Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Инсониятнинг дастлабки аждодлари. Антропогенез жараѐни


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

2. Инсониятнинг дастлабки аждодлари. Антропогенез жараѐни. 
 
Ҳозирги даврда олимларнинг катта гуруҳи одамзотнинг дастлабки 
ватани Африка деган фикрни илгари сурса, яна бир гуруҳ олимлар Европа 
дейдилар. Бошқа бир гуруҳ олимлар эса одам даставвал Осиѐнинг жанубида 
пайдо бўлган деган ғояни илгари сурадилар. 
Инсониятнинг келиб чиқиши ва ривожланиши бир неча асрлар 
давомида тадқиқотчилар томонидан ўрганилиб турли назариялар юзага 
келган. Чунки ―антропогенез‖ энг қадимги давр тарихини ўрганишдаги 
муҳим ва долзарб муаммолардан ҳисобланади. Турли мамлакатларда турли 
даврларда яшаган мутафаккирлар инсониятнинг пайдо бўлиши ҳақида илмий 
таърифга яқин фикрларни баѐн этганлар. Хитой, юнон файласуфлари мил. 
авв. VI-V асрлардаѐқ одамнинг келиб чиқиши тамомила табиий ҳодиса деб 
таърифлашга уринганлар. Кўпчилик тадқиқотчилар инсонни меҳнат ва ақлий 
жиҳатдан камол топиши натижасида ҳозирги даражасига етиб келган, деган 
фикрни илгари суришларига қарамай, одамни худо яратганлиги, ѐки бошқа 
коинотдан келиб ерга тарқалганлиги ҳақидаги назариялар ҳам бор. 
Олимларнинг илмий фаразига кўра, биз яшаѐтган Она замин бундан 
беш миллиард йил илгари пайдо бўлиб, унда дастлаб ҳеч қандай ҳаѐт 
бўлмаган. Она ер тарихи геологик жихатдан архей, палеозой, мезозой ва 
кайназой эраларига бўлинади. Архей эраси охирларида Ерда жуда оддий 
мавжудотлар, палеозойда эса сувда ва қуруқликда яшовчи ҳайвонлар, 
мезозойда судралиб юрувчи жонзотлар, кайназойда сут эмизувчи ҳайвонлар 
пайдо бўлади. Кайназой эрасининг тўртламчи даври бундан 3-3,5 млн. йил 
илгариги даврни ўз ичига олиб, бу даврда одамзотнинг дастлабки аждодлари 
пайдо бўлади.
Фанда инсониятнинг пайдо бўлиши жуда мураккаб масала бўлиб, бу 
жараѐн асосан археологик ва антропологик маълумотлар бўйича ўрганилади. 
Аммо, инсоният пайдо бўлишининг афсоналар, ривоятлар, илоҳиѐт ва коинот 
билан боглиқ бўлган назариялари ҳам мавжуддир. Мисол учун, якка 
худоликни тарғиб этган барча диний таълимотларда инсоннинг пайдо 
бўлиши ѐки яратилиши илоҳиѐт билан боғланади. Хусусан, ―Библия‖ 
таълимотига кўра, одамзот худо томнидан 7 минг йил илгари ―қизил лойдан‖ 
яратилган. Муқаддас Қуръони Каримда эса одамнинг лойдан яратилиб 
Оллоҳнинг иродаси билан унга жон ато этилгани таъкидланади. 
Зардуштийлик динида ҳам шунга ўхшаш ривоятлар мавжуд. Инсониятнинг 


30 
илк вакиллари сифатида ―Библия‖да Адам ва Ева, Қуръони Каримда Одам 
ато ва Момо ҳаво, зардўштийликда эса Ийим номлари келтирилади. Ундан 
ташқари Европа олимларининг инсоният қандайдир кичик мавжудотлар 
(бактериялар)дан пайдо бўлганлиги ѐки коинотдан тушган одам қиѐфасидаги 
жонзотлар ҳақидаги назариялари ҳам бор. 
Дунѐвий фанлар, хусусан тарих фани юқоридаги ғоя ва назарияларни, 
ҳатто ҳозирги пайтдаги гепотезалар – кўринмас одам ѐки коинотдаги одамлар 
кабиларни инкор этмаган ҳолда антропогенез жараѐнини илм-фан 
ютуқларида эришилган натижаларнинг далилларга асосланиб ўрганади. 
Тарих фанида инсоният табиатнинг бир қисми бўлиб, у ердаги тараққиѐтнинг 
маълум босқичида вужудга келиб узлуксиз изланиш ва меҳнат туфайли 
такомиллашиб борганлиги ҳақидаги хулосалар қолган барча назариялар 
ҳамда ривоятлардан устунлик қилади. Фанда одамнинг пайдо бўлиши ва 
ривожланиш жараѐни антропогенез (юнонча ―антропос‖ – одам, ―генезис‖ - 
ривожланиш) деб аталади.
Илмий адабиѐтларда антропогенез жараѐни қуйидаги тўртта босқичга 
бўлиб ўрганилади:
1. Одамнинг илк аждодлари. 
2. Энг қадимги одамлар. 
3. Қадимги одамлар. 
4. Ҳозирги қиѐфадаги одамлар.
Одамнинг ҳайвонот дунѐсидаги аждодлар билан боглиқлиги ҳақидаги 
ғоя инглиз олими Ч.Дарвинга тегишли бўлиб, унинг назарияси бўйича, 
инсоннинг ҳайвонот дунѐсида ажралиб чиқишидаги асосий омиллар – табиий 
сараланиш ва жинсий танланишдир. Жамиятшунос олимлар бу жараѐнда 
меҳнатнинг роли юксак бўлганлиги ҳам таъкидлайдилар.
Инглиз олимлари ота-бола Ликилар ўтган асрнинг 50-60-йилларида 
Шарқий Африкада (Олдувой дарасида) қазишма ишлари олиб бориб оддий 
тош қуроллар ва қазилма одам қолдиқларини топиб, улар 
бундан 3-3,5млн. йил илгари мавжуд булган деган ғояни 
илгари сурдилар.
Фанда энг қадимги одамлар австралопитек
зинжантроп, питекантроп ва синантроплар деб аталади. 
Олимлар уларни Homo habilis – хомохабилис – 
―ишбилармон одамлар‖ турига киритган. Австралопитек
(лотинча ―аустралис‖ – жанубий, ―питиекос‖ – маймун, 
жануб маймуни)лар бундан 6-5 миллион йил илгари шаклланганлар.
Танзаниянинг Зинж қишлоғи яқинидан топилган 
энг қадимги одамлар зинжантроп деб номлаган, улар 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling