Қазиб олиш тизимининг тавсифи Қазиб олиш тизими


Қия жойлашган руда танасини ўзи юрар ускуналар қўллаб қазиб олишдаги камерани столбалаб қазиш тизимининг варианти


Download 1.87 Mb.
bet5/12
Sana28.12.2022
Hajmi1.87 Mb.
#1014714
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
3.1. Маъданли конларни ер ости усулида қазиб олишдаги қазиб олиш тизими 2

Қия жойлашган руда танасини ўзи юрар ускуналар қўллаб қазиб олишдаги камерани столбалаб қазиш тизимининг варианти. Мисол сифатида Ачисай полиметалл комбинатида қўлланилган вариантини кўриб чиқамиз (3-расм), руда танасининг қалинлиги 10 м, оғиш бурчаги 10-20°. Қават баландлиги 90 м, уни иккита қават ости лаҳимларига бўлган. Юк ташиладиган горизонтда руда ва ёндош жинслар бўйлаб штрек-1 ва орт-2 ўтказилган.
Ҳар бир қават остидан транспорт штреки-3 ва кесувчи штрек-4 ўтказилган. Ҳар бир камеранинг марказидан бурғилаш восстаюшийси-5 ўтилади, ундан бурғиловчи қурилма СБУ-2М билан елпиғичсимон шаклда жойлаштириладиган шпурлар комплекти бурғиланади. Портлатиб шамоллатилганидан кейин бурғиланадиган восстаюшийдан пўлат сим арқонда камерага булдозер-6 туширилган, булдозернинг маркаси БПДУ-2 ва у масофадан бошқарилади. У қатлам асосидан рудани юкловчи ортга суриб етказиб берган. Булдозернинг сменадаги иш унумдорлиги 250-300 т га етади.
Ташувчи-юкловчи машина-7 билан рудани транспорт штреки бўйлаб юк бўшатиладиган камералар 8 ва 9 орқали восстаюший 10 ва руда туширувчи лаҳимга (пастки қават остидаги), ундан эса юк ташиладиган горизонтдаги транспорт воситасига туширилади.Камераларнинг кенглиги-15 м, камералар оралиғида кенглиги-5 м бўлган тасмасимон селик қолдирилади.
Кавжой гуруҳидаги ишчиларнинг сменадаги меҳнат унумдорлиги 50 т ни ташкил этади.
Руданинг оғиш бурчаги 30-35° бўлса, қатлам остини тозалаш талаб этилмайди, чунки руда чиқариладиган лаҳимга, конни оғиш бурчаги бўйича йўналтирилган портлатиш иши натижасида руда пастга улоқтирилади, яъни камерани столбалаб қазиш тизимида қўпорилган рудани портлатиш кучи таъсирида етказиб бериш вариантига ўтиши кузатилади.
Одатда скважиналарни қатламлаб портлатиш, блокни тўлиқ бурғилаб бўлганидан кейин амалга оширади. Портлатиш ишлари қўшни блокда кавжой бир неча метрга илгарилаганидан сўнг амалга оширилади, бу шип жинсларини ва селиклар турғунлигини таъминлаш имконини беради. Елпиғичсимон жойлашган скважиналарни миллисекундга секинлатиб портлатилади. Портлатиш кучи билан рудани етказиб тушириш Мирғалимсой конида, руда ётқизиғи 35-53° бурчак билан ётган участкаларида кенг қўлланилган.
Новомосква гипс комбинатининг шахталаридан бирида қатлам қалинлиги 15-17 м, оғиш бурчаги 2° бўлган участкасида, камерани столбалаб қазиш тизими қўллаб гипс қатлами қазиб олинган. Гипсни мустаҳкамлик коеффитсиенти f=2. Шип жинслари турғун бўлмаганлиги сабабли, шипда гипс қатлами қолдирилган (4-расм). Селиклардаги қирқилган йўлак шахмат тартибида жойлаштирилганлиги сабабли машиналарни бир камерадан иккинчисига ўтишга осон имконият яратади.
Кавжой юзаси текис бўлган шароитда чуқурлиги 2,5 м бўлган шпурлар электрпарма билан бурғиланган. Бурғиловчи ишчининг сменадаги меҳнат унумдорлиги жинслар массаси бўйича
120-140 м3 ни ташкил этган.
Гипсни авто ўзиағдаргичга экскаватор билан юклаган.
Камерани столбалаб қазиш тизими калий тузларини қазиб олишда ҳам кенг кўламда қўлланилади. Бу ёндош жинсларнинг ўпирилиши, ер ости сувларининг конга кириб қолишига йўл қўйилмаслиги билан боғлиқ.
Старобинск конида камерани комбайн билан қазиб олишда кавжой ишчиларининг сменадаги меҳнат унумдорлиги 80-150 т га етган, руданинг участкадаги таннархи 1991 йилги нархда 60-90 сўм/т ни ташкил этган.
Истиқболни баҳолаш ва тизимни такомиллаштириш. Бу тизимниг афзаллиги ва камчилиги, қўлланиш шароити ва техник-иқтисодий кўрсаткичлари, сидирғасига қазиб олиш тизими билан камерани столбалаб қазиш тизими бир-бирига кўп жиҳатдан ўхшаш.
Камерани столбалаб қазиш тизимининг асосий камчилиги, камеранинг очилган шипи юзаси остида ишлашда унинг хавфлилигининг юқорилиги, рудани селикларда йўқотилиш даражасининг баландлигидир. Бу тизимда руданинг сифатсизланиш даражаси юқори бўлмай, 6÷7% атрофида ўзгаради. Тайёрлов ишларини солиштирма ҳажми 1000 т рудага 1,5÷2,5 м ўзгаради. Руда танаси жуда қалин конларда ўзи юрар машиналар қўлланилса, рудани қалинлиги 7-8 м дан кам бўлмаганида тайёрловчи лаҳимлар ёндош жинслардан ўтказилиши мумкин.



4 расм. Гипс конларини камера- устунли казиш тизими


Камерани столбалаб қазиш тизимини келажакда ривожланиши ўзи юрар оғир техникадан фойдаланиши билан боғлиқ. Мирғалимсой руднигидаги амалий тажриба шуни кўрсатдики, бу тизимни нафақат нишаб жойлашган руданигина қазиб олиш мақсадга мувофиқ бўлиб қолмасдан, балки қиялиги 30-40° бурчак остида жойлашган конда ҳам камераларнинг руда қатламининг чўзиқлиги бўйича жойлаштириш, қазиб олишга тайёрлаш мумкин.
Туз ва гипс конларида ўзи юрар машиналар қўллаб устунли-камера тизимини қўллаш аҳамияти жуда катта.
Фойдали қазилмаларни қазиб олишда унинг йўқотилиш миқдорини камайтириш мақсадида қатор ҳолатларда камерани столбалаб қазиш тизимидан, бўшлиқнинг қотувчи материаллар билан тўлдириб қазиб олиш тизимига ўтиш мақсадга мувофиқ келади.



Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling