Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Моддий ѐки археологик манбалар
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
- Bu sahifa navigatsiya:
- Этнографик маълумотлар
- Лингвистик маълумотлар
- Кинофотоҳужжатлар
Моддий ѐки археологик манбалар – археологик тадқиқотлар
натижасида ўрганиладиган меҳнат ва жанговар қуроллар, ҳунармандчилик буюмлари, идишлар, уй-рўзғор буюмлари, кийимлар, чорвачилик анжомлари, тангалар, санъат буюмлари, меъморчилик иншоатлари, уй-жой қолдиқлари, мудофаа иншоатлари кабилардир. Моддий манбалар ѐзувсиз замонлардаги тарихимизни тиклаш учун улкан аҳамият касб этади. 3. Этнографик маълумотлар – энг қадимги даврдан бошлаб сўнгги ўрта асрларга қадар одамларнинг яшаш тарзи ва турмуши, урф- одатлари ва анъаналари, байрамлар ва диний эътиқодлар, хўжалик юритиш удумлари, маълум қабилалар, элатлар ва этник гуруҳларга хос бўлган анъаналар ҳақида қимматли маълумотлар беради. 4. Лингвистик маълумотлар – қадимги тилларнинг ѐзма, бадиий ва оғзаки нутқда акс этиши, турли халқлар тили ва лаҳжасидаги ўхшашликларнинг тарихий илдизлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Ушбу маълумотлар халқлар ва элатларнинг этник келиб чиқиши ҳамда машғулотлари, миграцион жараѐнлар, диний эътиқодлар, маданият, турмуш тарзини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. 5. Кинофотоҳужжатлар – нисбатан янги, воқеа-ҳодисалар ва маълум шахслар бўйича илгари сурилган фикрларнинг тасдиғи ҳисобланади. 6. Архив материаллари - XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб бугунга қадар ижтимоий-иқтисодий, маданий ва сиѐсий жараѐнларни ўрганишда марказий ва жорий арихларда сақланаѐтган маълумотлар жуда муҳим аҳамият касб этади. Тарихий манбаларни ўрганишнинг ўзи, яъни, манбашунослик - тарих фанининг махсус соҳаси бўлиб, тарих фани ривожланиши ва тарих ѐзилишида ўта муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги пайтда манбашунослик фани кенг ривожланмоқда. У юқорида кўрсатилган методологик илмий-назарий, ғоявий-мафкуравий асос ва илмий усулларга таянади. Манбашунослик фани асосан тарихий манбаларни ўрганиш билан машғул бўлиб, манбаларнинг қимматини, ҳақиқий ва ҳақиқий эмаслигини аниқлаш билан бирга уларни туркумларга ажратади. Масалан, моддий ва маънавий ѐдгорликлар ҳамда ашѐвий – этнографик, лингвистик ва оғзаки (фолклор) манбалар шулар жумласидандир. Манбашунослик манбаларни аниқлаш ва саралаш, уларнинг илмий қимматини белгилаш, таҳлил қилиш, яратилиш тарихи, шарт-шароитини ўрганиш каби соҳаларга бўлинади. 21 Хулоса шуки, манбалар тарихий жараѐн ва воқеликларнинг ўзида реал акс эттирган бўлиб, тарихийликнинг инъикоси бўлмоғи керак. Мана шунда уларнинг тарихий аҳамияти, тарихий эканлиги юқори бўлиб, тарихий ҳақиқатнинг юзага чиқишига яқиндан ѐрдам беради. Маълумки, тарихни халқ яратади. Минглаб йиллар давомида яратилган ушбу тарихни ўқитиш ва ўрганишда ѐрдамчи фанларнинг аҳамияти беқиѐсдир. Чунончи, археология, этнография, антропология, нумизматика, лингвистика, тарихшунослик, атамашунослик, социология, тарихий демография, тарихий география, геополитика, фалсафа, ўлкашунослик, картография, иқтисод, маданиятшунослик, диншунослик каби йўналишлар ѐрдамчи фанлар жумласидандир. Лекин, Ўзбекистон тарихини яратишда бир катор ѐрдамчи фанлар маълумотлари олимлар эътиборидан четда қолмоқда. Мисол учун, мавжуд ўқув қўлланмалари ва дарсликларнинг аксариятида ѐритилаѐтган мавзунинг тарихшунослиги берилмайди. Мутахассис талабалар учун яратилаѐтган дарсликларда қисқача, экскурс тарзида маълум давр, мавзу ва муаммо бўйича тарихшунослик ѐритиб берилса, келажакда тадқиқот ишларини олиб бориши мумкин бўлган иқтидорли ѐшларимиз учун фойдадан ҳоли бўлмайди. Шунингдек, тарихшуносликдан бохабар бўлиш - ѐш олимларнинг истиқболли ва долзарб мавзуларни танлашлари учун катта аҳамият касб этади. Ўзбекистон тарихи бўйича янги авлод ўқув адабиѐтларни яратиш бўйича эътибор берилиши лозим бўлган муҳим масалалардан яна бири – Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling