Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/72
Sana01.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1419522
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   72
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

1.10. Буғдойни суғориш 
Яхоб суви. Кузги буғдойга яхоб суви берилганда
илдизлари яхши ривожланиб, майсалар қийғос униб чиқади, 
тупланиши тезлашади. Яхоб сувининг меъѐри 1200-1600 м
3
/га 
ташкил этади. 
Яхоб сувини бериш уруғни экишдан бир неча ҳафта 
олдин бошланиб, ерни экиш олдидан тайѐрлаш учун етарлича 
вақт қолганда тугалланади. 
Яхоб суви ерни ҳайдашдан олдин ѐки кейин эгатлаб ва 
полосалар бўйича берилади. 
Яхоб суви сизот сувлари чуқур жайлашган майдонларда 
700-1000 м
3
, об-ҳаво қуруқ келган йиллари 1200-1400 м
3
меъѐрда берилиши мақсадга мувофиқ. 
Сизот суви яқин жойлашган ерларда яхоб суви 
беришнинг самараси кам бўлиб, сизоб суви сатҳининг янада 
кўтарилишига олиб келади. 
Вегетация даврида суғориш - буғдойнинг ўсув даври 
давомидаги суғоришдир. 
Вегетация даврида суғориш муддатлари тупроқ иқлим 
шароитига ва йилнинг келишига қараб белгиланади. Бунда 
сизот сувлари жойлашуви, ѐғин миқдори ва ўсимликнинг 
сувга бўлган эҳтиѐжи ҳисобга олинади. Кузги буғдойнинг 
сувга 
бўлган 
эҳтиѐжи 
ўсимликнинг 
транспирация 
коэффициентига боғлиқ. Кузги буғдойнинг транспирация 
коэффициенти 400-450, яъни бир бирлик биологик ҳосил 
шаклланиши учун 400-450 бирлик сув сарфланади. 


43 
Суғоришни тўғри ташкил қилиш учун суғориш меъѐри 
ва муддатларини тўғри белгилаш керак. Кузги буғдойнинг 
яхоб суви меъѐри ўртача 1200 м
3
/га, бир мартали вегетация 
давридаги суғориш меъѐри 800 м
3
/га ни ташкил этиб
вегетация даври давомида 3-4 марта суғорилади. 
Буғдойнинг ривожланиш даврлари бўйича намликка 
бўлган талаби қуйидагича: униб чиқиш-тупланиш даврида 
3%, тупланиш-найчалаш даврида 22%, найчалаш-гуллаш 
даври бошланишида 40%, дон шаклланиш даврида 33%, 
пишиш даврида 2%. Кузги буғдойнинг сувга бўлган талаби 
қуруқ масса тўплаш жараѐни нотекис кечишини, намликнинг 
асосий қисми ўсимликнинг жадал ўсиш даврига тўғри 
келишини кўрсатади. 
Экишдан олдин ва буғдойнинг дастлабки ривожланиш 
даврларида тупроқнинг юза қатлами намланиб, суғориш 
меъѐри 400-450 м
3
/га бўлса, кейинги суғоришларда сув сарфи 
ортиб найчалаш даврида 600-700 м
3
/га, бошоқлаш ва гуллаш 
даврида эса 800-1000 м
3
/га ни ташкил этади.
Тупроқ каттиқ қуриб, нами қочганда ўсимликдаги 
физиологик жараѐнлар бузилади ва ҳосилга салбий таъсир 
кўрсатади. Агар тупланиш даврида намлик етишмаса, 
буғдойнинг тупланиш даражаси, илдизни ўсиши, қишга ва 
совуққа чидамлиги пасаяди. Найчалаш даврида намлик 
етишмаганда ўсимлик ўсишдан, биологик масса тўплашдан 
орқада қолади, бошоқлар сони кескин камаяди. Бошоқлашда 
намлик етишмаслиги бошоқдаги бошоқчалар ва донлар 
сонига салбий таъсир кўрсатади. Гуллаш, доннинг тўлишиш 
даврларида тупроқда намлик етишмаслиги натижасида дон 
майда бўлиб, 1000 дона дон вазни кескин камаяди.


44 
Ҳаво ҳарорати юқори бўлганда (30-35
0
С) дони 
тўлмаган, пуч бошоқлар кўпайиб кетади. Буғдойни пишиш 
даврида намликка эҳтиѐжи энг паст бўлиб, умумий сув 
сарфининг 5-6 фоизини талаб этади. 
Буғдой ўсиш-ривожланиши ва юқори дон ҳосили 
етиштириш учун тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-75-
65%, яъни тупроқ намлиги дастлабки ривожланиш даврида 
70%, бошоқлаш, гуллаш ва дон тўлишиш даврида 75%, 
пишиш даврида 65% бўлиши лозим. 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling