B a s k e t b o L
Қарор қабул қилиш вақти ва ўрни
Download 4.95 Mb.
|
B A S K E T B O L
- Bu sahifa navigatsiya:
- Котибнинг вазифалари.
Қарор қабул қилиш вақти ва ўрни. Ҳакамлар хоҳ майдон ичида, хоҳ ташқарида содир қилинган қоидабузарликлар бўйича қарор чиқариш ҳуқуқига эгалар.
Бу ҳуқуқ улар майдонга ўйин бошланишидан 20 дақиқа олдин чиққанларидан бошлаб кучга киради ва катта ҳакам томонидан тасдиқланган ўйин вақти тамом бўлиши билан тугайди. Ўйиндаги танаффуслар вақтида қилинган фоллар учун жазо 73-моддада кўрсатилганидек амалга оширилади. Агар ўйин вақти тугаши ва қайдномага қўл қўйилиши орасида ўйинчилар, мураббийлар, мураббий ёрдамчилари ёки жамоа ҳамроҳларининг спортчиларга номуносиб бўлган ҳаракатлари кузатилса, катта ҳакам нохуш ҳодиса рўй берганлиги тўғрисида қайдномага ёзиб қўйиши шарт ва бу ҳақдаги ҳисобот маъсул ташкилотга етказилишига, бу ташкилот содир бўлган ҳодисага қаттиққўллик билан чора кўришига ишонч ҳосил қилиши зарур. Агар ҳакам ўзининг белгиланган мажбуриятлари чегарасида қарор чиқарса, қоидаларда кўзда тутилганидек, ҳеч қайси бир бошқа ҳакам унинг қарорини ўзгартиришга ёки шубҳа остига олишига ҳақли эмас. Котибнинг вазифалари. Котиб тӯпланаётган очколар йиғиндисини кетма-кет тартибда қӯшиб бориши шарт. У майдондан ва жарима тӯплари ташланганда саватга тушган ёки тушмаган тӯпларни қайд қилиб бориши керак. Котиб ҳар бир ӯйинчига белгиланган шахсий ёки техник фолларни рӯйхатга олади ва ӯйинчиларнинг бирортасига бешинчи фол белгиланган вақтда, зудлик билан катта ҳакамга бу ҳақида хабар қилади. У ҳар бир жамоа илтимоси билан олинган бир дақиқали танаффусларни қайд қилиб боради, мураббий ӯйиннинг ҳар бир ярмида иккинчи танаффус олганида, уни ҳакам орқали бу ҳақда огоҳ қилади. Шунингдек, рақамлар ёзилган кӯрсаткичлардан фойдаланиб, ҳар бир ӯйинчи томонидан содир қилинган фолларнинг сонини кӯрсатиб боради. Котиб ӯйинни бошлаб берадиган ӯйинчиларнинг ва ӯйинга тушадиган барча заҳирадаги ӯйинчиларнинг фамилиялари ва рақамларини рӯйхатга олади. Жамоа таркиби, ӯйинчиларнинг рақамлари ва заҳирадаги ӯйинчилар ҳақидаги рӯйхатни топширишга тааллуқли қоидалар бузилган вақтда, котиб тезда яқин турган ҳакамга бу ҳақда хабар қилади. Котиб сигналининг товуши ӯйин соатини ёки ӯйинни тӯхтатмайди, тӯпни жонсиз ҳолатга ӯтишга мажбур қилмайди. Котиб сигнал беришда жуда ҳушёр бӯлиши керак. Сигнал фақат тӯп жонсиз деб ҳисобланган ҳамда ӯйин соати тӯхтатилган вақтда ва тӯп ӯйинга қайта киритилишидан олдин берилиши керак. Энг муҳими, котиб сигналининг товуши қолган бошқа сигналларнинг товушидан ажралиб туриши лозим. Download 4.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling