Ҳазм қилиш тизими. Ҳазм аъзоларининг тараққиёти. Ҳазм аъзоларининг тузилиши хусусиятлари. Нафас аъзоларининг функционал анатомияси соат


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/18
Sana26.02.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1231872
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
2.-azm-ilish-tizimi.-azm-azolarining-tara-iyoti.-azm-azolarining-tuzilishi-hususiyatlari.-Nafas-azolarining-funktsional-anatomiyasi.-2-soat.

2.12. Қорин парда 
Қорин парда (peritoneum) қорин девори ва қорин бўшлиғидаги 
аъзоларни ўраб турувчи сероз пардадан иборат. Қорин парда икки варақдан, 
яъни деворни қоплаб турувчи париетал (peritoneum parietale) ва ички 
аъзоларни ўраб турувчи ички висцерал (peritoneum viscerale) варақлардан 
иборат. Бу иккала варақ эркакларда қорин бўшлиғини ташқи муҳитдан 
ажратиб туради, аёлларда эса бачадон найининг бир учи қорин бўшлиғига, 
иккинчи учи эса бачадонга очилади. Шунинг учун қорин бўшлиғи, бачадон 
найи, бачадон ва қин орқали ташқи муҳит билан алоқада бўлади. Сероз парда 
қорин бўшлиғини икки бўшлиққа: халта бўшлиғи (cavitas peritonei) ва қорин 


бўшлиғи (cavitas abdominalis) га ажратади. Қорин бўшлиғи тепадан 
диафрагма, олдиндан сербар мушаклар билан, орқадан умуртқа поғонаси ва 
унинг икки ёнбошида жойлашган мушаклар билан чегараланади. Қорин 
бўшлиғи паст томондан чаноқ бўшлиғи (cavum pelvis) га қўшилиб кетади. 
Қорин парданинг ташқи бўшлиғида ёғ тўқималари, буйрак, буйрак усти бези 
ва сийдик йўли жойлашган. Қорин парда бу аъзоларнинг фақат олд юзасини 
қоплаб туради. Қорин парданинг висцерал варағи қорин бўшлиғида 
жойлашган аъзоларни турлича ўраб олади. Жумладан меъда, ингичка ичак ва 
ҳ.к.ни ҳамма томондан ўрайди. Бундай аъзоларга intraperitoneal аъзолар 
дейилади. Аъзолар (жигар, кўтарилувчи – colon ascendens, тушувчи – colon 
descendens чамбар ичаклар ва ҳ.к.) қорин парда билан уч томондан ўралиб 
турса, mesoperitoneal аъзолар деб аталади. 
Қорин парда ташқарисида жойлашган аъзолар (буйрак, буйрак усти 
бези, сийдик йўли, меъда ости бези ва ҳ.к.) extraperitoneal аъзолар бўлиб, улар 
сероз парда билан фақат бир (олд) томондан ўралиб туради. Сероз парда 
суюқлик ишлаб чиқаради. Бу суюқлик қорин парда юзаларини намлаб 
тургани учун қорин парда бўшлиғидаги аъзолар ишқаланмай ҳаракат қилади. 
Қорин парданинг париетал варағи аъзоларга ўтишида ёки аксинча аъзолардан 
қайтиб париетал вараққа ўтишида, икки варақ ўзаро қўшилиб дубликат ҳосил 
қилади. Бу қорин парда дубликати бойламлар номи билан аталади. Сероз 
парда ичакка ўтиб, меъда-кўндаланг чамбар ичак бойламлари (lig. 
gastrocolicум) ни вужудга келтиради. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, 
жигарни ушлаб турувчи тож бойлам (lig. coronarium hepatis) жигарни 
диафрагмага ёпиштириб туради. Бу бойлам жигарнинг ўнг ва чап томонида 
учбурчакли бойламлар (lig. triangulare dextrum et sinistrum) га ўтади. 
Қорин парда ичаклар учун тутқичлар ҳосил қилади. Қорин парда 
бўшлиғида жойлашган ингичка ичак сероз парда билан атрофлича 
(intraperitoneal) ўралган бўлиб, унинг орқа томонидаги ичак тутқичи илдизи – 
radix mesenterii – қорин бўшлиғининг орқа деворига бориб ёпишади. Қорин 
парда ингичка ичакдан ташқари, кўндаланг чамбар ичак – mesocolon 
transversum, “S” симон чамбар ичак – mesocolon sigmoideum ва 
чувалчангсимон ўсимта – mesoappendix тутқичларини ҳосил қилади. 
Тутқичлар оралиғида ёғ тўқималари, лимфа тугунлари ва қон томирлар 
жойлашган. Чарвилар ҳам сероз парданинг дубликатидан вужудга келади. 
Қорин парда олд деворининг пастки қисмида киндикка борувчи бешта 
бурмани ҳосил қилади. Улардан бири ўрта бурма – plica umbilicalis mediana 
ва иккита жуфт – plicaе umbilicales mediales ва plicaе umbilicales lateralis 
бўлиб, қовуқ тепасида ҳар икки томонда жойлашган иккитадан чуқурча (fossa 
inguinales) чов каналига алоқадордир. Шу билан бирга чов бойлами медиал 
қисмининг остида fossa femoralis бўлиб, шу номдаги каналнинг ички ҳалқаси 
соҳасига тўғри келади. Қорин парда киндикдан юқорида қориннинг олдинги 
деворидаги диафрагмага ўроқсимон бойлам (lig. falciforme hepatis) бўлиб 
ўтади. Бойламнинг олдинги учидан жигарнинг думалоқ бойлами lig. teres 
hepati – пучайган киндик венаси жойлашган. Қорин парда ўроқсимон бойлам 
орқасида жигарнинг диафрагма юзасига тожсимон бойлам (lig. coronarium 


hepatis) ҳолида ўтиб, жигар қиррасида учбурчак шаклидаги бойлам (lig. 
triangulare dextrum et sinistrum)га айланади. 
Қорин парда жигарнинг тепа юзасидан пастки юзасига ўтиб, ўнг 
буйракка – lig. hepatorenale, жигар дарвозасидан меъданинг эгрилиги – lig. 
hepatogastricum, duodenum га lig. hepatoduodenale бўлиб ўтади. Бу бойламлар 
қорин парда икки варағининг бир-бирига яқинлашувидан вужудга келган. 
Lig. hepatoduodenale билан lig. hepatogastricum лар бирлашиб, кичик чарви 
(omentum minus) ни ҳосил қилади. Кичик чарви меъданинг кичик эгрилигида 
икки вараққа ажралиб, меъдани ўрайди ва унинг катта эгрилигида қўшилиб, 
катта чарвини ҳосил қилишда қатнашади. 
Катта чарви (omentum majus) меъдани ўраб, катта эгрилигида – орқа ва 
олдинги варағи бирлашиб, кўндаланг чамбар ичак ҳамда ингичка ичак 
олдида пастга томон йўналади. Катта чарви қорин парданинг тўртта 
варағидан вужудга келади, улардан иккитаси олдинги ва иккитаси орқа 
варақдир. Олдинги иккита варақ меъданинг катта эгрилигидан пастга тушиб, 
қайтиб юқорига кўтарилади ва катта чарвининг орқа варақлари номи билан 
кўндаланг чамбар ичакка бориб, уни ўрайди, сўнгра чамбар ичак тутқичи 
(mesocolon transversum) қорин бўшлиғининг орқа деворига ёпишади. Катта 
чарвининг меъда билан кўндаланг чамбар ичак оралиғидаги қисми, меъда-
кўндаланг чамбар ичак бойлами (lig. gastrocolicум) деб ҳам аталади. 
Катта чарви colon transversum дан фартук шаклида тушиб, ингичка 
ичакни олд томондан қоплайди. Чарвининг олдинги варағи билан орқа варағи 
оралиғида жойлашган кичкинагина ёриқ чарви халтасига очилади. Кўпинча 
катта чарвининг олдинги варағи билан орқа варақлари бир-бирига ёпишган 
бўлиб, таркибида лимфа тугунлари (nodi lymphatici оmentalis) жойлашган. 
Қорин парда қорин бўшлиғининг олдинги деворидан кўндалангига 
йўналиб, қорин бўшлиғининг ёнбош девори орқали орқа деворга ўтиб, 
кўричак ва чувалчангсимон ўсимтани ҳамма томондан ўраб, ушлагич – 
месоappendix ни ҳосил қилади. Қорин парданинг орқа девор қисми colon 
ascendens ни олд ва икки ёнбошидан ўраб ўтиб, ўнг буйрак олд юзасининг 
олд қисмини ўрайди, медиал томонга йўналиб, m. psoas ва сийдик йўлининг 
олд томонидан ичак тутқичининг ўнг томонини ҳосил қилади, юқорига 
кўтарилиб ингичка ичакни ҳамма томондан ўраб, пастга қараб йўналади ва 
ичак тутқичининг чап томонини ҳосил қилади. Кейинчалик ичак тутқичи 
илдизи (radix mesenterii) орқали қорин бўшлиғи орқа деворининг чап 
қисмини қоплайди. 
Қорин парда чап томонда чап буйрак олд юзасининг пастки қисмини, 
пастга тушувчи чамбар ичакнинг олд ва иккала ёнбош юзасини қоплаб, 
қорин бўшлиғининг ёнбош девори орқали олд деворга боради. 
Қорин бўшлиғи қорин парда орқали уч қаватга бўлинади. 
1.Тепа қават тепадан диафрагма ва пастдан mesocolon transversum 
билан чегараланади. Бу қаватда жойлашган чарви халтаси (bursa оmentalis) 
қорин парда бўшлиғининг бир қисми бўлиб, у олдиндан omentum minus (lig. 
hepatogastricum ва lig. hepatoduodenale дан иборат), пастдан mesocolon 
transversum, тепадан жигарнинг думсимон қисми билан чегараланса, орқадан 


аортани, пастки кавак вена, чап буйрак билан буйрак усти бези ва меъда ости 
безини қопловчи парданинг париетал варағи чегаралайди. 
Чарви халта ўнг томондаги foramen epiploicum тешиги орқали қорин 
парда бўшлиғига қўшилади. Халтанинг lig. hepatoduodenale орқасидаги қисми 
халта даҳлизи vestibulum bursaе оmentalis деб аталади. Lig. hepatoduodenale 
таркибида умумий ўт йўли (ўнг томонда), умумий жигар артерияси (чап 
томонда) дарвоза венаси (уларнинг орқа томон оралиғида) ва лимфа 
тугунлари, томирлари ҳамда нервлар жойлашган. 
Чарви халтанинг чап девори меъда-талоқ бойлами (lig. gastrolienale) 
билан диафрагма-талоқ бойлами (lig. phrenicolienale) дан ташкил топган. 
2. Ўрта қават mesocolon transversum билан пастдан кичик чаноқ 
бўшлиғининг тепа чегараси оралиғидаги қорин парда бўшлиғидан иборат. 
Ўрта қават кўтарилувчи ва тушувчи чамбар ичаклар ичак тутқичи 
ёрдамида тўрт қисмга бўлинади. Қорин бўшлиғининг ёнбош девори билан 
colon ascendens ва descendens оралиғида canales laterales dexter et sinister 
жойлашган. Қорин парда бўшлиғининг ўртаси тепадан ўнг томонга қараб 
қийшиқ жойлашган ичак тутқичи воситасида ўнг чарви бўшлиғи – sinus 
mesentericus dexter ва sinus mesentericus sinister га бўлинади. 
Ичак тутқичи (mesenterium) қорин бўшлиғининг орқа деворидаги 
париетал варақларнинг икки варағи бўлиб, висцерал вараққа ўтишидан пайдо 
бўлади, ичак тутқичининг ана шу қисмида 15–17 см тутқич илдизи – radix 
mesenterii бўлади. Тутқичнинг иккинчи эркин қисми оч ва ёнбош ичакларни 
ўрайди. Шунинг учун тутқич бу қисмининг узунлиги ичаклар узунлигига 
тенг бўлади. 
Ичак тутқичи II бел умуртқасининг чап рўпарасидан бошланиб, 
duodenum ва пастки кавак вена ҳамда ўнг сийдик йўли олдидан йўналиб, ўнг 
ёнбош чуқурчасига боради. Тутқич оралиғида қон томирлар, нервлар, ёғ 
тўқимаси, лимфа тугунлари ва лимфа томирлари жойлашган. Булардан 
ташқари, қорин парда duodenum дан оч ичакка ўтиш жойидаги ичакнинг 
бурилиш жойида чўнтакча – recessus duodenalis superior et inferior учрайди. 
Ёнбош ичакнинг кўричакка ўтиш жойида recessus iliocaecalis inferior et 
superior ҳосил бўлади, кўричак орқасида эса recessus retrocaecalis бўлиб, colon 
асcенденас билан қориннинг орқа девори оралиғигача боради. «S” симон 
ичак чарвисининг пастки чап томонида recessus intersigmoideus жойлашган. 
3. Пастки қават кичик чаноқ бўшлиғи соҳаси бўлиб, ўрта қаватдан 
кичик чаноқ бўшлиғига кириш чегараси билан ажралиб туради. Қорин парда 
кичик чаноқ бўшлиғининг девори (париетал варағи) ни ва унда жойлашган 
аъзолар (висцерал варағи) ни қоплайди. Жумладан қорин парда тўғри ичак 
бошланиш қисмини ҳамма томондан (intraperitoneal), ўрта қисмини олдиндан 
ва икки ёнбошидан (mesoperitoneal) қопласа, пастки қисми (extroperitoneal) 
қорин пардадан ташқарида жойлашган. Эркакларда қорин парда тўғри 
ичакдан қовуққа ўтаётиб чуқурча (excavatio rectovesicalis) ни ҳосил қилади. 
Аёлларда тўғри ичак билан қовуқ оралиғида бачадон жойлашганлиги учун 
иккита чуқурча бўлади. Улардан бири тўғри ичак билан бачадон оралиғидаги 
чўнтак excavatio rectoоuterina ва бачадон билан қовуқ оралиғида excavatio 


vesicouterina ҳосил бўлади. Булардан ташқари, иккала жинс қовуғи олдида 
spatium prevesicale (оралиқ) бўлади. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling