B a s k e t b o L


Ҳимояда гуруҳли ҳаракатларга ўргатиш


Download 4.95 Mb.
bet44/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

7.5. Ҳимояда гуруҳли ҳаракатларга ўргатиш


Яхши ҳимоя фақат гуруҳдаги баскетболчиларнинг ҳаммаси келишиб ҳаракат қилганларидагина амалга ошиши мумкин. Бу икки ёки уч ҳимоячидан бирортасини қийин вазиятга тушиб қолганда унга ёрдам беришга қаратилган ўзаро ҳаракатлардир.
Икки ўйинчининг ўзаро ҳаракати. Ҳимоячиларнинг ўзаро ёрдам усулларидан бири страховка қилиш. Страховка қилиш тўпни саватга аниқ ота оладиган тез ўтиб кета оладиган ҳар хил чалғитувчи ҳаракатларни қўллай биладиган тезкор ҳужумчиларга қарши қўлланилади.
Ўйинчи алмашиш деб ҳимоячиларнинг таъқиб қилаётган ҳужумчиларини алмашишларига айтилади. Бу ҳимоячиларнинг бирортаси ўзига бириктирилган ҳужумчини тўсиб тура олмаган ёки уни шчитга ўтказиб юборганида қўлланилади.
Сирғаниб ўтиш – ўйинчи алмашиш мақсадга мувофиқ бўлмаган пайтларда қўлланилади. Чунки ўйинчи алмашган ҳимоячи ноқулай шароитга тушиб қолиши мумкин. Сирғаниб ўтиш кўпинча қарама-қарши ва кесишган чизиқ бўйлаб бажариладиган ҳаракатларда ҳамда ҳужумчилар тўсиқ қўйишга ҳаракат қилган пайтларда қўлланилади.
Гуруҳ бўлиб тўпни олиб қўйиш. Ўзаро ҳаракат қилишнинг бу усулини кўпроқ прессингда, яъни тўпли ўйинчини бир вақтда икки ҳимоячи ҳужум қилаётганида ишлатилади. Гуруҳ бўлиб тўпни олиб қўйишнинг 2 та варианти бор:
1. Тўпли ўйинчини таъқиб қилувчи ҳимоячи уни бурчак томон ёки ён чизиқ ёнига тўпни олиб боришга кейин эса майдонга орқа томони билан бурилишга мажбур қилади. Шу пайтда иккинчи ҳимоячи унга қарши ҳаракатга қўшилади. Иккала ҳимоячи ҳужумчини тўпни ноаниқ узатишига ёки “5 сония” қоидасини бузишга мажбур қилади.
2. Тўқнаштириш ва кесиб ўтиш принципи ўзаро ҳаракат қилиш учун тўпни олиб келаётган ўйинчини бошқа ҳимоячи тўхтатади, таъқиб қилаётган ўйинчи эса унинг ёнидан ёки орқасидан тўпни уриб чиқариб юоришга ҳаракат қилади.
Уч ўйинчининг ўзаро ҳаракати. Уч ўйинчининг ҳимоядаги ўзаро ҳаракати “учлик”, “кичик саккиз”, “кесишиб чиқиш”, “икки баскетболчи қўядиган жуфт тўсиқ”, “икки ўйинчига тўқнаштириш”лардир.



Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling