Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Энг қадимги даврни даврлаштириш. Палеолит даври


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

3. Энг қадимги даврни даврлаштириш. Палеолит даври 
Илмий тадқиқотларда тарихимизнинг энг қадимги даври тарихий 
жиҳатдан иккита йирик даврга: ибтидоий тўда ва уруғчилик жамоаси даврига 
бўлинади. Уруғчилик жамоаси ўз навбатида икки босқичга: матриархат (она 
уруғи) ва патриархат (ота уруғи)га ажратилади. Археологик жиҳатдан эса энг 
қадимги давр меҳнат қуролларининг тайѐрланиши ва такомиллашувига қараб 
палеолит, мезолит, неолит, энеолит, бронза ва илк темир даврларига 
бўлинади.
Палеолит (юнонча, ―палайос‖ – қадимги, ―литос‖ – тош) – инсоният 
тарихининг энг қадимги даври бўлиб, унинг бошланиш санаси тахминан 
бундан 3 млн. йил илгариги давр билан белгиланади. Бу давр асосан тош 
қуроллар даври эди. Инсоният минглаб йиллар давомида яшаш зарурияти 
туфайли тошга ишлов бериш техникасини такомиллаштириб ва 
риврожлантириб борган, турмуш тарзи ҳамда яшаш шароитини яхшилашга 
ҳаракат қилган. Палеолит даври арехологик нуқтаи назаридан уч босқичда: 
илк, ўрта ва сўнгги босқичларга бўлиб ўрганилади. Ушбу босқичлар 
археологик даврлаштиришга мансуб бўлиб, у фақат ибтидоий жамиятдаги 
қуроллар ясаш хом-ашѐсига, уни ишлаш техникасига қараб бўлинган. 
Шунинг учун ҳам бу даврлаштириш ижтимоий муносабатлар эволюциясини 
билдирмайди ва белгиламайди.
Илк палеолитнинг дастлабки даврида (1,5-2 млн. йил илгари) Жанубий 
ва Ўрта Европада иқлим субтропик, Жанубий Осиѐ ва Африкада тропик 
бўлиб, иссиқсевар ҳайвонлар кенг тарқалган. Мисол учун, Европада филлар, 
бегемотлар, ѐввойи отлар, Осиѐда ибтидоий ҳўкизлар, каркидонлар, отлар, 
зебралар пайдо бўлган. Бу ҳудудларда иссиқсевар ўсимликлар кенг 
тарқалган.


34 
Яқин йилларга қадар Ўзбекистон ҳудудлари энг қадимги одамлар 
томонидан 100 минг йиллар илгари ўзлаштирилган деб ҳисобланиб келинар 
эди. Кўпчилик тадқиқотчилар Ўрта Осиѐ палеолити ҳақидаги баҳсларда бу 
жараѐнни асосан Европа палеолити билан боғлаб келар эдилар. Аммо сўнгги 
йилларда Ўзбекистон археологлари томонидан олиб борилган кўпгина 
тадқиқотлар бу масалага анча ойдинлик киритди. 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling