Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/72
Sana01.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1419522
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   72
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

Гуллаш даври. Бошоқлашдан кейин кўпчилик ғалла дон 
экинларида гуллаш даври бошланади. Кузги буғдойда 
ўсимликнинг гуллаши мақбул шароитда бошоқлашдан 4-5 
кун ўтгач бошланади ва 3-6 кун давом этади. Иқлим қуруқ 
келганда ўсимлик эрта (айрим ҳолларда бошоқ чиқаргунгача) 
гуллаши мумкин. Гуллаш ҳарорат юқори бўлган шароитда 
ҳам тезлашади. Тунда гуллаш кундузгига нисбатан секин 
кечади. Ўсимликда гуллаш жараѐни эрталаб ва кечга яқин энг 
жадал кечади. 
Бошоқ бўйлаб дастлаб бошоқнинг ўрта қисми, сўнгра 
пастки ва охири юқори қисми гуллайди. Одатда, бошоқнинг 
биринчи гуллаган қисмида озиқа моддалар кейинроқ гуллаган 
қисмларига нисбатан кўпроқ тўпланади, шу туфайли бу ерда 
донлар йирик бўлади. 
Республикамизнинг марказий вилоятларида кузги 
буғдойнинг нав хусусиятларига кўра, апрель ойининг учинчи 
ўн кунлигидан май ойининг биринчи ўн кунлигигача 
гуллайди. Шимолий вилоятларда гуллаш 5-7 кун кечроқ, 
жанубий вилоятларда эса аксинча 5-7 кун эртароқ бошланади. 
Кузги буғдой учун гуллаш давридаги энг мақбул 
ҳарорат 15-26 
0
С, агар ҳарорат 35 
0
С дан юқори бўлса, гуллар 
яхши чангланмайди, натижада бошоқлар пуч бўлиб қолади. 


16 
Уруғлангандан кейин тугунчада аста секин озиқа 
моддалар тўпланади ва дон тўлишади. Бу вақтда дон 
узунасига жадал ўсиб, муайян навга хос бўлган даражагача 
йириклашиб, унда озиқа моддалар тўпланади. Донда озиқа 
моддалар барг-пояларда моносахарид ва аминокислоталар 
шаклида оқиб келиб тўпланади, сўнгра улар сувда 
эримайдиган бирикмаларга (оқсиллар, мойлар ва крахмалга) 
айланади.
Пишиш даври. Буғдой донида сувда эрийдиган 
моддаларнинг сувда эримайдиган ҳолатга ўтиши билан 
пишиш даври бошланади. Бу давр сут пишиш, мум пишиш ва 
тўлиқ пишиш даврларига бўлинади. 
Доннинг тўлишиши ва етилиши кўп жиҳатдан ташқи 
шароитга боғлиқ. Бу даврда қуруқ иссиқ шамол эсиши сувда 
эриган озиқа моддаларнинг вегетатив органлардан донга оқиб 
келишини қийинлаштиради ва дон яхши тўлишмайди. 
Натижада дон пуч, майда ва енгил бўлиб қолади. Мўл ва 
сифатли ҳосил етиштиришда бу давр жуда муҳим 
ҳисобланади. Республикамизнинг жанубида ва жанубий-шарқ 
қисмида ҳароратнинг юқорилиги, қуруқ шамол эсиши ва 
ҳавонинг нисбий намлиги паст бўлиши туфайли ғалла 
«куйиб» кетади, яъни дони тўлишмасдан қуриб қолади. Ғалла 
экинларида занг замбуруғлари авж олиб ривожланганда ѐки 
зарарли ҳашаротлар шикастланганда ҳам шундай ҳолат 
кузатилади. 
Сут пишиш даврида буғдой яшиллиги сақланади, 
лекин пастки барглари қурий бошлайди. Сут пишиш 
давридан мум пишишгача 6 кун атрофида вақт талаб этилади. 
Дон ҳам яшил сутсимон – оқ модда билан тўлган бўлиб, 
таркибида 40-50% сув сақлайди, қуритилган доннинг таркиби 


17 
ҳам кичрайиб қолади, лекин униб чиқиш қуввати юқори 
бўлади. Бу даврда озиқа моддаларнинг донга оқиб келиши 
давом этади. 
Мум пишиш даври ўрталарида озиқа моддаларнинг 
донга келиши тўхтайди. Мум пишиш 5-7 кун давом этади. Бу 
даврда доннинг ҳажми кичиклашади ва намлик миқдори 
кескин камаяди. Дон таркибида намлик миқдори мум пишиш 
даврининг бошида 40%, охирида 20% бўлади. Дон сарғайиб, 
унга мум сингари тирноқ ботириш мумкин бўлади. Ғалла 
сариқ рангга киради. Бу даврда донда озиқа моддалар энг кўп 
тўпланади. Мум пишиш даврининг ўрталари донни олдин 
ўриб, қуритиб кейин йиғиштириб олиш учун энг қулай 
муддат ҳисобланади. 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling