Ҳазм қилиш тизими. Ҳазм аъзоларининг тараққиёти. Ҳазм аъзоларининг тузилиши хусусиятлари. Нафас аъзоларининг функционал анатомияси соат


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/18
Sana26.02.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1231872
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
2.-azm-ilish-tizimi.-azm-azolarining-tara-iyoti.-azm-azolarining-tuzilishi-hususiyatlari.-Nafas-azolarining-funktsional-anatomiyasi.-2-soat.

2.5. Қизилўнгач 


Қизилўнгач (oesophagus) 25-30 см узунликдаги мушакдан тузилган 
бўлиб, юқорида ВИ бўйин умуртқасининг рўпарасида ҳалқумдан бошланади, 
кўкрак соҳасидан диафрагма орқали қорин бўшлиғига ўтиб, ХI кўкрак 
умуртқаси рўпарасида меъданинг кириш қисмига уланади. 
Қизилўнгач жойлашишига қараб уч бўлимга ажратилади: юқори бўйин 
қисми – pars cervicalis, VI–VII бўйин умуртқалари чегарасига тўғри келади, 
ўрта кўкрак қисми – pars thoracica энг узун қисми бўлиб, II ва Х–ХI кўкрак 
умуртқалари рўпарасига тўғри келади. Пастки қорин қисми – pars abdominalis 
энг калта (тахминан 1–2 см) бўлиб, диафрагма орқали меъданинг кириш 
қисмига қўшилади. 
Қизилўнгач орқа томондан умуртқа поғонаси билан чегараланади
олдиндан эса кекирдакнинг парда қисмига тегиб туради. Қизилўнгачнинг 
икки ёнбош соҳасида адашган нерв – n. vagus жойлашган. Қизилўнгачнинг 
бўйин соҳаси кўкрак қафасига унинг устки тешиги орқали ўтади ва IV–VII 
кўкрак умуртқалари олдида чап бронх билан кесишиб, унинг орқа томонидан 
ўтиб, ўнг томонга бир оз сурилиб жойлашади. IХ кўкрак умуртқаси соҳасида, 
қизилўнгачнинг олд томонида аорта жойлашади ва у бир оз чап томонга 
сурилиб, диафрагма орқали қорин бўшлиғига ўтиб кетади. 
Қизилўнгач дeвори уч пардадан иборат. Унинг энг устки пардаси – 
tunica adventitia бириктирувчи тўқимадан тузилган. Қизилўнгачнинг қорин 
бўшлиғидаги қисми уст томондан қорин пардаси билан ўралган. 
Қизилўнгачнинг мушак пардаси – tunica muscularis эса икки қаватдан иборат 
бўлиб, ташқи қавати узунасига йўналган, ички қавати айлана жойлашган 
мушак тутамидан иборат. Қизилўнгачнинг юқори 1/3 қисми кўндаланг-
тарғил мушакдан тузилган бўлиб, аста-секин силлиқ мушак билан алмашади. 
Шунинг учун ҳам унинг пастки 2/3 қисми силлиқ мушакдан иборат. 
Қизилўнгач, одатда, юқоридан пастга қараб қисқаради. Қизилўнгачнинг 


мушак билан шиллиқ пардалари (tunica mucosa) ўртасида шиллиқ ости қавати 
(tela submucosa) яхши ривожланган. Бу ҳолат шиллиқ парда ҳаракатчан 
бўлишини таъминлайди ва узунасига жойлашган бурмалар ҳосил қилади. 
Шиллиқ ости қаватида жойлашган қизилўнгачнинг хусусий безлари ўз 
суюқликларини 
қизилўнгач 
бўшлиғига 
чиқаради. 
Шиллиқ 
парда 
қизилўнгачнинг ички қавати бўлиб, яхши ривожланган мушак пластинкасига 
яқин жойлашган узунасига бурмалар ҳосил бўлишига ва безлар 
суюқлигининг ажралишига ёрдам беради. Шиллиқ пардалардаги без 
суюқликлари унинг юзасини намлаб туради ва овқат луқмалари йўналишини 
осонлаштиради. Қизилўнгачнинг уч физиологик торайган жойи мавжуд: 
биринчи – қизилўнгачнинг бошланган қисми (ҳалқумдан бошланган жойида), 
иккинчи – кекирдакнинг иккита бронхга бўлинган ери (қизилўнгачнинг 
бронх билан кесишган соҳасида), учинчи – қизилўнгачнинг диафрагмадан 
ўтиш жойи. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling