Расмий жиҳатдан акциялар ўз эгаларига жамиятга нисбатан мажбурият ҳуқуқларини, хусусан: бошқарув органларида иштирок этиш ҳуқуқи, жамият фойдасининг бир қисмини олиш ҳуқуқи ва жамият тугатилган тақдирда унинг мол-мулкининг бир қисмига эга бўлиш ҳуқуқини берувчи қимматли қоғозларни ўзида намоён этади. Бироқ ушбу ҳуқуқлар кўп жиҳатдан деклоратив ҳисобланади. Бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини фақат акцияларнинг катта миқдордаги пакетларига эгалик қилувчи акциядорлар – мажоритарийлар амалга оширишлари мумкин. Жамият тугатилган тақдирда унинг мол-мулкининг бир қисмини олиш ҳуқуқини эса амалга оширишнинг иложи йўқ: жамиятга нисбатан акциядорлар уларнинг талаблари ижро этиш учун қолган барча шахслар қондирилганидан кейин қабул қилинадиган сўнгги навбатдаги кредиторларни ўзида намоён этишади. Акциядорларининг компаниядан чиқиши туфайли юзага келган унинг акциялари курсининг тушиб кетиши янги инвестицияарни жаб этиш имкониятини кескин пасайтиради. Акциядорнинг шахсий мақсади муайян компанияни капиталлаштиришнинг ўсиши эмас, балки ўзига тегишли акциялар пакетларининг курс қийматидан ютишдан иборат. Ушбу мақсадга акциялар бозор котировкаларининг ўзгариши тенденцияларини доимий равишда кузатиш орқали эришилади. Бу эса, ўз навбатида, акциядор ижтимоий-иқтисодий миссиясининг амалга оширилишига олиб келади. Унинг саъй-ҳаракатлар туфайли сармоя ҳаракатининг тезлиги кескин ошади.
8-БОБ. ШАРТНОМАЛАР НАЗАРИЯСИ
8.1. Шартнома тушунчаси
8.2. Сотиш тўғрисидаги шартнома ва ёллаш тўғрисидаги шартнома
8.4. Ташкилот тушунчаси
8.5. Институт билан ташкилот ўртасидаги чегара
8.1. Шартнома тушунчаси
Шахслар ўзаро ҳамкорлигининг умумий доиралари институтлар томонидан белгиланади. Битимларни тузиш шартларининг муайян доиралари эса ўзаро ҳамкорликнинг турли иштирокчилари ўртасида қайд этилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 9-боби (101-112-моддалар) битимларга бағишланган. Агар мулкчилик ҳуқуқлари назариясининг атамаларидан фойдалансак, мулкчилик ҳуқуқлари билан алмашиш ва уларни ҳимоялаш тўғрисидаги ҳар қандай келишувни шартнома, деб аташ мумкин. Шартномани тузишда шахслар расмий ва норасмий меъёрларни муайян битим эҳтиёжлари учун қўллаган ҳолда, улардан фойдаланишади. Бошқача айтганда, шартнома белгаланган институционал доираларда амалга ошириладиган алмашув мақсадлари ва шартларининг шахслар томонидан онгли равишда ва эркин танланишини акс эттиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |