B a s k e t b o L
Download 4.95 Mb.
|
B A S K E T B O L
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.4. Ҳимояда якка ҳаракатларга ўргатиш
- Тўпсиз ҳужумчига қарши ҳаракатлар.
- Тўпли ҳужумчига қарши ҳаракатлар.
Ҳимоя тактикаси. Ҳимоянинг асосий мақсади саватга тўп отишнинг аниқлигини имкони борича камайтиришдир. Бунда асосий вазифалар қуйидагилардан иборат бўлади:
1) қисқа вақт ичида рақибдан тўпни олиб қўйиш; 2) жамоанинг айрим баскетболчилари орасидаги ўрнатилган алоқаларни бузиш; 3) саватга тўп отишларга қаршилик кўрсатиш; 4) ўз шчити остида тўп учун курашиш ва тўп эгаллангандан кейин ҳужумни ташкил қилиш. Ҳимояни ташкил қилиш кейинги ҳужум ҳаракатларининг табиатига катта таъсир кўрсатади. Жамоа ҳимояда қанчалик фаол бўлса, у шунча тўп эгаллаш ва қарши ҳужумга ўтиш имкониятига эга бўлади. 7.4. Ҳимояда якка ҳаракатларга ўргатиш Ҳужумчиларнинг ўйин давомида ишлатаётган усулларига шахсан қаршилик кўрсатишда баскетболчиларнинг қўллайдиган ҳаракатлари — якка ҳимоя ҳаракатларига киради. Тўпсиз ҳужумчига қарши ҳаракатлар. Тўпсиз ҳужумчини таъқиб қилганда, ҳимоячи: а) ҳужумчига саватга ҳужум қилиши учун қулай позицияга чиқиб олишга ёки шу позицияда тўпни қабул қилиб олишга йўл қўймаслик; б) рақиб ҳужумчисига йўналтирилган тўпни олиб қўйиш; в) рақибнинг ўзаро ҳаракат қилиши учун силжишларига айниқса майдоннинг ўртасидан шчит томонга кескин қўйиладиган тўсиққа эътибор берган ҳолда қаршилик кўрсатиш керак. Ҳимоячи ўзи таъқиб қилаётган ҳужумчилар ва ўзининг савати остида шундай жойлашиши керакки, бунда у ҳужумчини ҳам, тўпни ҳам кўриши лозим. Ҳимоячининг ҳужумчига нисбатан ҳолати ва улар орасидаги масофа ҳар қандай аниқ вазиятга рақибнинг тезлиги, бўйи ва оғирлиги ҳисобга олинган ҳолда аниқланиши керак. Рақибнинг марказий ўйинчисини таъқиб қилаётган ҳимоячи у билан қулай вазият ва тўпни олиш учун курашиши керак. Марказий ўйинчига ўзининг шчитидан узоқлашиб, у қўшимча ҳаракат қилган ҳолатдагина тўпни эгаллашига йўл қўйиши мумкин. Агар у шчит яқинида бўлса, ҳимоячи унинг олдида тўпни узатишига ҳалақит бериш учун туради. Тўпли ҳужумчига қарши ҳаракатлар. Тўпли ҳужумчига қарши курашда ҳимоячи: а) рақибга тўпни саватга тўпни аниқ отишга йўл қўймаслик; б) рақибнинг шчит томон ўтишига; в) тўпни хавфли йўналишда узатилишига; г) тўпни эгаллаб олишга йўл қўймаслик; д) рақибнинг олдиндан тайёрланган ўзаро ҳаракатланишига ёки комбинацияларига ўтказиш учун қилаётган ҳаракатларига ҳалақит беришга эришиш учун ҳаракат қилиши керак. Тўпли ҳужумчига қарши ҳимоячи ўзининг шчити ҳимояси, ўз шериклари билан ўзаро ҳаракат қилиши, страховка қилиш қоидаларига риоя қилган ҳолда тўп учун фаол курашиб, ноқулай вазиятга ўтиб қолиш, хатога йўл қўйиш ва тўпни йўқотиб қўйишга мажбур этиши керак. Барча ҳолатларда ҳам рақибнинг шчитга эн чизиққа бўйлаб яқинлашишига йўл қўйиб бўлмайди: бу жамоанинг бутун ҳимоясини қийин аҳволга солиб қўяди. Агар тўпни олиб юрган ўйинчи ҳимоячини алдаб эн чизиққа чиқишга эришган бўлса, уни фаол таъқиб этиб, шчит орқасига эн чизиққа тақаб қисиб бориш кейин эса 2 киши бўлиб ҳужум қилиши керак. Download 4.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling