Ҳазм қилиш тизими. Ҳазм аъзоларининг тараққиёти. Ҳазм аъзоларининг тузилиши хусусиятлари. Нафас аъзоларининг функционал анатомияси соат


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/18
Sana26.02.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1231872
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
2.-azm-ilish-tizimi.-azm-azolarining-tara-iyoti.-azm-azolarining-tuzilishi-hususiyatlari.-Nafas-azolarining-funktsional-anatomiyasi.-2-soat.

2.2. Ички аъзоларнинг ривожланиши 
Ички аъзолар эмбрион тараққиётининг 4 – ҳафтасида эндодермадан 
пайдо бўлган бирламчи ичак найчасидан бошланади. Ичакнинг мушак қавати 
mesodermaдан ривожланади. Ичак найчаси эмбрион умуртқа поғонасининг 
олд томонида, унга бошидан охиригача параллел жойлашган бўлади. 
Кейинги ривожланиш даврида ичак найчаси эмбрионга нисбатан тез ўсиб 
қорин бўшлиғида иккита бурилишни ҳосил қилади. Натижада ичак найчаси 
бош, ўрта ва орқа ичак қисмларига ажралади. Бу вақтда эмбрион бош 
қисмининг юз томонида ektodermaнинг ботиб кириши натижасида оғиз 
бўшлиғи ва тилнинг олд қисмлари ривожланади. Бунга қарама-қарши 
бирламчи ичак найчасининг бош қисмидан эса оғиз бўшлиғи ва тилнинг орқа 
бўлаги, ҳиқилдоқ, қизилўнгач ва меъда ривожланади. Бу иккала куртак 
орасида парда бўлиб, у кейинчалик шимилиб кетади. Оғиз бўшлиғининг 
олдинги бўлаги билан орқа қисми эмбрион ривожланишида ўзаро қўшилиб 
бутун оғиз бўшлиғи ва тилни вужудга келтиради. Бирламчи ичак 
найчасининг бош қисмидан оғиз бўшлиғи ва тилдан ташқари тиш, сўлак 
безлари, лимфоид тўқималар ва айрисимон без, қалқонсимон ва қалқон орқа 
безлари ривожланади. Бирламчи ичак найчасининг ўрта қисмидан ўн икки 
бармоқ ичак, ёнбош ичак ва уларга алоқадор безлар (жигар, меъда ости бези) 
ривожланади. 
Бирламчи ичак найчасининг охирги қисмидан эса кўричак, 
кўтарилувчи ва кўндаланг, пастга тушувчи чамбар ичаклар, “S”симон ичак ва 
тўғри ичак тараққий этади. Бирламчи ичак найчасининг охирги қисми, 
дастлаб овқат ҳазм қилиш ҳамда сийдик ва таносил аъзоларига умумий 
бўлган бўшлиққа – клоакага очилади . Айни пайтда тўғри ичак билан сийдик 
таносил аъзолари орасида фронтал тўсиқ ривожланиб, клоаканинг бир-бири 
билан алоқадор бўлмаган олдинги ва орқа қисмларига бўлади. Тўғри ичак 
найнинг охирги бўлаги бўлиб, унинг пастки қисми мушак қавати кўндаланг – 
тарғил мушаклардан иборат. Ривожланаётган тўгри ичакнинг қуйи қисми 
парда билан берк бўлади. эмбрион ривожланишида эктодермадан тўғри 
ичакка қараб чуқурча (бўлғуси орқа тешик) ҳосил бўлади. Кейинчалик 
ривожланиш жараёнида ўртадаги парда сўрилиб кетади ва тўғри ичак орқа 
тешик орқали ташқарига очилади. 

Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling