B a s k e t b o L


Download 4.95 Mb.
bet54/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

8.3. Қоида бузилиши. Фоллар
Қоида бузилиши - бу қоидаларга риоя қилмасликдир. Бунда қоидани бузган жамоа томонидан тӯпнинг йӯқотилиши жазо бӯлиб ҳисобланади
Фол - бу қоидаларга риоя қилмаслик. Фол (foul) инглизча сўз бўлиб, у қоидани бузган ӯйинчи номига ёзиладиган ва қоиданинг моддалари шартларига мувофиқ муносиб даражада жазоланиши лозим бўлган хато маносини англатади Рақиб билан шахсий мулоқотни ёки спортчиларга зид бӯлган хатти-ҳаракатларни ӯз ичига олади.
Фол ёки қоида бузилганидан сўнг ўйин қандай давом эттирилади?
Қоидаларга риоя қилмаслик натижасида тӯп жонсиз ҳолатга ӯтганидан сӯнг ӯйин:
а) тӯпни майдон ташқарисидан ӯйинга киритиш ёки;
б) ўйинни галма- галлик қойдаси бўйича ўйнаш, ёки
в) бир ёки бир неча жарима тӯпларини ташлаш ёки;
г) бир ёки бир неча жарима тӯплари ташланганидан сӯнг тӯпни майдон ташқарисидан котиб столи қаршисидаги ён чизиқ ӯртасидан ӯйинга киритиш билан давом эттирилади.
Шахсий фол. Шахсий фол - бу тӯп ӯйинда жонли ёки жонсиз бӯлиши ёки бӯлмаслигидан қатъий назар, рақиб билан тӯқнашувни содир қилган ӯйинчига берилган фолдир.
Ӯйинчи қӯллари, елкалари, сонлари ва тиззаларини қӯйиб, ӯз танасини одатдагидан ташқари ҳолатда букиб, рақибнинг ҳаракатланишига халақит бериши, тӯқнашиши, оёғидан чалиши, итариши, оёғидан ушлаб қолиши, йӯлини тӯсиши ҳамда қандай бӯлса ҳам қӯпол тактика қӯллаши мумкин эмас.
Йўл тўсиш. Бу шахсий тӯқнашув бӯлиб, рақибнинг ҳаракат қилишига тӯсқинлик қилишдан иборат.
Тӯқнашиш. Бу тӯп билан ёки тӯпсиз рақиб кӯкрагига итариб юбориш, ёки ҳаракатланиш орқали қилинадиган шахсий тӯқнашув.
Орқадан таъқиб қилиш: шахсий тӯқнашувга олиб келадиган бундай таъқиб шахсий фол бӯлиб ҳисобланади. Ҳакамлар бундай қоида бузилиши турига катта эътибор беришлари лозим. Ҳимояланаётган ӯйинчи тӯп билан ӯйнашга интилаётгандаги оддий ҳол уни тӯпни назорат қилаётган ӯйинчи билан тӯқнашув содир қилганлигини оқламайди.
Қӯл билан тегиш: ҳимоя қилаётган ӯйинчининг таъқиб қилаётган пайтидаги ҳаракатлари. Бунда қӯл(лар) билан тӯқнашиш учун ёки унинг ҳаракат қилишига тӯсқинлик қилиш учун, ёки ҳимоя қилаётган ӯйинчига ӯз рақибини таъқиб қилишда енгиллик яратиш учун ишлатилади (изоҳга қаранг).

Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling