Ҳазм қилиш тизими. Ҳазм аъзоларининг тараққиёти. Ҳазм аъзоларининг тузилиши хусусиятлари. Нафас аъзоларининг функционал анатомияси соат
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
2.-azm-ilish-tizimi.-azm-azolarining-tara-iyoti.-azm-azolarining-tuzilishi-hususiyatlari.-Nafas-azolarining-funktsional-anatomiyasi.-2-soat.
2.8. Йўғон ичак.
Йўғон ичак (intestinum grassum) ингичка ичакдан кейин бошланиб, орқа чиқариш тешиги билан тугайди. Йўғон ичакнинг узунлиги 1,5–2 м бўлса, диматери ингичка ичак диаметридан деярли икки баравар катта. Шунинг учун ҳам йўғон ичак деб аталади. Йўғон ичак кўричак – caecum, кўтарилувчи чамбар ичак – colon ascendens, кўндаланг чамбар ичак – colon transversum, тушувчи чамбар ичак – colon descendens, “S” симон ичак – colon sigmoideum ва тўғри ичак – rectum дан иборат. Шиллиқ парда унинг остида жойлашган яхши ривожланган шиллиқ ости қавати ёрдамида мушак пардага ёпишган. Шунинг учун шиллиқ парда ҳаракатчан бўлиб, бурмалар ярим ҳалқа шаклида жойлашган. Йўғон ичак шиллиқ пардасида ворсинкалар (сўрғичлар) бўлмайди. Унда жойлашган безлар жуда кўп миқдорда шиллиқ ишлаб чиқаради. Йўғон ичакда лимфа тугунлари якка-якка жойлашган. Шиллиқ парда призматик эпителий билан қопланган. Мушак парда икки (ички айланасига, ташқи узунасига йўналган) қаватдан иборат. Узунасига йўналган мушак толалари бир текис жойлашмасдан, тасмалар – teniae coli ҳосил қилади. Бу тасмалардан бири йўғон ичакнинг олдинги юзасида эркин – teniae libera жойлашса, иккинчиси чарви (teniae оmentalis) ҳосил қилиб, катта чарвига томон йўналади. Учинчи тасма (teniae mesocolica) шу ичакнинг тутқичи бўлиб, унинг орқа томонида жойлашган. Натижада тасмалар оралиғида, эркин ва чарви тасмаларнинг бошидан охиригача бўлган масофада ёғ ўсимта (appendicis epiploicae)лар учрайди. Йўғон ичак тасмалари оралиғида туртиб чиққан пуфакчаларни кўриш мумкин. Сероз парда йўғон ичак деворининг ҳамма қисмини бир хилда ўрамайди. Кўричак, кўндаланг чамбар ичак, “S” симон ичакларни ҳамма томондан ўрайди. Ҳатто кўндаланг чамбар ичак билан “S” симон ичакларнинг ичак тутқичлари – mesocolon transversum, mesocolon sigmoideum бўлади. Кўтарилувчи ва тушувчи чамбар ичакларни эса икки ёнбоши ва олд томондангина ўрайди. Ичакнинг орқа девори бириктирувчи тўқима (адвентитсия) билан ўралган. Кўричак (caecum) йўғон ичакнинг бошланғич қисми бўлиб, узунлиги 6 см, diametrи 7-8 см гача. Кўричак ўнг тарафдаги ёнбош чуқурчада жойлашган, унинг ёнбош ичакка қўшилган жойида юқори ва пастки лабдан тузилган қопқоқ – valva iliocaecalis бўлади. Бу қопқоқ кўричакка қараб очилганида овқат ингичка ичакдан йўғон ичакка бемалол ўтади. Аксинча кўричакдан ингичка ичакка қайтиб ўтишига йўл қўймайди. Кўричакнинг орқа томони ёнбош ва катта бел мушаклари устида жойлашган бўлиб, олд томондан қорин олдинги деворининг ички юзасига тегиб туради. Қорин парда кўпинча кўричакни ҳамма томондан (10% одамларда қорин парда кўричакни учта томондангина ўрайди) ўраганига қарамасдан, унинг ичак тутқичи бўлмайди. Одамда кўричакнинг жойлашиши турлича бўлиб, у пастда, кичик чаноққа кириш қисмида, ёки юқорида, олдинги ёнбош ўткир ўсимтасидан юқорида бўлиши мумкиn. Кўричакнинг орқа медиал сиртида чамбар ичакнинг уччала тасмалари бир нуқтага йиғилади ва худди шу ердан чувалчангсимон ўсимта бошланади. Кўричакнинг пастки юзасидан чувалчангсимон ўсимта (appendix vermiformis) ўсиб чиққан. Ўсимта 3–6, баъзида эса 18–20 см бўлади. Девори 0,5–1 см, ичи эса жуда тор (3–4 мм) тузилган, у кўричак бўшлиғидан шиллиқ қаватдан тузилган бурма орқали ажралган. Чувалчангсимон ўсимта, одатда, кичик чаноқ бўшлиғига осилган ҳолатда жойлашган. Баъзан ўсимта кўричакнинг орқа томонида учи тепага қараб жойлашган бўлади. Кўтарилувчи чамбар ичак (colon ascendens) кўричакнинг давоми бўлиб, тикка йўналади ва ўнг қовурға ости соҳасида жигарнинг пастки юзасига бурилиб, flexura coli dextra ни ҳосил қилган ҳолда кўндаланг чамбар ичакка ўтади. Кўтарилувчи чамбар ичакнинг олд ва икки ёнбош қисмини қорин парда ўрайди. Унинг орқа юзаси очиқ қолади (mesoperitoneal), ёнбош мушаги билан белнинг квадрат мушагига ва ўнг буйракка тегиб жойлашади. Унинг орқа юзаси белнинг катта мушагига, олдинги юзаси қориннинг олдинги деворига, латерал юзаси қориннинг ўнг деворига, медиал юзаси ингичка ичак қовузлоқларига тегиб жойлашган. Кўндаланг чамбар ичак (colon transversum) кўтарилувчи чамбар ичакнинг бурилган қисмидан кейинги давомидир. Кўндаланг чамбар ичак кўндалангига йўналиб чап томонга ўтганда, чап бурилиш (flexura coli sinistra)ни ҳосил қилиб, қуйи тушувчи чамбар ичакка ўтиб кетади. Кўндаланг чамбар ичак тутқич – mesocolon transversum (intraperitoneal) орқали қорин деворига ёпишади, унинг олд томонида катта чарви осилиб ётади. Кўндаланг чамбар ичакнинг орқа томонида ўн икки бармоқ ичак билан меъда ости бези жойлашган бўлса, олдинги юзаси меъда ва кўндаланг чамбар ичак тутқичи дан тузилган бойлам (lig. gastrocolicum) билан ўзаро туташиб туради. Кўндаланг чамбар ичакнинг устида ўнг томонда жигар, чап томонда талоқ, пастида – ингичка ичак қовузлоқлари жойлашган. Тушувчи чамбар ичак (colon descendens) чап бурилишидан бошланган йўғон ичакнинг бу қисми, қорин орқа деворининг чап томони бўйлаб йўналади ва чап ёнбош чуқурчага баъзода “S” симон ичакка ўтади. Ичакнинг орқа томони белнинг квадрат ва кўндаланг мушаклари, чап буйракнинг қуйи қисмига тегиб турса, медиал томондан ингичка ичакка, олдинги томони бевосита қориннинг олдинги деворига, чап томондан қориннинг чап деворига ёндашиб туради. “S” симон ичак (colon sigmoideum) тушувчи чамбар ичакнинг чап ёнбош чуқурчасидан бошланиб, кичик чаноқ бўшлиғида тўғри ичакка ўтиб кетади. Бу ерда узунлиги 10–12 см бўлган “S” симон ичак қорин парда билан ҳамма томондан ўралган, ичак тутқичи (mesocolon sigmoideum) бор. Ичак чап сийдик йўли, чап ёнбош артерияси ва венаси билан кесишиб жойлашган. Тўғри ичак (rectum) йўғон ичакнинг охирги қисми бўлиб, “S” симон ичакдан III думғаза умуртқаси рўпарасида бошланиб, орқа тешик (anus) билан ташқарига очилади. Тўғри ичакда тасмалар, ёғли ўсимта ва туртиб чиққан пуфакчалар бўлмайди. Тўғри ичак номига яраша жуда ҳам тўғри эмас, у иккита букилма ҳосил қилади. Биринчи букилма думғаза суягига, иккинчиси дум суягининг шаклига мослашиб пайдо бўлади. Тўғри ичакнинг юқори қисми – чаноқ бўлаги бирмунча кенгайган (ampulla recti). Охирги орқа тешикка яқин қисми анча торайган. Тўғри ичакнинг ички томонида шиллиқ парда кўндаланг бурма ҳосил қилади. Шиллиқ пардада йўғон ичакнинг бош қисмларига ўхшаш шиллиқ безлари, якка-якка жойлашган лимфа тугунлари учрайди. Шиллиқ ости қавати яхши ривожланган. Шунинг учун шиллиқ парда ҳаракатчан бўлиб, ичакнинг ташқи тешикка яқин қисмида узунасига йўғон бурмалар пайдо қилади. Булар пастга тушган сари бир-бири билан қўшилиб жойлашади. Бу зонада вена қон томирлари жуда яхши ривожланган бўлиб, вена чигалини ҳосил қилади. Баъзида бу веналар кенгайиб, бавосил касаллигини пайдо қилиши мумкин. Мушак парда тўғри ичакда ташқи узунасига ва ички айланасига жойлашган қаватлардан тузилган. Айланасига жойлашган мушак толалари орқа тешик соҳасига келгач зичлашиб, ички қисқич – m. sphincter ani internus ни ҳосил қилади. Бундан ташқари, ташқи тешик атрофида ихтиёрий ҳалқа мушак толаларидан тузилган ташқи қисқич – m. sphincter ani externus бўлади. Шиллиқ қаватнинг мушак ҳалқалари қалинлашувидан ҳосил бўлган учинчи қисқич орқа тешикдан 10 см юқорида жойлашган. Тўғри ичакнинг чаноқ бўлаги эркакларда олдиндан қовуққа, уруғ пуфакчалари, простата бези ва уруғ ташувчи тизимчага тегиб туради. Аёлларда эса тўғри ичак бачадон, пастроқда қиндан, оралиқ бўшлиғи ва унда жойлашган бириктирувчи тўқима билан ажралиб туради. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling