B a s k e t b o L
Тўпни галма-гал ўйинга киритиш
Download 4.95 Mb.
|
B A S K E T B O L
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ӯйинчиларни алмаштириш.
- Бир дақиқалик танаффус.
- Ӯйинчини алмаштириш.
- Ӯйин натижаси.
Тўпни галма-гал ўйинга киритиш. Бу баҳс тӯпи вазияти содир бӯлганда баҳс тӯпи отиш ӯрнига тӯпни майдон ташқарисидан ӯйинга киритиб, тӯпни жонли қилиш усулидир.
Ӯ йин бошланганида бирон жамоа тӯпни назорат қилган заҳоти, тӯпни галма-гал ӯйинга киритилишини англатувчи стрелка тӯпни эгаллаб олган жамоа томонига қаратилади ( ). Яна баҳсли тӯп вазияти содир бӯлса, стрелканинг учи қаратилмаган жамоа ӯйинчиси шу жой яқинидаги ён чизиқ ташқарисидан тӯпни ӯйинга киритади. Тӯп ӯйинчининг қӯлидан чиққан заҳоти стрелка тӯп узатган ӯйинчининг жамоаси тарафга қаратилади ( ). Ӯйинчиларни алмаштириш. Захирадаги ӯйинчи майдонга тушишидан олдин алмашиш ҳақида котибга мурожаат қилиши ва дарҳол ӯйинга кириш учун тайёр туриши лозим. Котиб тӯп жонсиз ҳолатга ӯтиши ва ӯйин соати тӯхтатилиши билан, аммо тӯп қайтадан ўйинга киритилишидан олдин, ӯз сигналини бериши шарт. Ӯйинчиларни алмаштириш имкони борича тез амалга оширилиши керак. Агар ҳакамнинг фикрича, бирон бир жамоа ӯйин вақтини асоссиз чӯзаётган бӯлса, қоида бузаётган жамоа ҳисобига танаффус ёзилиши зарур. Бир дақиқалик танаффус. Ӯйиннинг биринчи ярмида 2 та, иккинчи ярмида 3 та, шу билан бирга ҳар бир қӯшимча даврда ҳар бир жамоа бир дақиқали танаффус олиши мумкин. Фойдаланилмаган 4 дақиқали танаффус 1 чи чоракда олинмаса, 2 чи чоракка ӯтиши мумкин, ёки ӯйинчи чоракда олинмаган дақиқалик танаффус тӯртинчи чоракка ӯтиши мумкин, лекин ӯйиннинг биринчи ярмидаги олинмаган танаффуслар иккинчи ярмига ӯтмайди, берилмайди. Ӯйинчини алмаштириш. Тӯп жонсиз ҳолатга ӯтиши ва ӯйин соати тӯхталиши билан, аммо тӯп ӯйинга киритишдан олдин котиб сигнал берганидан кейин майдондаги ҳакам рухсат берганидагина амалга ошиши мумкин. Ӯйинчиларни алмаштириш иккала жамоани хоҳлаган пайтида амалга оширилади. Ӯйин натижаси. Ӯйин натижаси ӯйин давомида тӯпланган энг кӯп очколар сонига қараб аниқланади. Тўпни майдонда уриб юриш. Ўйинчи тупни бир қўл билан ёки галма-гал иккала қўли билан кетма-кет майдонга уриши мумкин. Агар ўйинчи тўпни иккала қўли билан уриб юрса, тўпни уриб юришни тугатгандан сўнг, қайта тўп уриб юришни давом эттирса, тўпни айланма йўналишда ва рақиб устидан олиб ўтиб уриб юрушни давом эттирса бундай ҳаракатлар нотўғри уриб юриш ҳисобланади. Download 4.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling