Ҳазм қилиш тизими. Ҳазм аъзоларининг тараққиёти. Ҳазм аъзоларининг тузилиши хусусиятлари. Нафас аъзоларининг функционал анатомияси соат


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/18
Sana26.02.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1231872
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
2.-azm-ilish-tizimi.-azm-azolarining-tara-iyoti.-azm-azolarining-tuzilishi-hususiyatlari.-Nafas-azolarining-funktsional-anatomiyasi.-2-soat.

2.13.5. Ўпкалар (pulmones, юнонча pneumon – пневмония сўзи шундан 
олинган) бир жуфт бўлиб, кўкрак қафасининг (cavitas thoracis) икки томонида 
жойлашган. Ўнг ва чап ўпка ўртасидаги камгакда юрак, қон томирлар ва кўкс 
оралиғи жойлашган. Ҳар бир ўпка (pulmo) конус шаклида бўлиб, асоси (basis 
pulmonis) паст томондан диафрагмага тегиб туради ва диафрагма юзаси 
(facies diaphragmatica) дейилади. Ўпканинг учи (apex pulmonis) биринчи 
қовурғадан 3–4 см юқорироқда туради ёки орқа томондан VII бўйин 
умуртқасининг рўпарасига тўғри келади. Ўпканинг учида унчалик ботмаган 
ўмров ости эгати (sulcus subclavius) кўринади. Ўпкаларнинг қовурғаларга 
тегиб турган юза (facies costalis) ва бир-бирига қараб турган кўкс 
оралиғидаги медиал юзаси (facies medialis) тафовут қилинади. Бу юзаларнинг 
бири иккинчисидан қирралараро чегараланади. Чап ўпка олд қиррасининг 
(margo anterior) пастроғида юрак ўймаси (incisura cardiaca pulmonis sinistra) 
кўринади. Ўйма паст томондан ўпка тилчаси (lingula pulmonis sinistra) орқали 
чегараланади. Ўпкаларнинг медиал (кўкс оралиғи) юзасида ўпка артерияси, 
веnasi ва бронхлар кириб чиқадиган ўпка дарвозаси (hylus pulmonis) 
жойлашган. Ана шу қон ва лимфа томирлари ўзаро қўшилиб, ўпка илдизи 
(radix pulmonis)ни ҳосил қилади. 


Ўнг ўпка чуқур эгатчалар (fissura interlobares) ёрдамида уч бўлакка 
(юқори, ўрта ва пастки), чап ўпка эса икки бўлакка (юқори ва пастки) 
бўлинган. Улардан бири юқорида жойлашган қийшиқ ёриқ (fissura obliqua) 
бўлиб, иккала ўпкада ҳам ўпка учларидан 6–7 см пастроқда бошланади ва 
ўпканинг диафрагма юзасига қараб қийшиқ йўналади. Натижада ўпкалар 
икки бўлакка бўлинади. Бу эгатдан ташқари ўнг ўпка тахминан IV қовурғада 
жойлашган иккинчи горизонтал ёриқ (fissura horizontalis) билан яна бир 
бўлакка бўлинади. Шундай қилиб, чап ўпка икки бўлакка (тепа – lobus 
superior, пастки – lobus inferior) бўлакларга бўлинади. Ўнг ўпка эса тепа 
(lobus superior), ўрта (lobus medius) ва пастки бўлаклар (lobus inferior)дан 
иборат. Ўнг ўпканинг тагида (диафрагма остида) жигар жойлашган. Шунинг 
учун ўнг ўпканинг эни чап ўпкага қараганда каттароқ, ҳажми кўп, бўйи эса 
қисқароқ бўлади. Ўнг ва чап ўпка ўн сегментдан иборат. Сегмент ҳажми 0,5–
1,0 см, пирамида шаклида тузилган сегментлар эса бўлакчалардан ташкил 
топган. Бу бўлакчалар бир-биридан бириктирувчи тўқимадан тузилган 
деворча ва қон томир билан ажралиб туради. Бўлакчалараро деворчалар 
нафас олишда бўлакчаларнинг ҳаракатчан бўлишини таъминлаб туради. 
Бронхларнинг бўлиниши. Асосий бронхлар (bronchus principialis) ўнг ва 
чап ўпкалар дарвозасидан кириб, дарахт шохи каби ўпка бўлаклари (bronchi 
lobares) тармоқларига бўлинади. Ўнг ўпкага кирган бронх уч бўлакка 
бўлинади. Буларнинг биттаси ўпка юқори бўлагига, иккинчиси ўрта бўлагига 
ва учинчиси пастки ўпка бўлагига йўналади. Чап ўпкага кирган бронх икки 
бўлак бронх тармоғини беради. Уларнинг биттаси ўпканинг юқори бўлагига, 
иккинчиси пастки бўлагига киради. 


Бўлак бронхлар (диаметри 1 мм гача шохланиб) ўз навбатида сегмент 
бронх (bronchi segmentales) ларга бўлинади. Ўпка ташқарисидаги бронхлар 
деворида ҳалқа шаклида тоғайлар жойлашган. Бўлак бронхларнинг ўпка 
ичидаги скелети эса панжа шаклли тоғайлардан иборат. Ўпка сегмент 
бронхлари ва уларнинг тармоқларида тоғайлар алоҳида бўлаклар шаклида 
жойлашган бўлади. Сегмент бронхлар 8 марта бўлиниб, ўпка бўлакчалари 
(bronchus lobularis) бронхларини беради. Бронхларда мушак қават айланма 
шаклда жойлашган. 
Бўлак бронхлар иккала ўпкада тахминан 1000 тага яқин бўлади. Ўпка 
бўлакчаларининг ичида бўлак бронхларнинг ҳар биттаси диаметри 0,3–0,5 
мм бўлган 12–16 тадан охирги (чегара) бронх (bronchioli terminales)ларга 
тарқалади. Охирги бронхлардан бошлаб энг катта (асосий) бронхлар 
йиғиндиси бронхлар дарахтини ҳосил қилади. Бронхлар дарахти нафас йўли 
ҳисобланади. Чегара бронхчалар деворида тоғай пластинкалар ва шиллиқ 
безлар учрамайди. 
Ҳар бир чегара бронх ўз навбатида иккита нафас бронхиоласи 
(bronchiоли respiratorii)га бўлинади. Нафас бронхиоласи торайиб нафас 
найчаси (ductuli alveolares)га, у эса кенгайиб, нафас пуфакчалари (cacculi 
alveolares) алвеолаларига айланади. 
Нафас бронхиоласи ва ундан тарқалган нафас найчаси пуфакчалари ва 
алвеоласи қўшилиб, узум боши шаклидаги ўпканинг структура ва 
функционал бирлиги – ацинус (acinus) ёки алвеолалар дарахтини 
ҳосилқилади. 12–18 ацинус биргаликда ўпка бўлакчасини (lobulus pulmonis 
primarius), бир неча бўлакчалар қўшилиб, ўпка сегментини ҳосил қилади. 
Ўпка сегментлари ўзаро қўшилиб, ўпка бўлагини, ўпка бўлаклари 
ўпкани ҳосил қилади. Ўпкаларда 800 000 ацинус ёки 300–500 млн. алвеола 
бўлади. Улар сатҳи 30–100 м
2
. Ўпка бронхлари ҳаво алмашиш жараёнидан 


ташқари, организмда сув, туз ва хлор миқдори бир меъёрда сақланишига ҳам 
ёрдам беради. 
Катта одамларда иккала ўпкада ўртача 4,9 – 5,0 л ҳаво бўлади. Тинч 
нафас олиш вақтида (ҳар бир нафас олганда) ўпкага тахминан 500 мл ҳаво 
киради, чуқур нафас олганда эса 1600 мл тоза ҳаво кириб, 1600 мл карбонат 
ангидридга бой ҳаво чиқади. Натижада ўпкада ҳаётий ҳаво сиғими ўртача 
3500–3700 мл гача бўлади. Қолган 1300–1400 мл ҳаво эса қолдиқ ҳаво бўлиб, 
доим ўпкада туради. 
Ўпкада қон айланиши. Ўпкада ҳаво алмашиниш содир бўлганидан 
сўнг, артерия қон томирлари бронхларга ўхшаб шохланиб, капиллярларга 
ўтади. Капиллярлар эса нафас пуфакчаларини тўр каби ўрайди. Одам нафас 
олганда кислородга бой ҳаво нафас пуфакчаларидан (ҳаво босими пуфакчада 
кўтарилади) артерия капиллярларига шимилади. Вена қонидаги карбонат 
ангидридга бой ҳаво аксинча вена томирларидан нафас пуфакчаларига ўтади. 
Натижада нафас пуфакчаларида ҳаво алмашиниш содир бўлади. Артерия 
қонидаги тоза ҳаво (кислород) алвеолаларга ўтса, улардаги CО
2
нафас йўли 
орқали ташқарига чиқади. Кислород билан бойиган қон йиғилиб, vv. 
pulmonales орқали юракнинг чап бўлмачасига, ундан чап қоринчага ўтиб, 
аорта орқали организмга тарқалади. 
Ўпка сегментлари. Халқаро анатомик терминлар қоидасига кўра, ўнг ва 
чап ўпкада 10 тадан сегмент борлиги қабул қилинган. Жумладан ўнг 
ўпканинг юқори бўлагида 3 та сегмент (учида, орқа ва олдинги), ўрта 
болагида 2 та(латерал ва медиал) ва пастки бўлагида 5 та сегмент – базал 
пирамида бор: чўққи, латерал, медиал, ҳамда орқа ва олдинги сегментлар 
бўлади. Чап ўпканинг тепа бўлагида 5 та сегмент (тепасида 2 та ўпка 
учидаги, орқа-олдинги, юқори ва пастки тилсимон сегментлар), пастки 
бўлагида ҳам 5 та сегмент (тепа, тепа усти асосидаги медиал, латерал ва орқа 
томондаги асосий ва тепа ости сегментлар) бўлади. Ўпка бўлаклари (айниқса 
тепа бўлаги) чақалоқларда унчалик ривожланмаган, оғирлиги 40–70 г. Икки 
ёшдан сўнг ўпка икки баравар катталашиб, ташқи кўриниши катта 
одамларникига ўхшаб қолади. Болалар балоғатга етган даврда ўпка 
бронхлари 3–4 марта ошади. Бронхлар 40–45 ёшда энг катта ҳажмга эга 
бўлади. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling