B a s k e t b o L


Ҳимояда жамоа ҳаракатларига ўргатиш


Download 4.95 Mb.
bet45/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

7.6. Ҳимояда жамоа ҳаракатларига ўргатиш


Ҳимояда жамоа уч тизим: шахсий, зонали ва аралаш ҳимоя тизими бўйича ҳаракат қилади. Бу тизимлар қаршилик кўрсатиш принципларига қараб фарқланади:

  1. 3ичлаштирилган ҳимоя. Бунда ҳимоячиларнинг бевосита сават яқинида фаол ҳаракат қилишлари кўзда тутилади.

  2. Тарқоқ ҳимоя. Бунда тўпли баскетболчига қарши ва майдоннинг ҳар қандай қисмларида тўп олишга интилаётган ҳужумчига қарши тўп учун фаол курашилади.

  3. Прессинг бутун майдон бўйлаб қаршилик кўрсатиш. Ҳужумчиларнинг майдонда жойлашишларидан ва тўпли ёки тўпсиз бўлишликларидан қатъи назар, ҳимоячилар ҳужумчиларга жуда яқин жойлашиб, уларга қарши фаол ҳаракат қиладилар.

Шахсий ҳимоя. Бу тизимнинг асосида жамоанинг ҳар бир баскетболчиси зиммасига рақиб жамоасининг маълум баскетболчиси ҳаракатларига жавоб бўлиш ётади.
3ичлаштирилган шахсий ҳимоя яқин масофалардан саватга қилинадиган ҳужумнинг олдини олиш ва кайтаришга мўлжалланади.
Шахсий ҳимояга ўргатиш усуллари ва уни такомиллаштириш: 1) рақиб билан курашишнинг ҳамма шахсий усулларини ишлата билишга ўргатиш; 2) гуруҳли ўзаро ҳаракатларнинг келишшилган ҳолда бажарилишини эгаллаш; 3) мавжуд вариантларни ўрганиш ва характери жиҳатдан барча бешлик билан бир бўлган ҳаракатларни амалга ошира билишга эришиш. Биринчи бўлиб зичлаштирилган, сўнгра тарқоқ ҳимоя ўрганилади.
Зичлаштирилган ҳимоя – баскетболда ҳимоя ҳаракатларининг энг кенг тарқалган вариантидир. У майдоннинг ҳамма қисмларида ракиб ҳужумининг ривожланишига каршилик кўрсатишга, уларни техник ҳатоларга йул куйишга мажбур килишга, тўпни олиб куйиш учун ҳамма имкониятларни ишлатишга мўлжалланган. Зичлаштирилга ҳимояни ўрганишнинг биринчи босқичида энг кўп вақт гуруҳли ҳаракатлардан страховкага кейинчалик эса шчитдан қайтган тўп учун курашдаги ўзаро машқларга айтилади. Буларнинг биринчисида жойни тўғри танлаш ва уни тўпнинг ҳаракатига қараб тезлик билан алмаштириш. Иккинчисида шчит олдида тўпни эгаллаш учун “учбурчак” ташкил қилиш машқлари кенг қўлланилади.
Тарқоқ ҳимоя ҳар кандай масофалардан тўп­ни саватга отишга ва комбинацияли ҳужумни ташкил килишга карши ҳаракатларни таъминлаш учун қўлланилади. Тарқоқ ҳимояни эгаллашда аввал рақиб алмашиш сўнг сирғаниб ўтиш ўрганилади. Рақиб алмашиш машқларида ўз вақтида ва келишилган ҳолда таъқиб қилаётган ҳужумчилар билан алмашишга, сирғаниб ўтиш машқларида ўзаро ҳаракат қилаётган рақибларнинг ҳаракатларини уларнинг мақсадларини пақаб олиш ва тез қарор абул қила олишларига аҳамият берилади.
Зонали ҳимоя. Бу усул билан ҳимоя ҳудудий принципларида ташкил қилинади. Зонали ҳимояда баскетболчилар майдоннинг маълум қисмларига жавобгар бўлиб ҳисобланадилар.
Зонали ҳимоя – ҳимоянинг энг самарали, лекнн анча қийин туридир. Бениҳоя катта ишчанлик, тўпга нисбатан ўз позицияларини бетўхтов ўзгартириб туришлик ўз шеригига ёрдам бериш учун ҳозиржавоблик, ориентировканинг тезкорлиги, тактик ўқувликнинг юксак даражалиги тўпли баскетболчига қарши агрессив ҳаракат қилишликка, зонали ҳимояни муваффакиятли кўллаш гаровидир.
Зонали ҳимояга ўргатишдаги асосий вазифалар: 1) ажратилган зонада тўғри ҳолатни танлаш ва уни вазиятга қараб ўзгартира олиш усулини эгаллаш; 2) майдонда турли хил жойлашишларни ва ҳужум қилаётган жамоаларнинг жойлашувига қараб ўз ўрнини ўзгартиришни ўрганиш; 3) жамоа тартибининг ва рақиб ҳаракатининг майдондаги ўзгаришига қараб зонали ҳимоя вариантларини ишлата билишни эгаллаш.

Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling