Ҳазм қилиш тизими. Ҳазм аъзоларининг тараққиёти. Ҳазм аъзоларининг тузилиши хусусиятлари. Нафас аъзоларининг функционал анатомияси соат


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/18
Sana26.02.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1231872
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
2.-azm-ilish-tizimi.-azm-azolarining-tara-iyoti.-azm-azolarining-tuzilishi-hususiyatlari.-Nafas-azolarining-funktsional-anatomiyasi.-2-soat.

2.4. Ҳалқум 
Ҳалқум ёки ютқин (pharynx) воронкага ўхшаш, пастга томон торайиб 
тузилган. У калла суягининг туби (асоси) дан бошланиб, оғиз ва бурун 
бўшлиқларига кенг очилиб туради. Ҳалқумни (орқа томондан) умуртқа 
поғонаси ва ундаги мушаклар чегаралайди, олд томонда ҳиқилдоқ жойлашиб, 
ҳалқумга туташиб туради. 
Ҳалқум бўшлиғи бурун, оғиз ва ҳиқилдоқ қисмларидан иборат. 
Ҳалқумнинг бурун (pars nasalis) қисми энг тепа қисм бўлиб, бурун 
бўшлиғига бир жуфт хоана (бўшлиқ) орқали қўшилиб туради. Бу қисмнинг 
пастки чегараси юмшоқ танглай рўпарасида бўлиб, бу ердан ҳалқумни ўрта 
қулоқ билан туташтирувчи эшитув найи (ostium pharyngeum tubae) 
бошланади. Найнинг тоғайи ҳалқум томонга сал бўртиб чиққан (torus 


tubarius). Уни шиллиқ парда ўраб, орқа томонида бир оз чуқурликни вужудга 
келтиради. Шу чуқурликда эшитув найи билан юмшоқ танглай ўртасида 
лимфа тўқимасидан тузилган муртак (tonsilla tubaria) жойлашган. 
Ҳалқумнинг оғиз қисми (pars oralis) олд томондан томоқ (fauces) 
орқали оғиз бўшлиғига туташади. Ҳалқумнинг бу қисми ҳам ҳаво, ҳам овқат 
ўтадиган умумий йўл бўлганидан бу икки жараённи юмшоқ танглай тартибга 
солиб туради. Овқат луқмаси ютилганда юмшоқ танглай таранглашиб 
кўтарилиб ҳаво йўлини тўсади, натижада ҳаво ўтмайди. Ҳалқум орқа 
деворининг юқори қисмида лимфа тўқимасидан тузилган муртак (tonsilla 
pharyngea с. adenoidea) жойлашган. Ҳалқум деворларида иккита най муртаги, 
битта ҳалқум муртаги билан битта тил муртаги ва танглай муртаклари ҳалқа 
шаклида жойлашган. Шунингдек, оралиғида кўпгина лимфа тўқималарини 
учратиш мумкин. 
Ҳалқумнинг ҳиқилдоқ қисми – pars laryngea бирмунча калта, у 
ҳиқилдоқнинг орқа томонида жойлашган. Ҳалқумнинг бу қисми пастда 
қизилўнгачга қўшилиб кетади. Ҳалқум ҳиқилдоқ қисмининг олдинги 
деворида кириш тешиги бўлиб, уни ён томондан бурмалар чегаралаб туради. 
Овқат луқмаси ўтиш пайтида ҳиқилдоққа ўтиш тешигини ҳиқилдоқ усти 
тоғайи (ҳиқилдоқ қопқоғи) ёпиб туради. Суюқликлар эса ҳиқилдоқ 
тешигининг икки ёнбошидаги эгатчалар орқали қизилўнгач томонга ўтади. 
Ҳалқумнинг девори уч қават бўлиб, ички –шиллиқ парда, ўрта – мушак парда 
ва ташқи – бириктирувчи тўқима пардадан иборат. 
Шиллиқ парда – tunica mucosa оғиз, бурун бўшлиғидаги шиллиқ 
парданинг давоми ҳисобланади. У кўп қаватли ясси эпителий билан 
қопланган. Бурун қисми эса киприкли эпителийдан тузилган. Шиллиқ парда 
остида кўпгина шиллиқ безлар жойлашган. Ҳалқумда шиллиқ ости қавати 
ривожланмаган. Шиллиқ парда мушак парда билан фиброз тўқима орқали 
қўшилиб туради. 
Мускул парда – tunica muscularis кўндаланг-тарғил мушаклардан 
тузилган. Черепицага ўхшаб устма-уст жойлашган ҳалқумнинг учта (юқори, 
ўрта ва пастки) қисувчи мушаклари – mm. constrictor pharyngis superior, media 
et inferior тафовут қилинади. Ҳалқумнинг юқори қисувчи мушаги калла 
суягининг туби (асоси) дан бошланса, ўрта қисувчи мушак тил ости 
суягидан, пастки мушак ҳиқилдоқ тоғайларидан бошланади, мушак парда 
ҳалқумни икки томонидан ўраб, ўрта чизиқда туташади. Бундан ташқари, 
ҳалқумни кўтарувчи икки жуфт мушак мавжуд: бигизсимон ўсиқ-ҳалқум 
мушаги – m. stylopharyngeus чакка суягининг бигизсимон ўсиғидан 
бошланиб, ҳалқум деворига ёпишади; ҳалқум-танглай мушаги – m. 
palatopharyngeus юмшоқ танглайдан бошланиб, ҳалқум деворига ва қисман 
ҳиқилдоққа ёпишади. 
Ҳалқумнинг ташқи бириктирувчи тўқима пардаси – tunica adventitia 
мушак қаватларни ташқаридан ўраб олган. Бу парданинг ташқи юзасини 
клетчатка (ёғ ўрами) ўраб, ҳалқумни қўшни аъзолардан ажратиб туради. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling