Қазиб олиш тизимининг тавсифи Қазиб олиш тизими


Download 1.87 Mb.
bet1/12
Sana28.12.2022
Hajmi1.87 Mb.
#1014714
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
3.1. Маъданли конларни ер ости усулида қазиб олишдаги қазиб олиш тизими 2


Қазиб олиш тизимининг тавсифи
Қазиб олиш тизими деб, руда конида ёки унинг бир қисмида маълум тартибда рудани массивдан ажратиб олиш технологиясини, қазиладиган участкани конструктив элементалари билан қўшиб олиб борилишига айтилади.
Руда конларини ер ости усулида қазиб олиш фанини ўрганиш, қазиб олиш тизимини танлаш ва қиёслаб, таққослаб баҳолаш учун қуйидаги тасниф қабул қилинган
Руда конларини қазиб олишда қўлланилаётган проф. М. И. Агошков таклиф қилган тизимлар қуйидагича таснифланган (2-жадвал).
I тасниф. Қазилган бўшлиқни очиқ қолдириб қазиб олиш тизими - бу тизимда рудани қазиб олиш натижасида ҳосил бўлган бўшлиқ очиқ (бўш) қолдирилади, тўлдирувчи материаллар билан тўлдирилмайди (қўпорилган руда, қулатилган жинслар). Рудани массивдан ажратиб олишдан ҳосил бўлган бўшлиқ, руда массивида вақтинча ёки доимий қолдирилган селиклар ва мустаҳкамлагичлар (тиргак устунлар) яқинида бўшлиқнинг турғунлиги таъминланади.
Руда ва ёндош жинсларнинг турғунлиги бу таснифдаги тизимни қўллаш учун асосий шартидир.
II тасниф. Қазиш бўшлиғида рудани магазинлаб қазиб олиш тизими - бу тизимга, рудани массивдан ажратиб қазиб олиш натижасида ҳосил бўлган бўшлиқ қўпорилган руда массаси билан тўлдириб борилади, руданинг блокдаги заҳирасини ажратиб олиб бўлганидан сўнггина рудани блокдан тўлиқ чиқаради, атроф жинсларнинг турғунлигини таъминловчи восита сифатида қолдирилган руда ва рудамас жинслардан иборат селиклар хизмат қилади, баъзан тиргакли ва штангали мустаҳкамлагичлар ҳам қўллайди. Селиклар оралиғидаги магазинланган руда уларнинг ёнларидаги жинслар турғунлигини таъминлашда ёрдамчи восита ролини бажаради. Магазинлаб қазиб олиш тизими учун руда ва ёндош жинсларнинг турғунлигининг асосий шартларидан биридир ва руда танасининг оғиш бурчаги одатда тикка яқин жойлашган бўлиши ва руда зичланиб, ёпишиб қолмаслиги асосий шартидир.
III тасниф. Қазилган бўшлиқни мустаҳкамлаб қазиб олиш тизими - бу тизим қўлланилганда қазилган бўшлиқда кавжой илгарилаб силжиши билан орқасидан кучайтирилган мустаҳкамлагичлар мунтаззам равишда ўрнатилиб бориши билан характерланади. Бу мустаҳкамлагичлар руда ва унинг атрофидаги жинслар турғунлигини таъминловчи асосий воситадир.
Бу тизим руда ва атроф жинсларнинг босими деярли катта бўлмаганида қўлланилади, лекин мустаҳкамлагичлар ўрнатилмаса шип жинслари табақаланиб ўпирилиб тушиш хавфи мавжуд.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling