Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/72
Sana01.05.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1419522
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   72
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

Найчалаш даври. Кузги буғдойда тупланиш давридан 
кейинги ривожланиш даври найчалаш давридир. Бунда 
тупланишдан ҳосил бўлган бўғин оралиғи қисқариб, 
бошланғич туп гулли поялар узаяди, пастки бўғинидан 
бошлаб пастки барглар новидан юқорига кўтарила бошлайди; 
юқоридаги бўғимларида бошоқ пайдо бўлади.
Ўсимлик най ўрагандан бошлаб кучли ўса бошлайди. 
Шунинг учун ўсимликлар бу даврда сув ва озиқа моддалар 
билан етарлича таъминланган бўлиши керак. Ўсимлик 
ҳаѐтидаги бу давр энг маъсулиятли, яъни «критик давр» 
ҳисобланади. Буғдойнинг ҳосилдорлиги маълум даражада 
найчалаш 
даврида 
физиологик 
жараѐнлар 
қандай 
ўтганлигига, озиқа ва намлик билан таъминланиш даражасига 
бевосита боғлиқ бўлади. 
Бошоқлаш даври. Поя бўйига ўса бошлаши билан 
юқоридаги барг новидан бошоқ чиқади. Туп гулнинг ярими 
ҳосил бўлиш билан навбатдаги - бошоқлаш даври бошланади. 
Ёппасига бошоқлаш ҳосилнинг бир текис етилишига ва ўрим-
йиғим муддатларига катта таъсир кўрсатади. Найчалаш 
давридан бошоқлашгача бўлган вақт давомида репродуктив 
органларнинг интенсив шаклланиши, жадал равишда 
вегетатив масса тўпланиши кузатилади. Ўсув жараѐнининг 
жадал кечиши маълум даражада ташқи муҳитга, аввало 
ҳароратга ва намлик билан таъминланишга боғлиқ. 
Буғдой намлик билан етарли таъминланмаганда, ўсиш 
жараѐни сезиларли даражада секинлашади, ўсимликнинг 
ривожланиши эса тезлашади. Бу ҳолат ўсимликда ҳосил 
тўпланишига салбий таъсир кўрсатади. Шу даврда намлик 


15 
етишмаса ўсимликнинг пишиши одатдагидан 4-5 кун илгари 
ва жуда жадал ҳолатда кечиши мумкин. 
Кузги буғдойда найчалаш давридан бошоқлаш 
давригача бўлган давр 20-25 кунни, баҳорги буғдойда эса 12-
20 кунни ташкил қилади. Иқлим қуруқ келганда бир қисм 
бошоқчалар тўлиқ етилмайди ва уларда дон шаклланмайди, 
натижада бошоқдаги дон сони ва ҳосил камаяди. 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling