Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
Кир II Тўмарис
97 Геродотнинг Ўрта Осиѐ тўғрисидаги асосий фикрлари форсларнинг сак-массагетларга қарши юришлари, Кир II ва Тўмарис ўртасидаги сиѐсий муносабатлар, аҳамонийлар ҳарбий қўшинлари сафида юртимиз халқлари жангчиларининг иштироки, уларнинг яроғ-аслаҳалари, йўлбошчилари, форс- юнон урушларида уларнинг жасорат кўрсатганлиги, халқларнинг аҳамонийлар давлатига бўйсуниши ва солиқ тартиби, сак-массагетларнинг турмуш тарзи ва диний эътиқоди ва бошқа айрим маълумотлардан иборат. Мисол учун Геродот массагетлар ҳақида шундай хабар қилади: ―Буғдойни массагетлар экмайдилар, чорвачилик ва балиқчилик билан (Аракс дарѐсида балиқ сероб) шуғулланадилар ҳамда сут ичадилар. Массагетлар ичида улуғланган ягона худо - бу Қуѐшдир, Қуѐшга улар отларни қурбон қиладилар, чунки худога дунѐдаги энг чаққон - тезчопар жонлиқни қурбон қилиш лозим деб ўйлайдилар‖. Асли Кичик Осиѐдаги Книд шаҳрилик бўлган юнон тарихчиси Ктесий аҳамонийлар подшоси Артаксеркс (мил.авв. 404-359 йй.) саройида табиблик қилган. Ктесий қаламига мансуб ―Персика‖ асарининг катта бир қисми бақтрияликлар тарихига бағишланган. Ктесий Оссурия подшоси Ниннинг Бақтрияга қилган юришлари, Бақтриянинг пойтахти ва кўп сонли мустаҳкам истеҳком ва шаҳарлар ҳақида маълумотлар бериб жумладан шундай ѐзади: ―Бақтриядаги кўпдан-кўп шаҳарлар орасида Бақтра номли машҳур бир шаҳар бўлган. Бу шаҳар мамлакатнинг маркази бўлиб, кўп шаҳарлар ўртасида, баланд ва мустаҳкам мудофаа деворлари билан ўралган, унда подшо қалъаси жойлашган‖. Яна бир юнон муаллифи Ксенофонт ―Киропедия‖ номли асарида Ктесий хабарларига ўхшаш, Бақтра шаҳарларининг оссурияликлар томонидан қамал қилиниши тўғрисида маълумот беради. Шунингдек, Ксенофонт Кир II ва Бақтрия урушлари ҳақида ҳам ѐзади. Мил. авв. IV асрнинг иккинчи ярмида Александр Македонскийнинг Шарққа қилган юришлари натижасида Ўрта Осиѐдаги қадимги вилоятлар ҳақида кўплаб янги тарихий- географик маълумотлар пайдо бўлди. Кейинги антик давр муаллифлари (Арриан, Курций Руф, Страбон ва бошқ.) асарларидаги маълумотлар илк антик давр муаллифлариникига нисбатан кенгроқ берилган. Александр юришлари ҳақида ѐзган тарихчилар асарларида қадимги Ўзбекистон вилоятлари, шаҳарлар, қалъалар, манзилгоҳ- Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling