B a s k e t b o L


Download 4.95 Mb.
bet40/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

Ҳужум тактикаси. Ҳужумдаги энг катта вазифа — бу рақибнинг ҳимоядаги ҳаракатлари тартибини бузиш ва саватга тўп отишда индивидуал қаршиликни енгиш ҳисобланади. Замонавий баскетбол ҳужумнинг тез-тез ва қисқа вақт давомида уюштирилиши билан ифодаланади. Ҳозирги кунда ҳимоядан ҳужумга ўтиш тезлиги, тактик комбинацияларни бажариш тезкорлнги ва аниқлиги ошди. Бунинг натижасида техник усулларни бажариш вақти қисқарди.


7.1. Ҳужумда якка ҳаракатларга ўргатиш


Ҳap бир баскетболчи жамоада бажарадиган вазифасидан қатъи назар, ҳужумда катта фаоллик кўрсатиши лозим. Бунинг учун ҳужум усулларини пухта ва малакали эгаллаган бўлиши, ўйин шароитини диққат билан кузатиши, конкрет вазиятга энг мос ҳолат ва ҳаракатларни тез ҳамда тўғри танлай олиши керак. Бунда майдонда ўз мақсадларини бажаришда қўрқмаслик ва ижодкорлик ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Ҳужумчининг якка тактик ҳаракатлари икки вазифани ҳал қилади: ўз ҳаракатларини бажариш учун маълум шароитлар яратиш ва конкрет вазиятга қараб техник усулларини самарали қўллаш. Бу вазифаларни бажариш учун баскетболчилар тўпсиз ва тўп билан ҳаракат қиладилар.
Жой танлаш ва ҳимоячи таъқибидан қутулиш асосий тўпсиз ҳаракатлардан ҳисобланади. Тўпсиз ҳужум қилаётган баскетболчи тўп қабул қилиш, тўпни шеригига ҳимоячидан озод бўлишда ёрдам бериш учун майдонда маълум ҳолатни танлайди.
Кўрсатилган усуллардан ташқари чалғитишлар ҳам катта аҳамиятга эга. Тўп билан ҳара­кат қилаётган баскетболчи энг аввал ҳимоячидан қутулишга ва саватга тўп отишга ҳаракат қилади ёки ўзига бир неча ҳимоячиларнинг диққатини жалб қилади ва ҳимоячидан бўшаган шеригига тўп узатади. Шу мақсадда баскетболчи конкрет вазиятга мувофиқ усулни: узатишни; ерга уриб юришни; тўпни саватга отишни ёки чалғитишни ишлатади.


7.2. Ҳужумда гуруҳли ҳаракатларга ўргатиш


Ҳужум қилаётган жамоада ҳаракатларнннг муваффақиятли амалга ошиши кўпинча баскетболчиларнинг ўзаро келишиб ҳаракат қилишларига боғлиқ. Икки ёки уч баскетболчи ўзаро ҳаракатларнинг ҳар хил усуллари (бутун майдон бўйлаб ёки унннг бир қисмида бажарилишига қараб) ҳужумда энг кўп учрайдиган гуруҳли ҳаракатлардан ҳисобланади (29-расм).

29-расм. Икки ва уч баскетболчи иштирокидаги комбинациялар.

Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling