Қазиб олиш тизимининг тавсифи Қазиб олиш тизими
Download 1.87 Mb.
|
3.1. Маъданли конларни ер ости усулида қазиб олишдаги қазиб олиш тизими 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Уриб тушириш усуллари.
Траншеяни остидан очиш. Дучкаларни (9-расм) скреперлаш лаҳимини шипидан 2-3,5 м баландликда ўтилган траншеяли штрек билан туташтирилиб, ундан елпиғичсимон шаклда жойлаштирилган шпурлар комплекти бурғиланади. Шпурларни чуқурлиги 6-8 м, бири-иккинчисидан 1,2-2,0 м узоқликда жойлаштириб бурғиланади. Шпурлар комплекти, бир вақтнинг ўзида алоҳида ёки кетма-кет лаҳим марказидан бошлаб портлатилади. Натижада скреперлаш горизонти билан туташган дучкалар ариқчага ўхшаш лаҳим траншея ҳосил қилади. Дучкалар оралиғидаги траншеяда портлатиб қўпорилган руда уюми тўпланади.
Аввал қўлланилган майда шпурлар билан воронкали остидан кесиб бўшлиқ ҳосил қилиш усули ҳозирги вақтда жуда кам қўлланилади. 9-расм. Траншеяли остидан кесиш. Уриб тушириш усуллари. Аввал айтилганидек қават ости штрекларини сони, уларни ўзаро жойлашиши руда ва ёндош жинсларни физик-механик хусусиятлари, контактларини характери ва руда танасини қалинлиги билан белгиланади. Зарурият бўлганида қават остини 8-12 м камайтириб штангали шпурлар бурғилаб, уларни елпиғичсимон шаклда ёки параллел жойлаштириб портлатиб қазиб олинади. Кейинги ҳолатда шпурларни бурғилаш учун эни 2-2,5 м бўлган қисқа кирилма йўлак (заходка) ўтиб бурғиланади (10-расм, а). Руда танаси мураккаб шаклда бўлиб, унга пуч жинслар сиқилиб кириб қолган бўлса, майда шпурлар қўллаб қазиб олинади (10-расм, б). Юпқа руда танасида шпурларни-2, штрек-1 дан фақат руда томири бўйлаб бурғилайди. Уларни портлатганидан сўнг жуда тор тирқиш (кенглиги 30-40 см бўлган тирқиш) ҳосил бўлади (10-расм, в). 10-расм. Қават остини штангали шпурлар қўллаб (а) ва майда шпурлар билан (б, г) қўпориб қазиб олиш. 11-расм, а хрусталли қалай руда конида майда шпурлар қўллаб, рудани селектив алоҳида қазиб олишда, қават ости штреклари ўтказиб қазиб олиш тизими кўрсатилган. Қалинлиги кам бўлган руда танасида "қалай" металли нотекис ва унинг оралиғида пуч жинслар ёки балансдан ташқаридаги руда массасини қўшилганлиги билан характерланади. Блокни қазиб олишга тайёрлаш тартиби қуйидагилардан иборат: юк ташиладиган ва шамоллатувчи штреклар ва восстаюшийлар ўтиш ва улардан, руда танасини қазиб олиш давомида қават ости штреклари-1 ўтказиш, рудани қазиб олиш ишларини штреклар оралиғидаги қалинлиги 2,8÷3,5 м бўлган селикларни ва узунлиги 5 м бўлган кесиб кирувчи лаҳимлар (заходка) билан қазиб олинади. Пуч жинслар-2 пастки ва юқори қават штрекларидан синаб кўриш учун олинган нусхалар асосида аниқланиб, фойдали бирикмалари кам бўлса, ундай рудадан селикларда қолдирилади. Қўпорилган рудани, қават ости штрек бўйлаб восстаюшийнинг руда тушириш бўлимига қадар скреперда сидириб туширади. Руда туширувчи лаҳимдан (11-расм, б) кон массаси-1 таъминлагич-2 орқали титратма қурилмага, ундан металл ғалвир-3 га узатилади. Ғалвирдан ўтган материал йириклиги бўйича икки синфга бўлинади; ғалвирдан ўтган майда бўлаклар сиғим (бункер)-4 га, йириклари эса сиғим-5 га тўпланади. Бу фрактсиялар таъминлагич-6 ёрдамида чиқарилади. Бу ўлчамдаги руданинг ҳар бири ер юзасига алоҳида-алоҳида кўтариб чиқарилади. Таъминлагич сифатида ВЛЖ-1 м турдаги титратма лентадан фойдаланилади. Кўрсатилган қазиб олиш технологиясини қўлланиш, рудани магазинлаб қазиб олиш тизимига нисбатан, қазиб олинган руда таркибида мавжуд бўлган металл 2,2 баробарга ортиб, қазилган рудани таннархи анча пасайган (1 т металлга қайта ҳисоблаганда). Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling