B a s k e t b o L


Стратегик режа ва спорт разведкаси


Download 4.95 Mb.
bet78/130
Sana06.10.2023
Hajmi4.95 Mb.
#1693557
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   130
Bog'liq
B A S K E T B O L

11.2. Стратегик режа ва спорт разведкаси

Стратегия – маълум тартибда амалга ошириладиган ва мантиқан бир-бирига боғлиқ бўлган бир қанча масалаларини ўз ичига олади. Жумладан, стратегия муайян спорт тури бўйича моддий омил яратиш: замонавий спорт иншоотларини барпо қилиш, ускуна, анжом, спорт мосламалари ва спорт кийимлари билан таъминлаш масалаларини ўз ичига олади (7-андоза).


Стратегик режа тайёргарликнинг йўналиши, мусобақаларда иштирок этиш тажрибасини ўрганиш, рақиб клуби ва жамоаси ҳақида маълумотлар йиғиш тадбирлари билан боғлиқдир. Спортчиларни тайёрлаш стратегияси борасида жамиятга, спорт мактабига ёш, истеъдотли болаларни танлаш ва жалб қилиш алоҳида аҳамиятга эгадир.
Стратегик режада қўйилган мақсадга юқори самара билан эришиш, аксарият стратегик разведканинг натижаларига боғлиқ бўлади.
Стратегик разведка рақиб ўйинчиларнинг индивидуал жисмоний руҳий, иэтимоий, тактик, техник хусусиятларини мукаммал билиб олишга эришиш, рақиб жамоасининг тактик имкониятларини, унинг ютуқ ва камчиликларини, ҳатто жамоанинг машғулот ўтказиладиган иншоотлари шароитини, у ердаги иқлим ва техник омилларни билишни тақозо этади.
Стратегик разведка нафақат рақиб спортчилари ҳақида, балки жамоа мураббийлари, уқаловчи шифокорлари ва раҳбарлари ҳақида кенг маълумотларга эга бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Стратегик разведка қанчалик самарали ва сифатли ташкил қилинса, шунчалик спорт натижаларини, ҳамда, умуман, спорт муваффақиятини олдиндан яна аниқроқ режалаштириш мумкин бўлади.


7-андоза.


11.3. Ўйинчининг ўйин ихтисослиги ва жамоа тактикасини тузиш

Баскетбол жамоаси таркибидаги ўйинчилар мусобақа давомида майдонда жойлашишларига қараб барча мавжуд ўйин функцияларини бажарадилар. Шу билан бир қаторда ҳар бир ўйинчи муайян ўйин функциясига ихтисослашган бўлади, яъни уни ўзига хос ўйин “касби” бўлади. Масалан, ўйин комбинацияларини уюштирувчи орқа зона ўйинчилари, шчит тагида ҳужумни самарали якунловчи ва марказий ўйинчилардир .


Ўйинчининг ўйин “касби” унинг жисмоний, морфологик, техник ва тактик имкониятларига қараб йиллар давомида шаклланиб, борган сари ихтисослаша боради.
Замонавий баскетболда ўйинчи ўзининг танланган (ихтисослашган) ўйин “касби”ни юқори савияда маҳорат билан ижро этиш билан бирга, ўзга ўйин функцияларини ҳам маромига етказиб бажариши тақозо этилади. Демак, юқори малакали спортчиларни тайёрлашга қаратилган кўп йиллик ўқув-тренировка машғулотларида ўргатиш ва такомиллаштирилган ўйин функцияси асосида амалга оширилади.



Download 4.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling