B a s k e t b o L
Сония ҳисобловчининг вазифалари
Download 4.95 Mb.
|
B A S K E T B O L
- Bu sahifa navigatsiya:
- 24 сония операторининг вазифалари.
Сония ҳисобловчининг вазифалари. Сония ҳисобловчи ӯйиннинг ҳар бир ярмини бошланиш вақтини кузатади ва ӯйин бошланишидан камида уч дақиқа олдин катта ҳакамни бу ҳақда огоҳлантиради. Катта ҳакам ӯз навбатида ӯйинга тайёрланаётган жамоаларга ӯйин ярми бошланишига 3 дақиқа вақт қолганлиги ҳақида хабар беради. Сония ҳисобловчи, ушбу қоидаларда кӯзда тутилганидек, ӯйин вақтини ва ӯйинда бӯлган тӯхталишлар вақтини ҳисобга олиб боради.
Сония ҳисобловчининг сигнали тӯпни жонсиз ҳолатга ӯтишга мажбур қилади, ӯйин соати эса тӯхтатилади. Талаб қилиб олинган танаффусда сония ҳисобловчи сония ҳисоблагични юрғизиб қӯяди ва котибга танаффус бошланганидан 50 сония ӯтганидан сӯнг сигнал беришни тавсия қилади. Сония ҳисобловчи жуда баланд товушли сигнал орқали ӯйиннинг ҳар иккала ярми ёки қӯшимча вақт тугаганлиги тӯғрисида хабар беради. Агар сония ҳисобловчининг сигнали чалинмай қолса ёки яхши эшитилмаса, сония ҳисобловчи катта ҳакамни хабардор қилиш учун зудлик билан бошқа имкониятлардан фойдаланиши керак. Агар шу пайтда тӯп саватга тушган бӯлса ёки фол қайд қилинган бӯлса, лекин катта ҳакам саватга тушган тӯпни ҳисоблаш-ҳисобламаслик ёки фол учун жазо белгилаш-белгиламаслик масалаларида иккиланаётган бӯлса, унда у ҳакам билан маслаҳатлашиши лозим. Агар шундан кейин ҳам музокараларнинг давом эттирилиши зарур бӯлса, катта ҳакам сония ҳисобловчи ва котиб билан бир қаторда, техник комиссар билан ҳам (агар у иштирок этаётган бӯлса) маслаҳатлашиши керак. Бироқ қатъий ҳукмни катта ҳакам чиқаради. 24 сония операторининг вазифалари. 24 сония оператори 24 сония мосламасини ёки соатни бошқариб туради. 24 сония операторининг сигнали тӯпни жонсиз ҳолатга ӯтишга мажбур қилади ва ӯйин соати тӯхтатилади. Ӯйинчи майдонда жонли тӯп устидан назорат қилаётган дақиқадан бошлаб, 24 сонияли мослама оператор томонидан иложи борича тезроқ ишга солиниши керак. Жамоа тӯп устидан назорат қилишни йӯқотиши билан, яъни: а) тӯпни саватга ташлашга уриниш бӯлганда ва кейин тӯп ташлаган ӯйинчининг қӯлига қайтиб тегмаган пайтда ёки; б) тӯп устидан назоратни рақиб жамоасининг ӯйинчиси тӯхтатиб қӯйган пайтда ёки; в) тӯп жонсиз ҳолатга ӯтган пайтда мослама тезда тӯхтатилиши шарт. Мослама 24 сонияга қайтариб қӯйилиши ва кейинги сафар майдондаги ӯйинчининг тӯп устидан назорати тикланиши биланоқ, янги 24 сонияли вақт бошланган пайтда яна ёқилиши керак. Бироқ: а) тӯп майдон ташқарисига чиқиб кетганда ва тӯпни ӯйинга киритиш бундан олдин тӯпни назорат қилиб турган жамоа ӯйинчиси томонидан амалга оширилганда ёки; б) ҳакамлар жароҳатланган ӯйинчини ҳимоя қилиш учун ӯйинни тӯхтатганларида ва тӯпни ӯйинга киритиш жабрланган ӯйинчи қатнашаётган жамоанинг бошқа ӯйинчиси томонидан амалга оширилганда, янги 24 сонияли вақт тӯпни майдоннинг ён чизиқлари ташқарисидан ӯйинга киритиш билан бошланмайди. Бундай ҳолларда тӯп ӯйинга киритилганидан сӯнг шу жамоанинг ӯйинчиси тӯп устидан назорат қила бошлаган пайтда, 24 сония оператори, мослама қачон тӯхтатилган бӯлса, шу вақтдан бошлаб уни ишга солади. Агар тӯпни назорат қилиб турган жамоа ӯйинчилари 24 сония давомида тӯпни саватга ташламасалар, унда 24 сония сигнали чалинади. Download 4.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling