётган руда бунинг натижасида скреперловчи лаҳимга тўкилади. Буни горизонтал кесувчини жойлашиш чуқурлигини танлашда ҳисобга олиниши керак, чунки ундан дучкалар ўтилади.
Дучкалар бир томонлама (8-иасм, а) ва икки томонлама (8-расм, б) жойлаштириб ўтказилиши билан фарқ қилади. Икки томонлама жойлаштирилганда скреперлаш штрекларини сони камаяди. Лекин бир томонлама жойлаштирилганда скреперлаш лаҳимларни сони билан бирга лебедкалар сони ҳам кўпаяди. Демак блокни иш унумдорлиги ҳам юқори бўлади. Булардан ташқари, бир томонлама жойлаштирилганда скреперланадиган лаҳимга рудани тўкилишидан сақлаш мумкин, агар уни руда массиви томон кенгайтирилса. Шунинг учун катта ўлчамдаги руда бўлакларини чиқариш учун бир томонлама тушириладиган дучкани қўллаш, икки томонламага нисбатан мақсадга мувофиқ келади, чунки бу схема қўлланилганда кишиларни ҳаракатланиши ҳам хавфсиздир.

8-расм. Дучкаларни жойлаштириш схемаси.


Битта камерадан бир неча скреперлаш лаҳими ўтиб битта юк ташиладиган штрек (орт)ни шипидан чиқарилса, улар оралиғидаги масофа вагонетка узунлигидан қисқа бўлмаслиги керак. Бу бир вақтни ўзида бир составдаги вагонеткаларни бир неча скрепер лебедкалари билан юклаш имконини беради.
Дучкалар шахмат шаклида (8-расм, б) ва симметрик (8-расм, в) шаклда жойлаштирилиши билан, икки томонлама жойлаштиришдан фарқ қилади.
Дучкаларни шахмат шаклида жойлаштирилганда уларни туташадиган жойи катта ўлчамда бўлишлиги талаб этилади. Шунинг учун лаҳимни бутунлигини сақлаб туришга анчагина харажатлар сарф этилади.
Дучкалар бундай жойлашганида кишиларни скреперлаш лаҳимида ҳаракатланиши хавфли, чунки дучкаларда руда бўлакларини сиқилиб, осилиб қолганлари бирданига тушиб кетиш хавфидан сақлайдиган жойнинг йўқлиги. Шуни ҳисобга олган ҳолда дучкаларни юк ташиладиган штрекда симметрик шаклда жойлаштирилади.
Дучкаларни шундай схемада жойлаштириш мумкин, агар титратма таъминлагич дучка билан юк ташиладиган штрекни туташадиган жойига ўрнатилса, агар руда танаси жуда мустаҳкам, шакли тўғри, қалинлиги нисбатан ўзгарувчан бўлмаса, рудани туширувчи воронка ўрнига, траншея орқали чиқариш ҳам мумкин.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling