Ҳазм қилиш тизими. Ҳазм аъзоларининг тараққиёти. Ҳазм аъзоларининг тузилиши хусусиятлари. Нафас аъзоларининг функционал анатомияси соат


Download 1.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/18
Sana26.02.2023
Hajmi1.48 Mb.
#1231872
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
2.-azm-ilish-tizimi.-azm-azolarining-tara-iyoti.-azm-azolarining-tuzilishi-hususiyatlari.-Nafas-azolarining-funktsional-anatomiyasi.-2-soat.



2. Ҳазм қилиш тизими. Ҳазм аъзоларининг тараққиёти. Ҳазм 
аъзоларининг тузилиши хусусиятлари. Нафас аъзоларининг 
функционал анатомияси. 2 соат. 
Режа: 
1. Овқат ҳазм қилиш тизими аъзолари тузилиши, функциялари ҳақида 
маълумотларни ўрганиш. 
2. Ҳазм аъзоларининг филогенези ва онтогенези. 
3. Ковак ва паренхиматоз аъзоларнинг тузилиши. 
4. Ошқозон, ингичка ичак, йўғон ичаклар анатомияси, топографияси. 
5. Жигар ва жигарнинг биллиар тизими. 
6. Ошқозон ости бези тузилиши ва функцияси. 
7. Овқат ҳазм қилиш тизими аъзоларидаги эндокрин безлар ҳақида тушунча. 
8. Нафас аъзолари тузилиши, функционал анатомияси. 
9. Нафас аъзоларининг ривожланиши. 
10. Юқори ва пастки нафас олиш йўллари. 
11. Плевралар, плевра бўшлиғи, плеврал синуслар. 
12. Ўпкалар, ўпка сегментлари, бўлаклари, ўпка дарвозаси, ўпка илдизи. 
Таянч иборалар: спланхнология, қоринпарда, бойламлар, каналлар
синуслар, сероз қобиқ, мускул қават, шиллиқ қават, шиллиқ ости қавати, 
перистальтика, тутқич, эндокрин ва экзокрин секреция, лимфатик 
фолликулалар, кекирдак, бронхлар, альвеолалар, плевра, ацинус. 
 
2.1. Ички аъзолар ҳақида таълимот – спланхнология 
Ички аъзоларга кўкрак, қорин ва чаноқ бўшлиқларида жойлашган 
аъзолар киради. Ички аъзолар бажарадиган ишига қараб алоҳида тизимларга 
ажратилади. Ҳазм аъзолари қорин ва кўкрак бўшлиқларида, нафас аъзолари 
кўкрак бўшлиқларида жойлашган. Ҳазм ва нафас аъзоларининг бошланиш 
қисмлари эса бўйин ҳамда калла соҳасидан ўрин олган. Сийдик ажратиш 
аъзоларининг бошланиш қисми қорин пардасининг орқа соҳасида, давоми 
эса чаноқ бўшлиғида жойлашган. Жинсий аъзолар ҳам чаноқ бўшлиғида 
бўлиб, кўпайиш вазифасини бажаради. Ҳазм, нафас ва сийдик ажратиш 
аъзолари, одатда, ички шиллиқ, шиллиқ ости, ўрта мушак ва ташқи сероз 
пардадан тузилган. 


Шиллиқ парда (tunica mucosa) ҳазм аъзоларининг ҳамма қисми (оғиз 
бўшлиғи, ҳалқум, қизилўнгач, меъда ва ичаклар)ни ички томондан қоплаб 
туради. Шиллиқ пардани устки эпителий қавати ўраб олган. Эпителий қавати 
ҳазм аъзоларининг ҳамма қисмларида ҳам бир хил тузилмаган. Жумладан
оғиз бўшлиғи кўп қаватли ясси эпителийдан иборат бўлса, меъда бир қаватли 
цилиндрсимон без эпителийси билан қопланган. Шиллиқ парданинг ранги 
ундаги қон томир ва қоннинг кўп ёки оз бўлишига қараб пушти рангдан тўқ 
қизил ранггача бўлади. Шиллиқ ости қавати (tela submucosa) бириктирувчи 
тўқимадан тузилган бўлиб, шиллиқ қаватини мушак қавати билан қўшиб 
туради. Мушак парда (tunica muscularis) ҳазм аъзолари деворидаги шиллиқ ва 
шиллиқ ости пардаларидан кейинги учинчи парда бўлиб, силлиқ мушак 
ҳужайраларининг тутамларидан тузилган. Оғиз бўшлиғи, ҳалқум, 
қизилўнгачнинг юқори қисми ва орқа чиқарув тешиги деворлари кўндаланг-
тарғил мушак толаларидан иборат. Силлиқ мушак ҳужайраларининг 
тутамлари аъзолар деворида, одатда, икки қаватдан (айланма ва узунасига 
йўналган) иборат бўлади, меъдада учинчи (қийшиқ) қават (stratum obliquaе) 
бўлади. Сероз парда (tunica serosa) сийрак толали бириктирувчи тўқимадан 
тузилган. Қорин пардасининг ички варағида жойлашган сероз парда қорин 
бўшлиғидаги аъзоларни устидан ўраб туради. Сероз парда билан ўралмаган 
ҳазм каналининг қисмлари (оғиз бўшлиғи, ҳалқум, қизилўнгачнинг бўйин ва 
кўкрак қисмлари, тўғри ичакнинг охирги қисми) бириктирувчи тўқимадан 
тузилган парда билан ўралган. 
Меъда, ичаклар шиллиқ пардасида без ва лимфоид тўқималар 
жойлашган. Безлар эпителий ҳужайраларидан тузилган ва турлича бўлади. 



Download 1.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling