Б. Б. Беркинов, Ш. Р. Джуманиязов, З. Т. Абдулхакимов «институционал иқтисодиёт. Ижтимоий соха иқтисодиёти»
Download 1.28 Mb.
|
Янги маъруза матни 2017
Хусусий мулк мажбурлашга асосланган ҳокимиятни ҳамда обрўга асосланган ҳокимиятни тарихнинг четига сиқиб чиқаради. Мулк-корхонанинг пайдо бўлиши билан бирга ёлланма ходим ва хўжайин, ишлаб чиқариш воситаларига бўлган мулкчиликдан маҳрум этилган ва ўзининг меҳнат қобилиятини сотишга мажбур бўлган иқтисодий агент ҳамда хўжаликнинг янги хили – корхонани ташкил этувчи иқтисодий агентнинг роли пайдо бўлади.Хўжайин. Хўжайиннинг шахсий мақсади - қўшимча қийматни олиш уни иқтисодий самарадорликни ошириш имконини берувчи барча янги нарсаларни жорий этишга ундайди. Хўжайин ўта муҳим ижтимоий-иқтисодий миссия – иқтисодий фаолиятни рационалаштириш эгасига айланади.Ёлланма ходим. Ходим – бу фақат ўзининг меҳнат қилиш қобилияти унинг ҳуқуқининг объекти ҳисобланган индивид (ишчи кучи). Лекин бу қобилият, сўзсиз, унинг ўзига тегишли, яъни ходимнинг ўзи кимнингдир ҳуқуқларининг объекти ҳисобланмайди. У: а) эркин танлаш ҳуқуқини қўлга киритади ва б) ўз фаолиятининг маҳсулотларига бўлган ҳуқуқни йўқотади. Ходимнинг ижтимоий-иқтисодий миссияси меҳнатни тақсимлаш самарадорлигини оширишдан иборат.4. Мулк-сармоя. Мулк-имтиёз ҳолатида бўлгани каби мулк-корхона ўз эгасига қўшимча маҳсулотни ўзлаштириб олиш ҳуқуқини беради. Албатта, энди ушбу маҳсулот ортиқча маҳсулотда эмас, балки қўшимча қиймат – корхона хўжалик фаолиятининг харажатлари ва натижалари ўртасидаги фарқ шаклида намоён бўлади. Мулк-сармоя пайдо бўлиши билан хўжайиннинг роли капиталист ва менежер, тақсимлаш жараёнини назорат қилувчи иқтисодий агент ҳамда ишлаб чиқариш жараёнининг ўзининг ташкилотчиси ролларига бўлинади.Капиталист. Сармоя эгаси хўжайин сингари қўшимча қиймат олишдан манфаатдор. Лекин ишчи кучини ишлаб чиқариш воситалари билан бирлаштириш эмас, балки сармояни тўғри сарфлаш капиталист учун ушбу қийматни олиш усули ҳисобланади.Менежер. Капиталистга менежер – ишлаб чиқариш жараёнининг раҳбари, хўжайин функциясини бажарувчи, лекин мулкни йўқотиш хатарига эга бўлмаган иқтисодий агент қарама-қарши туради.Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling