Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

Австралопитек бундан 2-1,5 миллион йил илгари
яшаганлар. 

 Зинжантроплардан кейинги даврда яшаган қазилма 
одамлар қолдиқлари Индонезиядаги Ява оролидан ХIХ 
асрнинг охирларида топилган бўлиб фанда уларни 


31 
―Питекантроп‖ (―Маймун - одам‖) деб аташ расм бўлган. Питекантроплар 
бундан тахминан 1 млн. - 700-600 минг йил илгари (Э.Дюбуа) яшаганлари 
аниқланган. Шунингдек, 1927 йилда Хитой ҳудудларидан топилган (Д.Блек) 
қадимги одам қолдиқлари (―Синантроп‖ - Синантроп ―Хитой одами‖) 
бундан 600-500 минг йил илгариги даврга оидлиги аниқланган. Ундан 
ташқари энг қадимги қазилма одам қолдиқлари Германиянинг Гейделберг, 
Венгриянинг Будапешт шаҳри яқинидан ҳам топилган. Олимлар питекантроп 
ва синантропларни Homo erectus (хомоэректус), яъни, тик юрувчи одам 
турига киритадилар. 
Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, зинжантроп, питекантроп, 
синатроплар энг қадимги одамлар шаклланиб ривожланишининг турли 
тарихий босқичларидир. Бу турдаги қадимги одамлар гавдаларини тик тутиб 
юрганлар ва тошдан турли меҳнат қуроллари ясаб улардан фойдалана 
билганлар. Қурол ясай билиши, ўсимлик илдизлари ва меваларни истеъмол 
қилишда шу қуроллардан фойдаланиши, шунингдек, айрим ҳайвонларни 
овлаши қадимги одамларни ҳайвонот оламидан ажратиб турган. 
Архантроплар – энг қадимги одамсимон маймунларнинг одамга 
айланиши жараѐнидаги оралиқ мавжудотлар бўлиб, уларда маймун ва 
одамнинг белгилари мужассамлашган. Бу ўринда шуни таъкидлаш жоизки, 
―Архантроп‖лар (қадимги одамлар) энг қадимги одамлардан фарқланиб, улар 
замонамиздан 100-50 минг йил кейин яшаганлар.
Қадимги одамларнинг қазилма қолдиқлари 
даставвал Германиянинг Неандертал водийсидан 
топилганлиги сабабли фанда уларни ―Неандертал 
одами‖ деб номлаш қабул қилинган. Неандертал
қиѐфадаги одамларнинг суяк қолдиқлари бугунги 
кунга қадар Африка, Ўрта Ер денгизи қиргоқлари, 
Ўрта Осиѐ, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари 
ҳудудларидан, Қора денгиз бўйларидан, Шимолий 
Европа ҳамда Осиѐ ерларидан кўплаб топилган. Бу 
қиѐфадаги одамлар жисмоний жиҳатдан нисбатан
анча бақувват бўлиб, 25-26 йил умр кўрган. Улар

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling