Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жамият тараққиѐтинин цивилизацион кўриниши
Неандертал одами тошлан хилма-хил қуроллар ясашни билганлар.
Неандерталларнинг ташқи қиѐфаси, гавда тутиш ва фикрлашида ҳайвонотга хос бўлган белгилар сақланиб қолган бўлиб, уларнинг бош мияси у қадар ривожланмаган. Лекин замонавий қиѐфадаги одамга анча яқинлашиб қолган эдилар. 1968 йилда тадқиқотчилар Франциянинг Тордони вилояти, Кроманьон ғоридан 5 та одам дафн этилган мозорни очиб ўрганадилар. Тадқиқотлардан шу нарса маълум бўлдики, бу ерда баланд бўйли (180 см), ташқи кўриниши ва қиѐфаси, мия ҳамжи замонавий одамларга ўхшаш одамлар дафн этилган. Олимлар ғордан топилган одамлар қолдиқларини ғор номи билан ―кроманьон одами‖, яъни Homo sapiens (Хомосапиенс – ақл-идроки одам) деб атадилар. Замонавий одам қолдиқлари бугунги кунда ер юзининг юздан зиѐд маконларидан очиб ўрганилган. Таъкидлаш лозимки, кроманьон одами 32 замонасига келиб дастлабки аждодларимизнинг биологик ва жисмоний қиѐфаси ҳозирги замон одамидан фарқ қилмайдиган даражада эди. Кроманьонлар даври уруғчилик жамоаси даври эди. Жамият тараққиѐтинин цивилизацион кўриниши. Энг қадимги одамлар ўзларининг ривожланиш босқичларида меҳнат қуролларининг турларини кўпайтириб ва сифатини яхшилаб борганлар. Инсон, оила, халқ Ишлаб чиқаришнинг умумий-технологик манбаи Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий манбалари Қайта ишлаб чиқариш тизими Хусусий мулк турлари ва шакллари Савдо-сотиқ ва ўзаро алмашув Сиѐсий Маданият Билим қобилият Билимлар Маҳорат ѐки ишбилармонлик Хоҳиш ва истаклар эркинликлар Ишлаб чиқариш манбалари Меҳнат қуроллари Ер ости ва ер усти бойликлари Табиий жойлашув ва шарт-шароитлар Ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши Ижтимоий-сиѐсий муносабатлари Этник Давлат бошқаруви Ҳуқуқий Маданий муносабатлари Одоб ва ахлоқ Мафкура ва дин Эҳтиѐжлар ва талаблар Меҳнат воситалари Ижтимоий Фан 33 Натижада уларнинг турмуш тарзида, жисмоний кўринишида ўзгаришлар бўлиб борган. Шунингдек, мия ҳажми ҳам ўзгариб борган. Ўрта тош асридаги турли сабабларга кўра, биринчи навбатда тинимсиз меҳнат жараѐнида инсон тафаккурининг ривожланиши натижасида неандертал қиѐфасидаги одамлар ҳозирги қиѐфали одамларга айлана бордилар. Улар жисмоний ва ақлий жиҳатдан камол топиб, ҳозирги қиѐфадаги кишилар вужудга келди ва шу билан антропогенез жараѐни ниҳоясига етди. Одамнинг пайдо бўлиши ердаги энг буюк ҳодисалардан бири бўлиб, у дастлаб тошдан оддий тўқмоқ ясаган бўлса, узлуксиз меҳнат, тинимсиз интилиш натижасида юксак маданият яратиш даажасига етиб келди. Антропогенез жараѐнида меҳнатнинг ўзгартирувчанлик моҳиятини археологияга оид турли-туман манбалар тасдиқлайди. Турли даврларга оид моддий маданиятнинг алмашиши ҳамда янги асосларда ривожланиши моддий манбаларнинг ташқи кўринишидан ҳам аниқланади. Кўп минг йиллар давомида ривожланган тарихий жараѐнлар - одам ва жамият тараққиѐтида асосий, бош мезон меҳнат эканлигидан далолат беради. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling