B a s k e t b o L


Катта ҳакамнинг вазифалари ва ҳуқуқлари


Download 4.95 Mb.
bet59/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

Катта ҳакамнинг вазифалари ва ҳуқуқлари. Катта ҳакам барча жиҳоз ва асбобларни текшириш ҳамда тасдиқлаши керак. Шу билан бирга у стол атрофида ўтирадиган ҳакамлар ва уларнинг ёрдамчилари томонидан фойдаланиладиган барча сигналларни текширади ва тасдиқлайди. У ўйиннинг расмий соатини танлайди ва шу соат оператори, шунингдек, котиб ва 24 сония оператори билан танишади. У ўйинчиларга бошқа ўйинчилар соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган нарсаларни тақиб чиқишларига рухсат бермаслиги керак.
Катта ҳакам майдон марказидаги доирада тўпни юқорига отиб, ўйинни бошлаб беради.
Агар тўп саватга тушган ёки тушмаганлиги борасида ҳакамларнинг фикрлари қарама-қарши бўлса, бундай ҳолларда катта ҳакамнинг ўзи масалани қатъий ҳал қилади. У зарур бўлган шароитда ўйинни тўхтатиб қўйишга ҳақли, шунингдек, агар жамоа катта ҳакамнинг кўрсатмасидан кейин ҳам ўйинда қатнашишдан бош тортса ёки жамоа ўз хатти-ҳаракатлари билан ӯйинни давом эттирилишига қаршилик кўрсатаётган бўлса, бунда ҳакам, жамоа ўйинни давом эттирилишига қаршилик кўрсатаётган бўлса, бунда ҳакам, жамоа ўйинни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги сабабли мағлубиятга учради, деб белгилаши мумкин.
Котиб ва сония ҳисобловчи баъзи бир масалаларни ечишда бир фикрга кела олмаган пайтларида ҳам катта ҳакам қарор чиқаришни ўз зиммасига олади.
Катта ҳакам ўйиннинг ҳар иккала ярмидан сўнг ва ҳар бир қўшимча даврлар якунида ёки зарур деб топса, хоҳлаган вақтда қайдномани синчиклаб текширади, ҳисобни ва ўйин охиригача қолган вақтни тасдиқлайди. Ҳакамларнинг ўйин билан бўлган боғлиқликлари ўйин охирида қайдномани тасдиқлаш билан тугайди.
Қоидаларда зикр этилмаган саволлар туғилиб қолса, катта ҳакамнинг бундай саволларни ҳал этишга ҳаққи бор.
Майдондаги ҳакамлар вазифалари. Ҳакамлар ҳуштак чалишга ва бир вақтнинг ўзида ишора (5 рақами ёки 19 рақами) ёрдамида соат тўхтатилишини кўрсатишга мажбурлар. Шундан сўнг, улар ўзларининг қарорларини тушунтириш мақсадида барча ишораларни намойиш қиладилар.
Тўп ўйин жараёнида майдондан ёки жарима тўпи ташлангандан сўнг саватга тушса, ҳакамлар ҳуштак чалмасликлари керак, аммо тўп тушганлигини ишора (1 рақами ёки 3 рақами) ёрдамида аниқ кўрсатишлари шарт.
Агар қабул қилинган қарорни тушунтириш мақсадида оғзаки мулоқот зарур бўлса, унда барча ҳалқаро мусобақаларда бундай тушунтиришлар инглиз тилида олиб борилиши лозим.
Ҳар бир фолдан ёки баҳсли тўп отишга қарор қилгандан сўнг ҳакамлар майдонда ўз жойларини алмаштирадилар.
Ўйин давомида техник комиссарнинг вазифаси биринчи навбатда, стол атрофида ўтирган ҳакамларнинг ишларини кузатишдан ҳамда катта ҳакам ва ҳакамга ўйинни хотиржамлик билан ўтказишларига ёрдам беришдан иборат.

Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling