Ҳазм қилиш тизими. Ҳазм аъзоларининг тараққиёти. Ҳазм аъзоларининг тузилиши хусусиятлари. Нафас аъзоларининг функционал анатомияси соат
Download 1.48 Mb. Pdf ko'rish
|
2.-azm-ilish-tizimi.-azm-azolarining-tara-iyoti.-azm-azolarining-tuzilishi-hususiyatlari.-Nafas-azolarining-funktsional-anatomiyasi.-2-soat.
2.6. Меъда
Меъда (ventriculus, gaster) ҳазм каналининг энг кенгайган қисми бўлиб, қорин бўшлиғининг юқори соҳасида жойлашган. Унинг кўп қисми чап томондаги қовурға ости соҳасида, оз қисми эса қорин бўшлиғи тепа бўлагининг ўрта қисмида жойлашган. Меъданинг олд – paries anterior ва орқа деворлари – paries posterior, юқорида кичик – curvatura ventriculi minor, пастда катта эгриликлар – curvatura ventriculi major ни ҳосил қилади. Меъданинг кириш – кардия (pars cardiaca) қисмидаги тешик – ostium cardiacum (cardia – юрак) ХI кўкрак умуртқаси қаршисида бўлиб, юракка яқин жойлашган. Меъданинг чиқиш (pars pylorica) қисми I бел умуртқасининг рўпарасида, ўнг томонда ўн икки бармоқ ичакка қўшилиб кетади. Меъданинг чиқиш қисми иккига ажралган: кенгайган қисми (antrium pyloricum) ғорча дейилса, унинг тешиги (ostium pyloricum), торайиб давом этган жойи канал – canalis pyloricus бўлаги дейилади. Овқат билан ўртача тўлган меъда юқоридан жигар чап бўлагининг пастки юзасига ва диафрагманинг чап гумбазига, пастки томондан кўндаланг чамбар ичак ва унинг тутқичига тегиб туради. Меъданинг олдинги девори қориннинг олдинги деворига, орқа девори меъда ости бези, чап буйрак ва унинг устки безига ҳамда талоққа тегиб туради. Меъда ҳамма томонлама қорин парда билан ўралган. Меъда девори қуйидаги 3 пардадан иборат: 1) tunica mucosa – шиллиқ парда бўлиб, унинг шиллиқ ости қавати – tela submucosa жуда яхши ривожланган; 2) tunica muscularis – мушак парда; 3) tunica serosa – сероз парда. Tunica mucosa нинг асосий вазифаси овқатни кислотали муҳитда парчалашга мослашган бўлиб, бир қаватли призматик шиллиқ ишлаб чиқарувчи эпителий билан қопланган. Шиллиқ пардада жуда кўп катта-кичик бурмалар – plicaе gastricae мавжуд, уларнинг йўналиши ва миқдори катта амалий аҳамиятга эга. Ушбу бурмалардан иккитаси кичик эгриликка параллел ҳолда жойлашиб, турли томонга йўналган бўлади, қолган бурмалар меъданинг қолган қисмларида ўзига хос шаклни ташкил қилади. Одатда, меъдада узоқ сақланмайдиган моддалар (сув, чой, минерал сув) мана шу кичик эгрилик бўйлаб жойлашган бурмалардан тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакка ўтади (“меъда йўли”). Шиллиқ пардада бурмалардан ташқари меъда майдончалари – ареае gastricae мавжуд. Тепачалар орасида меъда чуқурчалари – foveolae gastricae бўлиб, уларга меъда безлари очилади. Меъда безлари жойлашишига қараб қуйидаги уч турга бўлинади ва биргаликда меъда ширасини ишлаб чиқаради: 1) кардиал безлар – glandulae cardiacaе; 2) меъданинг хусусий безлари – glandulae gastricae propriaе, улар меъданинг туби ва танасида жуда кўп миқдорда бош ҳужайралар – пепсиноген ферменти, қопловчи ҳужайралар эса хлорид кислотаси ишлаб чиқаради; 3) пилорик безлар – glandulae pyloricaе, асосан, шиллиқ модда ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, шиллиқ пардада тарқоқ жойлашган лимфатик фолликулалар – folliculi lymphatici гастриcи учрайди. Меъданинг чиқиш қисмида шиллиқ парда ҳалқасимон бурма ҳосил қилади, у ўзига хос қопқоқ (клапан) – valvula pylorica дейилади ва кислотали муҳитга эга бўлган меъдани, ишқорий муҳитли ўн икки бармоқ ичакдан ажратиб туриш вазифасини бажаради. Шиллиқ ости қавати бириктирувчи тўқимадан тузилган бўлиб, шиллиқ пардани мушак парда билан боғлайди, унинг таркибида бир қанча қон томир, нерв толалари ўтади ва улар чигаллар ҳосил қилади. Tunica muscularis – мушак пардаси анча бақувват бўлиб, уч йўналишда жойлашган. Унинг ташқи қисми узунасига – stratum longitudinale йўналган, ўрта қавати ҳалқасимон – stratum circulare жойлашган, ички қисмидаги мушак толалари эса қийшиқ – stratum obliquaе йўналган. Узунасига йўналган мушак толалари, одатда, кичик ва катта эгриликда яхши ривожланган бўлади. Ҳалқасимон йўналган мушак толалари эса меъданинг ҳамма қисмларида яхши такомил этган бўлиб, чиқиш (пилорик) жойида зичлашади ва қисувчи (сфинктер) мушак – m. sphincter pylori га айланади. Қийшиқ йўналган мушак толалари меъданинг танаси ва тубида яхши такомил этган. Қийшиқ йўналган мушак қисқарганда суюқ овқатлар кичик эгрилик орқали меъдадан ўн икки бармоқ ичакка ўтади. Меъда мушак қавати, кириш қисмидан чиқиш қисми томон тўлқинланиб қисқаради. Tunica serosa – сероз парда (қорин пардага қаралсин) ички аъзоларни ўрайдиган қисм бўлиб, меъдани ҳамма томондан ўраб туради. Сероз пардани меъданинг мушак пардасига сероз парда ости қавати қўшиб туради. Download 1.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling