B a s k e t b o L


Download 4.95 Mb.
bet46/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

Аралаш ҳимоя. Бунда ҳимоя ҳаракатларининг икки принципи бирга қўшилади. Жамоанинг айрим баскетболчилари рақибнинг айрим баскетболчилари ҳаракати учун шахсан жавобгар бўлсалар, бош ҳимоячилар эса факат ажратилган самарада ҳаракат қилиб, рақибга қаршилик кўрсатадилар. Жамоада баланд бўйли ёки узоқ масофалардан саватга аниқ тўп ота оладиган ва шчит томонга яхши ўта оладиган ҳамда шчит тагига хавфли тўп узатишларни бажара оладиган, рақиб баскетболчига самарали қаршилик кўрсата оладиган ҳимоячилар бўлмаса, бундай пайтда аралаш ҳимоя қўлланилгани маъқул.
Шахсий ва зонали ҳимоя принциплари билан ҳаракат қилувчи баскетболчиларнинг сони ҳар хил бўлиши мумкин. Уларнинг нисбати жамоанинг ҳимоядаги вазифаларига боғлиқ.

Ўйин тактикасига ўргатиш”


мавзуси бўйича назорат саволлари

1. Якка тактик ҳаракатлар деганда нимани тушунасиз?


2. Гуруҳ ва жамоа тактик ҳаракатлари қандай мазмундан иборат?
3. Тактик ҳаракатларга қандай, қайси тартибда ва қандай воситалар асосида ўргатилади?
4. Ҳужумда қўлланиладиган якка, гуруҳ ва жамоа тактик ҳаракатларига ўргатиш қандай ташкил этилади?
5. Ҳимояда қўлланиладиган якка, гуруҳ ва жамоа тактик ҳаракатларига ўргатиш қандай ташкил этилади?
6. Замонавий баскетболга хос ҳужум ва ҳимояда қўлланиладиган жамоа тактик ҳаракатларини тушунтириб беринг?
8. МУСОБАҚА ҚОИДАЛАРИ ВА ҲАКАМЛИК ҚИЛИШ

Баскетбол ӯйинида ҳар бири беш ӯйинчидан иборат иккита жамоа қатнашади. Ҳар иккала жамоанинг мақсади рақиб саватига тӯп ташлаш ва бошқа жамоанинг тӯпни эгаллаб олишига ҳамда уни саватга ташлашга қаршилик кӯрсатишдан иборат.


Тӯпни узатиш, саватга отиш, думалатиш ёки майдонда истаган томонга уриб юриш қуйида баён этилган қонунларга риоя қилинган шароитдагина мумкин.


8.1. Майдон ва жиҳозлар


Майдон, унинг ўлчовлари. Ӯйин майдони тӯғри тӯртбурчак шаклида, юзаси қаттиқ, ясси ҳамда тӯсиқлардан ҳоли жой бӯлиши керак (32-расм).
Олимпиада турнирлари ва Жаҳон биринчилиги ӯйинлари учун майдон ӯлчовлари узунлиги 28 м х 15 м бӯлиши ва улар чегараланган чизиқнинг ички томонидан ӯлчаниши керак.
Қолган барча мусобақалар учун ФИБАга тегишли структуралар, масалан, зонал ҳамда континентал мусобақаларда зонал комиссия ёки ички мусобақалар учун Миллий Федерация мавжуд ӯйин майдонларининг қуйидагича ӯлчовини тасдиқлаш ҳуқуқига эга: ӯзгартиришлар бир-бирига прапорционал бӯлиш шарти билан, 4 м узунлигига ва 2 м энига қисқартириш мумкин.
Барча янги қурилаётган майдонлар ФИБАнинг муҳим расмий мусобақалари учун хос бӯлган талабларга мос, яъни 28 м х 15 м бӯлиши лозим.
Шифт баландлиги 7 м дан паст бӯлмаслиги ва етарли даражада ёритилган бӯлиши зарур. Ёруғлик манбалари ӯйинчиларга халақит бермайдиган жойларда ӯрнатилиши шарт.

Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling