Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/72
Sana01.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1419522
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   72
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

1.9. Кузги буғдойга суспензия сепиш 
Кузги буғдойнинг мақбул ўсиб ривожланишида 
ўсимликни илдиздан ташқари барг орқали озиқлантириш, 
яъни суспензия сепиш катта аҳамиятга эга. Ўсимлик барг 
орқали озиқлантирилганда барча физиологик жараѐнлар 
жадаллашади, ташқи муҳитга чидамлиги ва минерал ўғитлар 
самарадорлиги ортади. 
Илдиздан 
ташқари 
озиқлантиришда 
эритма 
суспензиясининг концентрацияси ўсимликнинг ривожланиш 
даврларига қараб ўзгариб боради. Ўсимликни жуда эрта 
муддатларда, 
майсалаш 
даврида 
илдиздан 
ташқари 
озиқлантириш салбий оқибатларга олиб келиши, ѐш ниҳоллар 
ва ўсимлик барглари шикастланиши мумкин. 
Илдиздан ташқари озиқлантиришда асосан карбамид 
(мочевина) 
азотли ўғити суспензияси эритмаларидан 
фойдаланилади. Мочевина таркибида азот миқдори 46% 
бўлиб, у ўсимлик баргларига салбий таъсир кўрсатмайди, 
куйдирмайди. Бу ўғитнинг хусусиятлари маълум даражада 
органик ўғитларга яқин, сувда осон эрийди ва ўсимлик 
томонидан осон ўзлаштирилади, ўсимликдаги физиологик 


41 
жараѐнларга ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, узоқ вақт 
давомида ўзининг озиқалик хусусиятини сақлаб туради. 
Мочевина ўсимлик томонидан бутун молекула ҳолатида 
ўзлаштирилади, ўсимлик ҳужайраларидаги аминокислоталар 
ва оқсил таркибига киради ва физиологик фаол модда 
сифатида баргдаги оқсил парчаланишини кучайтиради, 
азотнинг баргдан ҳосил элементлари томон ҳаракатини 
кучайтиради, 
ўсимликнинг 
азотга 
бўлган 
талабини 
таркибидаги азот ҳисобига эмас, балки баргда парчаланган 
азот ҳисобига ҳам қондиради. 
Илдиздан ташқари озиқлантиришда ўсимликдаги 
физиологик жараѐнлар билан бирга биокимѐвий жараѐнлар 
ҳам мақбуллашади. Ўсимлик баргида азот, фосфор ва калий 
миқдори ортиши туфайли ҳосилдорликни оширишдан 
ташқари ўсимликни зараркунанда ҳашаротларга чидамлигини 
ҳам оширади. Буғдойга карбамид ўғити суспензияси 
сепилганда баргдаги органик азот парчаланиб, генератив 
органларига ҳаракат килади. Бу эса баргда зараркунанда 
ҳашаротлар учун ноқулай шароит яратиб, сўрувчи 
ҳашаротларнинг уруғ қўйиши ва кўпайиши кескин камаяди. 
Кузги буғдойга минерал ўғитлар суспензиясини 
сепишни вегетация даврида озиқа элементлар билан 
таъминловчи қўшимча озиқлантириш дейиш мумкин. 
Барг орқали озиқлантириш айниқса ғаллачиликда, 
хусусан кузги буғдой етиштиришда катта аҳамиятга эга,
айниқса суғориладиган шароитда кузги буғдойни азотли 
озиқлантиришда бу усулни қўллаш юқори самара беради. 
Кузги буғдойга минерал ўғитлар суспензиясини сепиш 
меъѐрлари қуйидагича бўлиб, туплаш даврида гектарига 
карбамид 5 кг, фосфорли ўғит (аммофос) 5 кг, найчалаш 


42 
даврида карбамид 7-8 кг, калий 4-5 кг, бошоқлаш даври 
бошида карбамид 10-12 кг, фосфор 7 кг ни ташкил этади.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling