Ҳазм қилиш тизими. Ҳазм аъзоларининг тараққиёти. Ҳазм аъзоларининг тузилиши хусусиятлари. Нафас аъзоларининг функционал анатомияси соат


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/18
Sana26.02.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1231872
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
2.-azm-ilish-tizimi.-azm-azolarining-tara-iyoti.-azm-azolarining-tuzilishi-hususiyatlari.-Nafas-azolarining-funktsional-anatomiyasi.-2-soat.

2.7. Ингичка ичак 
Ингичка ичак (intestinum teniae) қорин бўшлиғида меъданинг чиқиш 
қисмидан бошланади, узунлиги 5–6 м гача боради. 
Ингичка ичак уч қисмдан иборат: 1. Ўн икки бармоқ ичак – intestinum 
duodenum, ингичка ичакнинг бошланғич қисми бўлиб, узунлиги 25–30 см ёки 
ўн иккита бармоқнинг кўндалангига тенг. 2. Оч ичак – intestinum jejunum ўн 
икки бармоқ ичакнинг давоми бўлиб, ингичка ичакнинг 3/5 қисмини ташкил 
қилади. 3. Ёнбош ичак – intestinum ileum ингичка ичакнинг 2/5 қисмини 
ташкил қилади. 
Ўн икки бармоқ ичак – intestinum duodenum қорин деворининг орқа 
қисмида I–III бел умуртқалари рўпарасида тақа шаклида жойлашган. Ичак 
меъданинг чиқиш жойидан бошланиб, ингичка ичакка қўшилиб кетади. 
Унинг ҳалқасига меъда ости безининг бош қисми кириб туради. 
Ўн икки бармоқ ичак тўрт қисмга бўлинади: 1. Устки кўндаланг қисми 
– pars superior меъданиннг пилорик қисмидан бошланади, I бел умуртқаси 
рўпарасида (ўнг томонда) тепа бурилиш (flexura duodeni superior) ҳосил 
қилиб (узунлиги 3–5 см) иккинчи қисмга ўтади. Pars superior орқасида 
дарвоза венаси, умумий ўт йўли ва жигарнинг квадрат бўлаги жойлашган. 2. 
Қуйи тушувчи қисми – pars descendens II–IV бел умуртқалари танасининг ўнг 
ёнбошидан пастга йўналиб, пастки бурилиш (flexura duodeni inferior) ни 
ҳосил қилиб учинчи қисмга ўтади. Pars descendens қисмининг узунлиги 8–10 
см бўлиб, орқасидан ўнг буйрак ва умумий ўт йўли ўтса, олд томонидан 
кўндаланг-чамбар ичак чарвиси кесиб ўтади. 3. Пастдаги кўндаланг қисми – 
pars horizontalis III–IV умуртқалар танасининг олд томонидан чап томонга 


ўтади. 4. Кўтарилувчи қисми – pars ascendens учинчи қисмдан бошланиб, бел 
умуртқаларининг чап ёнбошидан юқорига, II бел умуртқаси рўпарасига 
баъзода ўн икки бармоқ ичак-оч ичак букилмасини – flexura duodenijejunalis 
ни ҳосил қилиб, оч ичакка ўтади. Кўтарилувчи қисмнинг орқа томонида 
қорин аортаси, унинг горизонтал қисми билан бирикувчи қисмида эса юқори 
ичак тутқич артерияси ва венаси жойлашган. Ўн икки бармоқ ичакнинг қуйи 
тушувчи қисмига меъда ости бези йўли ҳамда умумий ўт йўли қўшилади ва 
шиллиқ пардада сўрғич (papilla duodeni major) ҳосил қилади. 
Оч ичак – intestinum jejunum ва ёнбош ичак – intestinum ileum қорин 
бўшлиғининг пастки қисмини эгаллаган. Оч ичак қорин бўшлиғининг пастки 
қавати чап қисмини ишғол қилса, ёнбош ичак қорин бўшлиғининг пастки 
(ёнбош суяк бўшлиғи соҳаси) қисмида жойлашган. Оч ичак (чегарасиз) 
бевосита ёнбош ичакка ўтади. 
Ингичка ичак девори қуйидаги пардалардан тузилган: 1) шиллиқ парда 
– tunica mucosa ва унинг шиллиқ ости қавати – tela submucosa; 2) мушак 
парда – tunica muscularis; 3) сероз парда – tunica serosa. 
Шиллиқ парда ичакнинг энг ичкарисида жойлашган бўлиб, шиллиқ 
ости қавати туфайли ҳаракатчан бўлади ва кўндаланг бурмалар ҳосил қилади. 
Шиллиқ парда юзасида тахминан 4 млн га яқин ворсинкалар (сўрғичлар) – 
villi intestinalis мавжуд. Ворсинкалар ва улар остидаги ўрага ўхшаш 
чуқурчалар, крипталар цилиндрик ҳошияли эпителий билан қопланган бўлиб, 
унда жуда кўп микроворсинкалар тутади. Овқат моддалари шулар орқали 
шимилади ва ворсинкалар ичидаги қон ҳамда лимфа томирларига сўрилади. 
Ингичка ичакнинг шиллиқ пардасида шиллиқ ишловчи қадаҳсимон 
ҳужайралар ва ичак ширасини чиқарувчи ҳужайралар жойлашган. Бундан 
ташқари, якка-якка folliculi lymphatici solitarii ёки ғуж-ғуж – folliculi 
lymphatici agregati жойлашган лимфа тугунлари ҳам бўлади. Шиллиқ ости 
қавати мушак пардани шиллиқ қавати билан бириктириб туради, у 
бириктирувчи тўқимадан тузилган. Шиллиқ ости қаватида қон томир ва нерв 
чигаллари кўп жойлашган. 
Мушак парда силлиқ мушак ҳужайраларидан ташкил топган 
толалардан тузилган бўлиб, ташқи қавати узунасига, ички қавати эса 
айланасига кетган толалардан иборат. Сероз парда қорин (peritoneum) нинг 


бир қисми бўлиб, ичакларни энг устки томонидан ўраб туради. Жумладан ўн 
икки бармоқ ичакнинг кўпчилик қисмини фақат олд томондан ўраса, оч ва 
ёнбош ичакларни чор-атрофдан ўраб, ичак тутқичи – mesenterium ни ҳосил 
қилади. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling