Қазиб олиш тизимининг тавсифи Қазиб олиш тизими
Ним қават (қават ости) ни қулатиб қазиш тизими
Download 1.87 Mb.
|
3.1. Маъданли конларни ер ости усулида қазиб олишдаги қазиб олиш тизими 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қават остини қулатишни «ёпиқ елпиғичсимон варианти».
Ним қават (қават ости) ни қулатиб қазиш тизими
Қават остини (ним қаватни) қулатиб қазиб олиш тизими, асосан темир руда конларини ер ости усулида қазиб олишда кенг тарқалган. Кривой Рог темир руда ҳавзасидаги рудани ер ости усулида қазиб олишда бу тизимни солиштирма миқдори 50% дан кўпроқни ташкил этади. Ўзбекистондаги Қизилолмасой, Ковулди, Кўчбулоқ рудниклардаги руда танаси қалинлиги катта ўлчамда бўлган участкаларида ҳам бу тизим самрали қўлланилмоқда. Қўпориб қулатиладиган руда, ёндош жинсларни характерига кўра икки хил кўринишдаги тизимларга ажратилиши мумкин, қават остини қоплама матлар билан ажратиши ва қават остини ёпқичсиз қазиш, бу тизим руда билан ёндош жинслар контактларини характерига боғлиқ ҳолда аниқланади. Ажратувчи ёпқич сифатида ёғочдан матлар ясалган ва металл сеткалар (сим тўрлар) қўлланилади. Шунинг учун бу ҳар хил кўринишдаги турларини қўлланиш шароити бир хил эмас. Қават остини қулатиш вариантларини, рудани қўпориш усули бўйича (майда шпурлар, штангали шпурлар ва скважиналар билан) ва рудани блокдан чиқариш усули бўйича (дучкалар орқали, қават ости лаҳимни асосини тушириб юклаш ва блокни ёнидан чиқариш, титратма қурилмаларда, ўзи юрар ускуналарда, блокни кесиш ва остки қисмини кесиш) бир-биридан фарқ қилади. Қават остини қулатишни «ёпиқ елпиғичсимон варианти». Қават остини қулатиб қазишнинг мохиятини аниқлаш учун «ёпиқ елпиғичсимон» жойлашти-риладиган вариантини кўриб чиқамиз, бу қазиш тизими Кривой Рог руда хавзасидаги рудникларда узоқ вақтдан бери кенг қўлланилар эди. Ҳозирги даврда бу вариант чекланган ҳажмда қўлланилади. 12-расмга мувофиқ юк ташиладиган штрек-1 ичидан ҳар 7-8 м масофадан восстаюший-2 ўтилади ва унинг ҳар 8-12 м оралиқдан қават ости штрек-3 ўтилади. Ҳар бир восстаюшийни қарши томонидан эса қават ости штреки сатҳида, қават ости (скреперлаш) орти-4 ўтилади. Блокнинг узунлиги 50-75 м, баландлиги 50-70 м. Қават ости лаҳимини рамаси тўлиқ тўлмаган мустаҳкамлагичлар билан мустаҳкамланади, рамалар оралиғидаги масофа 0,5-1,5 м ни ташкил этади. Панелни кесиш босқичи кирилма лаҳим ўтишдан, яъни кирилма лаҳимга туташадиган участкани ёнларини ва устки қисмини кесишдан бошланади. 12-расм. Панелни «ёпиқ елпиғичсимон» вариантини қўллаб қазиш. 13-расм. Панелни селиклар қолдирмасдан қазиб олиш варианти “Дегтяр” руднигида қўлланилмоқда. Панелни осилган ёнидан ётган ён томон йўналишда сексияларга ажратиб қазиб олинади. Қават ости орт-1 дан унинг ўқ йўналиши бўйича ҳар 4 м да дучкалар-2 жойлаштирилади (12-расм), уларни бурғилаш кирилмаси-3 билан туташтирилади. Эни 4 м бўлган сексияни бурғилаш учун ва келгусида уларни тагида варонкалар ҳосил қилиш мақсадида кирилма кенгайтирилади. Кирилмадан унинг шип қисмига уч қатор чуқурлиги 5-6 м бўлган штангали скважинилар-4 бурғиналади. Уларни портлатгандан сўнг қўпориб қулатилган руда массасини қават остидаги ортга чиқаради ва уни восстаюшийга қадар скреперда сидириб келтиради. Кейинги зонани ҳам аввалгисига ўхшатиб узунлиги 3-4 м бўлмаган рудани чикариб булгунича қўшни панел 2-3 зона ўлчамида илгарилатиб қазиб олишади. Бунда бурғиловчиларнинг бурғилаш бўйича меҳнат унумдорлиги руданинг характерига боғлиқ ҳолда 120-150 т/сменага, кесиш ишлари бўйича қулатишга руда эса 60-100 тоннани ташкил этади. Қават остини қулатиб қазиб олишни бу вариантнинг кўп турлари мавжуд бўлиб, ҳар хил физик-механик хусусиятларига эга бўлган ва руда танасини қалинлиги, оғиш бурчаги ҳар хил бўлган шароитда ҳам қазиб олиш учун мўлжалланган. Рудани жуфтлатланган дучкага қулатиш тизимини, юқорида келитирилган вариантига нисбатан юмшоқ, турғун бўлмаган руда массасини қулатишда қўлланилади. Мустаҳкам турғун бўлган рудада эса, икки-учта дучкаларга бирданига қулатилади (12-расм, б). Уралдаги Дегтярск руднигида руда массасини қават ости лаҳимни мустаҳкамлагичи устига бевосита қулатиб, штрекни устки (орт усти) қисмида селиклар қолдирмасдан қазиш тизими қўлланилмоқда. Диаметрлари 75 ва 100 мм бўлган скважиналарни ёгоч мустаҳкамлагичлар оралиғида ҳосил килинган махсус тешикдан бурғилайди. Сидирғасига ўрнатилган рамали мустаҳкамлагичларни, портлатадиган участкада икки қават мустаҳкамлагичлар билан кучайтирилади. Портлатиш вақтида қўшимча устунлар, тиргаклар ўрнатилади. Тайёрлаш-кесиш ишларини камайиши меҳнат унумдорлигининг ўсишига, селиклар қолдирилмаганлиги натижасида рудани йўқотилиш даражасини камайтиришга имконият яратилади. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling