B a s k e t b o L


Тўп ташлаш жараёнида турган ўйинчига нисбатан қилинган фол


Download 4.95 Mb.
bet56/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

Тўп ташлаш жараёнида турган ўйинчига нисбатан қилинган фол. Ўйинчи тўп отиш ҳаракатини бошлаганидан сўнг унга қарши фол қилинган пайтда, агар тўп саватга тушса, бундай тўп, ҳатто у ҳакам ҳуштак чалганидан сўнг ўйинчининг қўлидан чиққан бўлса ҳам ҳар доим ҳисобланади. Агар ўйинчи ҳакам ҳуштагидан сўнг аниқ янги ҳаракат қилса, саватга тушган тўп ҳисобланмайди.
Бу ўйин ва давр тугашига тааллуқли эмас.
Ӯйинчининг техник фоли. Ӯйинчи ҳакам кӯрсатмаларини менсимаслиги ёки спортчиларга хос бӯлмаган тактика қӯллаши мумкин эмас. Масалан: а) ҳакамларга тегиш ёки ҳурматсизларча муносабатда бӯлиш, ёки;
б) шахсиятга тегадиган қилиқ ёки имо-ишораларни ишлатиш, ёки;
в) рақибни масхара қилиш ёки унинг кӯзи олдида қӯлларини силкитиб, майдонни яхши кӯра олишига халақит бериш ёки;
г) тӯпнинг ӯйинга дарҳол киритилишига қаршилик кӯрсатиб, ўйинни чӯзиш, ёки;
д) ӯйинчига фол белгиланганидан сӯнг ҳакам унга қӯлини кӯтаришни таклиф этганда, дарров қӯлини кӯтармаслик (58-моддага қаранг), ёки;
е) котиб ва катта ҳакамга маълум қилмасдан рақамни ӯзгартириш, ёки;
ж) котибга маълум қилмасдан алмаштирилаётган ӯйинчи сифатида майдонга тушиш, ёки;
з) ноҳақ устунликка эришиш мақсадида майдонга чиқиш, ёки;
и) ӯйинчининг оғирлигини ҳалқа кӯтармайдиган даражада уни ушлаб олиш.
Бироқ, агар ҳакамнинг фикрича, ӯйинчи ӯзининг ёки бошқа ӯйинчининг жароҳатланишини олдини олишга ҳаракат қилаётган бӯлса, у ҳалқани ушлаши мумкин. Қоидаларга техник жиҳатдан риоя қилмаслик, агар у атайлаб қилинмаганлиги ва ўйинга таъсир кӯрсатмаслиги аниқ бӯлса ёки у маъмурий хусусиятга эга бӯлса, техник фол ҳисобланмайди. Фақат худди шундай қоидага риоя қилмаслик, агар у атайлаб қилинган бӯлса, спортчиларга зид бӯлиб ҳисобланса ёки қоидани бузган ӯйинчига ноҳақ устунлик берса, тезда техник фол билан жазоланиши керак.
Бир ва бир қоидаси. Ӯйин ярмида жамоа ӯйинчиларининг қилган фоллари 4 та бӯлганидан сӯнг ӯйинчи навбатдаги шахсий ёки техник фолни қилса, бир ва бир қоидаси кучга киради ва шунга мувофиқ қайси ўйинчига нисбатан фол қилинган бӯлса, ӯша ӯйинчига битта жарима тӯпини ташлаш имконияти берилади. Агар бу жарима тӯпи муваффақиятли ташланса, шу ӯйинчининг ӯзи яна битта жарима тӯпини ташлайди. Аммо, агар биринчи жарима тӯпи саватга тушмаган бўлса, ӯйинни рақиб жамоа майдон ташқарисидан давом эттирилиши лозим.

Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling