B a s k e t b o L
Download 4.95 Mb.
|
B A S K E T B O L
- Bu sahifa navigatsiya:
- Беш сония қоидаси.
- 8 сония қоидаси.
- 24 сония қоидаси.
- Орқа зонага қайтарилган тўп.
Уч сония қоидаси. Тўпни эгаллаб турган жамоа ўйинчиси рақиб зонасининг чегараланган қисмида, яъни эн чизиғи ва жарима тўпини ташлаш чизиғининг ташқи томонигача бўлган оралиқда қаторасига уч сониядан ортиқ туриб қолмаслиги керак. Уч сонияли чекланишга тўпни майдон ташқарисидан ўйинга киритиш вазиятларида амал қилинади ва вақт тўпни ўйинга майдон ташқарисида турган ва тўпни назорат қила бошлаган пайтдан бошлаб саналади.
Уч сонияли зонани чегаралаб турган чизиқлар шу зонанинг қисми бўлиб ҳисобланади ва шу чизиқларнинг бирини босиб турган ўйинчи зона ичида турган бўлиб ҳисобланади. Тўп саватга отилганида у ҳавода бўлган пайтда, шчитга ёки ҳалқага урилиб қайтаётганида ёки жонсиз ҳолатга ўтганида, уч сонияли чекланиш қўлланилмайди, чунки бу пайтда тўп ҳеч қайси бир жамоанинг назорати остида бўлмайди. Зона ичида 3 сониядан камроқ вақт туриб тўпни саватга ташлаш мақсадида уни зонада олиб юрган ўйинчига қулайлик яратиш мумкин. Бу қоидага риоя қилмаслик қоиданинг бузилиши бўлиб ҳисобланади. Беш сония қоидаси. Тўпни эгаллаб турган, рақиб томонидан яқиндан таъқиб қилинаётган ўйинчи тўпни беш сония ичида узатмаса, саватга ташламаса, юмалатмаса ёки майдонда олиб юрмаса, қоида бузилиши қайд қилиниши зарур. 8 сония қоидаси. Агар ўйинчи ўзининг орқа зонасида жонли тўп устидан назорат ўрнатса, унинг жамоаси саккиз сония ичида тўпни олд зонасига албатта ўтказиши керак. Агар тўп майдоннинг марказий чизиғини орқа томонига ёки шу жамоанинг шу ерда турган ўйинчисига тегса, тўп жамоанинг олд зонасига ўтган бўлиб ҳисобланади. 24 сония қоидаси. Агар ўйинчи майдонда жонли тўп устидан назорат ўрнатса, унинг жамоаси 24 сония ичида сават томон тўп ташлаши лозим. Ушбу қоидага риоя қилмаслик қоиданинг бузилиши бўлиб ҳисобланади. Орқа зонага қайтарилган тўп. Жамоанинг олд зонада тӯпни назорат қилаётган ӯйинчиси тӯпни ӯйиннинг орқа зонасига узатиши мумкин эмас ёки ӯзи тӯп билан у зонага кирмаслиги керак. Жамоанинг тӯпни назорат қилаётган орқадаги охирги ӯйинчиси орқа зонага ӯтишидан олдин тӯпга тегиб, уни орқа зонага ӯтказиши, тӯпни орқа зонага ӯтишига сабаб ҳисобланади. Бу чекланишни майдон ташқарисидан тӯпни ӯйинга киритиш билан бирга, жамоанинг олд зонасида содир бӯлаётган барча вазиятларда қӯллаш мумкин. Тӯп танасининг бирор қисми билан марказий чизиққа ёки унинг орқасидаги майдонга тегиб турган ӯйинчига теккан пайтда ёки тӯп орқа зонага текканидан сӯнг ӯша жамоанинг ӯйинчиси унга биринчи бӯлиб тегса, тӯп орқа зонага ӯтган бӯлиб ҳисобланади. Орқа зонадан олд зонага хавода сакраб ўтаётган ўйинчи тўпни қабул қилиб ўз мувозанатини сақлай олмасдан олд сонага сакраб тушса зона ўйин қойдаси бузилмаган ҳисобланади. Орқа зонадан олд зонага ўтаётган ўйинчи орқа зонада туриб, олд зонада уриб турса зона ўйин қойдаси бузилмаган ҳисобланади. Download 4.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling