12
тупроқнинг юза 10 см қатламида 10 мм намлик бўлиши,
буғдойнинг тупланиши жадал кечиши учун эса тупроқнинг 0-
30 см қатламида 30 мм намлик бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Кузги ѐғинғарчилик ўсимликнинг қишга чидамлигини
ошириш
билан бирга, дон салмоғининг сомонга нисбатан
юқори бўлишини таъминлайди. Баҳорги намлик микдори эса
асосан вегетатив органлар ўсишини кучайтиради ва янги ўсув
органлари шаклланишига замин яратади.
Тупроқ ва озиқа моддаларга талаби. Кузги буғдой
органик моддаларга бой бўлган қумоқ ва соз тупроқли
унумдор ерларда яхши ўсади. Қумлоқ, шўрланган ва
кислотали ерларда ўсмайди. Дунѐнинг қора, тўқ каштан ва
чиринди карбонатли тупроқларида бу экиндан энг юқори
ҳосил етиштирилади.
Республикамизда тоғ олди минтақаларида
жойлашган,
йиллик ѐғин миқдори 300-400 мм бўлган тўқ тусли ва типик
бўз тупроқлар, дарѐ соҳилларидаги ўтлоқи ва ўтлоқи бўз
тупроқлар, шунингдек эскидан суғорилиб келинадиган
шўрланмаган оч тусли бўз тупроқлар кузги буғдой
етиштириш учун энг қулай бўлиб, бу ерларда юқори
агротехник
тадбирлар
қўлланилганда
мўл
ҳосил
етиштирилади.
1.2. Буғдойнинг ўсиш ва ривожланиш даврлари
Буғдойнинг
ривожланиш
даврлари
бир
қанча
босқичларда давом этади. Кузги буғдойнинг ривожланиш
даврлари қуйидагилар: уруғларнинг бўртиши - униб чиқиш,
тупланиш, найчалаш, бошоқлаш, гуллаш ва пишиш даврлари.
Do'stlaringiz bilan baham: