B a s k e t b o L


Download 4.95 Mb.
bet58/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

Ӯйинчининг бешта фоли. Бешта, ёки шахсий техник фол содир қилган тӯғридан-тӯғри ӯйиндан чиқиб кетиши шарт.
Жамоанинг тўртта фоли. Ӯйин ярмида жамоа ӯйинчилари тӯртта, шахсий ва техник фолларни қилганларидан сӯнг, ӯйинчиларнинг кейинги ҳамма фоллари, фақат агар жиддийроқ жазо ӯрнида бӯлмаса, бир ва бир қоидасига кӯра жазоланади. Агар фол ӯйинчи томонидан унинг жамоаси тӯпни назорат қилаётганида содир қилинган бӯлса, бу ҳолда 69-модда қӯлланилади.
Ӯйин якунини ясаш. Ӯйиннинг биринчи ярми охирида котиб қайдноманинг пастки қисмидаги тегишли жойга икки жамоа томонидан ӯрнатилган ҳисобни қӯяди, худди шу тарзда у ӯйиннинг иккинчи ярми ва мумкин бӯлган қӯшимча даврлар ҳисобини ёзиб қӯяди. Худди шу тарзда у ӯйиннинг иккинчи ярми ва мумкин бӯлган қӯшимча даврлар ҳисобини ёзиб қӯяди. Ӯйин охирида у ғолиб чиққан жамоанинг номини ёзиб, энг сӯнгги ҳисобни белгилаб қӯяди. Кейин котиб қайдномага имзо чекади ва уни сония ҳисобловчи, 24 сония оператори ва катта ҳакам имзолари билан тасдиқлатиб қӯяди. Катта ҳакам энг охирги бӯлиб қайдномага қӯл қӯяди ва шу билан ӯйин тугайди.
Агар сардорлардан бири норозилик билдирганлиги сабабли қайдномага («норозилик билдирган ҳолда сардор томонидан имзоланади» деб белгиланган жойдан фойдаланиб) имзо чекса, сония ҳисобловчи, оператор ва ҳакам, катта ҳакам рухсат бермагунча унинг ҳузурида қолишлари керак.


8.4. Ҳакамлар ва уларнинг вазифалари


Ҳакамлар ва уларнинг ёрдамчилари. Ҳакамлар дейилганда катта ҳакам ва ҳакам тушунилади. Уларга сония ҳисобловчи, котиб ва 24 сония оператори ёрдам берадилар. Шунингдек, техник комиссар ҳам қатнашиши мумкин.
Ҳакамлар ва уларнинг ёрдамчилари ўйинни қоидаларга ва бу қоидаларни ФИБАнинг расмий талқинига мувофиқ ўтказишлари керак.
Аниқ бир ўйиннинг катта ҳаками ва ҳаками етарли даражада чуқур билимли ҳамда одил бўлишлари, майдонда қатнашаётган жамоага қарашли бирон-бир ташкилот билан сира ҳам боғлиқ бўлмасликлари зарур. Ҳакамлар, уларнинг ёрдамчилари ёки техник комиссар ўйин қоидаларини ўзгартиришга розилик беришга ҳаққилари йўқ.
Ҳакамлар қора баскетбол пойафзали, узун кулранг шим ва кулранг кўйлакдан иборат спорт кийимини кийишлари шарт.

Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling