Б. Б. Беркинов, Ш. Р. Джуманиязов, З. Т. Абдулхакимов «институционал иқтисодиёт. Ижтимоий соха иқтисодиёти»


Download 1.28 Mb.
bet37/94
Sana26.09.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1687941
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   94
Bog'liq
Янги маъруза матни 2017

Таъкидлаш лозимки, кўп пағонали мулкчилик институти барча хўжалик юритувчи субъектларнинг меҳнат шароитларини тасарруф этишдаги ҳуқуқларини сезиларли даражада чеклагани ҳолда, меҳнат натижаларининг эркин айланишинини истисно этмади. Демак, табиий ресурслар эмас, балки хўжалик фаолиятининг маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг асосий воситаларига айланишига қараб мазкур институтнинг иқтисодий асоси нурай бошлади. Лекин бу ноиқтисодий мажбурлашга асосланган ҳокимият ўз мавқеини осонгина бўшатиб берганлигини англатмайди. Кўп пағонали мулкчилик институти ўз шаклини ўзгартирди. Тарихга ушбу ўзгаришнинг иккита йўналиши маълум: тоталитар ва бюрократия мулкчилиги.

8. Тоталитар мулкчиликка собиқ СССРда мавжуд бўлган «давлат мулкчилиги» институти яққол мисол бўлади.

Тоталитар мулкчиликка мос келувчи режали-тақсимлаш иқтисодиётида хўжалик юритувчи субъектлар ўзларига бириктирилган мол-мулкка фақат амалда эгалик қилишади ва ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотнинг ҳам, уни сотишдан олинган маблағларнинг ҳам эгаси ҳисобланмайди. Тоталитар мулкчиликнинг асосий хусусиятлари:

  • ҳокимият ва мулкнинг ажратилмаслиги;

  • ишлаб чиқариш воситаларига давлат монополияси;

  • меҳнат шароитларининг хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида марказлашган тарзда қайта тақсимланиши;

  • ишлаб чиқарувчининг ўзи етиштирган маҳсулот ва уни сотишдан олинадиган даромадни тасарруф этиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши;


  • меҳнат шароитларини марказлашган режалаштириш механизми ёрдамида такрорий яратиш.

9. Бюрократия мулкчилиги кўп пағонали мулкчилик ривожланишининг табиий маҳсули ҳисобланади. Ишлаб чиқариш эмас, балки қайта тақсимлаш катта пулларни пайдо қилади. Унинг асосий хусусиятари:
а) мулкчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали тизими мавжуд эмаслиги;
б) ресурслар ва маҳсулотларни қайта тақсимлаш жараёнида амалдорлар иштирокининг қонунчиликда белгиланган имконияти;
в) нархлар ва тарифларнинг бюрократик тартибга солиниши;
г) хуфёна иқтисодиётнинг катта улуши;
д) меҳнат шароитларини такрор яратиш самарали механизмининг мавжуд эмаслиги.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling