Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


 Қадимги Бақтрия, Хоразм ва Суғдиѐна давлатлари


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

4. Қадимги Бақтрия, Хоразм ва Суғдиѐна давлатлари. 
Қадимги Бақтрия давлати. 
Ҳозирги Афғонистоннинг шимоли-шарқи, Ўзбекистоннинг жануби ва 
Тожикистоннинг жануби-ғарбида жойлашган ҳудудлар турли ѐзма 
манбаларда Баҳди, Бақтриш, Бақтриѐна, Бақтрия, Бахли, Бахлика, Тухоло 
каби номлар билан эслатиб ўтилади. Замонавий адабиѐтларда уни Бақтрия 
деб аташ эътироф этилган(―Шоҳнома‖да Бахтар замин, қадимги туркийларда 
Баҳодирлар юрти). 
Археологик маълумотларнинг гувоҳлик беришича, миллоддан аввалги 
II минг йиллик ўрталарига келиб Сурхон воҳасида қадимги деҳқончилик 
маданиятининг жадаллик билан ривожланиши асосида илк давлатчиликка 
ўтиш жараѐни бошланади. Бу жараѐн босқичма-босқич ривожланишнинг 
ўзига хос хусусият ва қонунларига эга эди. Агар давлатчилик асосини шаҳар 
маданияти ташкил этилишини ҳисобга олдиган бўлсак, бу жараѐн 
Ўзбекистоннинг жанубида, Бақтрия ҳудудида миллоддан аввалги II минг 
йиллик биринчи ярмидаѐқ шаҳармонанд қишлоқ Сополлитепа мисолида 
бошланган эди. А.Асқаровнинг фикрича, агар Сополлитепа ўзининг қадимги 
шаҳарсозлик маданиятига хос барча аломатлари билан протошаҳар, яъни, 
Авестода тилга олинган ―вара‖ иншоатини эслатса, Жарқўтон ѐдгорлиги 
Ўзбекистон ҳудудида биринчи бор шаклланган том маънодаги шаҳар эди. 
Жарқўтон қадимги Шарқ шаҳарларидан таркибий жиҳатидан фарқ қилмайди. 
Тадқиқотчиларнинг фикрича, Жарқўтон кўринишидаги кўҳна 
шаҳарларни қадимги Шарқдаги ном-давлатлар шакллари билан қиѐслаш 
учун далиллар етарли. Аммо, Месопатамия ном-давлатларининг асосий 


100 
белгиларидан бўлган ѐзув Жарқўтонда мавжудлиги ҳозирча баҳсларга сабаб 
бўлмоқда. Умуман олганда, миллоддан аввалги II минг йилликнинг сўнгги 
чорагига келиб қадимги Бақтрия ҳудудларида давлатчиликнинг ном ѐки воҳа 
типидаги сиѐсий уюшмалари шакллана бошлаганлигига илмий асослар бор. 
Миллоддан аввалги I минг йилликнинг биринчи ярми Бақтрия 
ҳудудларида кўпгина тарихий-маданий ўзгаришлар бўлиб ўтади. Бу 
ўзгаришлар қуйидаги жараѐнлар билан боғлиқ эди: 
1. Темир буюмларнинг пайдо бўлиши ва кенг тарқалиши. 
2. Қалъалари бўлган қишлоқларнинг пайдо бўлиши ва кейин 
уларнинг шаҳарларга айланиш. 
3. Моддий маданиятнинг сезиларли даражада ўзгариши. 
4. Шарқий Эрон қабилаларининг миграцияси. 
Археологик нуқтаи назардан, юқоридаги давр Марғиѐна типидаги Ёз I 
маданияти мавжуд бўлган даврга тўғри келади. Тадқиқотчилар Ёз I 
маданияти даврини миллоддан аввалги II-I минг йиллик бўсағаси – VIII-VII 
асрлар билан белгилайдилар. Сурхон воҳасидан айнан мана шу маданиятга 
ўхшаш ѐдгорликлар кўплаб очиб ўрганилган. Бу даврда Бақтриянинг тўртта-
Улонбулоқсой, Бўстонсой, Ургул ва Ҳалқажар воҳалари ўзлаштирилган 
бўлиб, археологик тадқиқотлар натижаларига кўра, Кучуктепа, Жарқўтон, 
Бандихон ва Қизилтепа уларнинг мараказлари эди. Юқоридаги воҳалар ўтроқ 
зироаткорлар ва чорвадор-састарлар ҳарбий бошлиқларининг мулклари, 
марказлар эса уларнинг қароргоҳлари бўлган бўлиши мумкин. 
Тарихнинг отаси Геродотнинг ―Тарих‖ асарида Бақтрия халқи Миср ва 
Бобил каби йирик давлатлар қаторида тилга олнади. Юнон тарихчиси Ктесий 
Книдский Бақтрия ҳақида қимматли маълумотлар беради. Тарихчи 
давлатдаги кўплаб шаҳарлар, мустаҳкам пойтахт шаҳар Бақтра (Балх), 
Бақтрия подшоси Оксиарт, унинг битмас-туганмас бойликлари ҳақида 
ҳикоя қилади. Тадқиқотчиларнинг фикрларга қараганда Қадимги Бақтрия 
подшолиги қудратлилиги жиҳатдан қўшни вилоятлардан анча устун бўлиб, 
улар орасида алоҳида мавқега эга бўлган. Бақтриянинг табиий бойликлари 
ундан ташқари ҳудудда ҳам Олд Осиѐга қадар машҳур эди. Айниқса, 
Бадахшон ложуарди (лазурит) ва лаъли жуда қадрланган. 
Авестонинг эски қисмларида Ахурамазда яратган ―энг яхши ўлкалар ва 
мамлакатлар орасида тўртинчи бўлиб гўзал ва байроқлари баланд 
кўтарилган ―Баҳди мамлакати‖ атамаси учрайди. Айрим олимларнинг 
фикрича бу ―бахтар‖ атамасига мос келса керак. Бақтрия ҳақидаги кейинги 
қадимги маълумотлар Ахамонийлар подшоларининг миххатларида ва бўртма 
тасвирларида учрайди. Мисол учун, Ахамонийлар подшоларининг 
марказларидан бири Персепол шаҳридаги сарой деворларида бўртма 
расмларда бақтрияликлар идишлар кўтарган ва икки уркачли Бақтрия 
туялари билан тасвирланади. Демак, Бақтрия мустақил сатраплик сифатида 
Ахамонийлар давлатининг иқтисодий ва маданий ҳаѐтида муҳим аҳамиятга 
эга бўлган. 
А.Сагдуллаевнинг тадқиқотларига кўра, Бақтрия ҳақидаги турли 
маълумотлар қадимги юнон тарихчилари-Геродот, Ктесий, Арриан, Страбон, 


101 
Курций Руф, Диадор,Плиний кабиларнинг асарларида ҳам мавжуд бўлиб, 
улар бу давлатнинг қадимийлиги ва юксак маданияти ҳақида маълумотлар 
беради. Хусусан, Ктесий Книдский Оссурия подшоси Нин Белиднинг 
Бақтрияга қилган юриши, унинг бақтриялик аѐл Семирамидага уйланганлиги, 
Бақтрия подшоси Оксиарт ва унинг бой хазинаси ҳақида маълумот беради. 
Ктесийнинг Бақтрия чегаралари ҳақидаги маълумотлари ҳам қизиқарлидир. 
Унинг хабар беришича: ғарб томондан Бақтрия текислигига борадиган йўлни 
тоғлар тўсиб турадилар, улардан фақат довонлар орқали ўтиб бориш мумкин. 
Бақтрия Танаисдан Ҳинд дарѐсига чўзилган бўлиб, Танаис уни Европадан, 
Ҳинд дарѐси эса Ҳиндистондан ажратиб туради. 
Геродот ўзининг ―Тарих‖ асрарида Бақтрия ва бақтрияликларни 45 
марта тилга олади. ―Бақтрия‖ атамаси Эсхилнинг миллоддан аввалги V асрда 
саҳнага қўйилган ―Форс‖лар трагедиясида ҳам учрайди. Яна бир қадимги 
тарихчи Страбон Бақтрияни ―орийлар ўлкасининг жавоҳири‖ сифатида 
таърифлайди. 
Ёзма манбалар маълумотлари кўп ҳолларда археологик маълумотлар 
билан тасдиқланади. Археолгия маълумотларининг гувоҳлик беришича, 
миллоддан аввалги VII-VI асрларда Бақтрияда шаҳарлар шаклланиб бўлган 
эди. Олтиндилѐртепа (Аорн), Бақтрия (Болои Ҳисор) ва Қизилтепа каби 
кўҳна шаҳарлар мустаҳкам ҳимоя деворлар билан ўраб олинадики, улар бу 
ҳудудларда давлатчилик ривожланишининг асоси эди. 
Э.В.Ртвеладзе 
Бақтриядаги 
бу 
даврга 
оид 
тадқиқотларни 
умумлаштириб, ушбу ҳудудлардаги аҳоли жойлашувининг қуйидаги ўнта 
воҳасини ажратади: Уланбулоқсой, Шеробод, Ургул (Бандихон), Ҳалқажар, 
Юқори Сурҳон, Ўрта Сурхон, Амударѐ, Вахш, Қуйи Кофирниҳон, 
Бойтудашт.
Шундай қилиб, миллоддан аввалги I минг йиликнинг ўрталарига келиб 
қадимги Ўзбекистоннинг жанубида ижтимоий-иқтисодий муносабатлар 
билан боғлиқ кўплаб ўзгаришлар бўлиб ўтади. Юқоридаги санаб ўтилган 
воҳаларнинг ҳар бири маълум ҳудудий-сиѐсий бирлашмани ташкил этган 
бўлиб, ўз номига, маъмурий марказларига, йирик шаҳарларига эга бўлган 
бўлиши мумкин эди. Мисол учун, Сурхондарѐдаги Қизилтепа кўҳна шаҳри 
атрофида тўртбурчак шаклда қурилган қадимги уй-қўрғонлари (Қизилча) 3-4 
та қўшни уйлардан иборат бўлиб, алоҳида жойлашган қишлоқ жамоасини 
ташкил этганлар. Ҳар бир катта оила жамоасини маълум уй-жой, чорва ва 
ерга эгалик қилиб, маълум даражада иқтисодий мустақил бўлган. Қишлоқ 
жамоаларининг ҳудудий, иқтисодий ва ижтимоий бирлашуви, ибтидоий 
даврларга оид уруғ-қабилавий бирлашувдан тубдан фарқ қилиб, илк 
давлатчилик шакллари пайдо бўлганлигидан далолат беради. 
Мил. авв. VII-VI асрлар Бақтрия жамиятида ҳудудий бўлиниш 
шаклланиб, аҳолининг ўтроқлашув жараѐнлари янада кучаяди. Кўҳна 
шаҳарлар қишлоқ хўжалик атрофларига эга бўлиб, қалъалар пайдо бўлади, 
муҳим савдо йўллари бўйларида таянч истеҳкомлар барпо этилади. Турли 
бинолар бунѐд этишда мудофаа иншоатларининг аҳамияти етакчи ўрин 
эгаллайди. 


102 
Қадимги Бақтрия деҳқончилик районларининг тузилиши табиий-
географик жойлашув ва шарт-шароитларга қараб турлича бўлган. 
Манзилгоҳларнинг сони ва ўзлаштирилган ерларнинг умумий майдонига 
қараб маданий-хўжалик воҳалар бир нечта гуруҳларига бўлинган. 
Воҳаларнинг чегаралари суғорма деҳқончилик ҳудудлари ва суғориш 
тармоқларнинг чегаралари билан узвий боғлиқ эди.
Тарихий таҳлил шуни кўрсатадики, кўп ҳолларда давлатчилик 
жамиятнинг ичида, ўз ички қонуниятлари асосида пайдо бўлади ва 
ривожланади. Шакллана бошлагани 3,5 минг йилдан кам эмаслиги илмий 
жиҳатдан асосланган Бақтрия давлатчилиги бунинг ѐрқин мисолидир. 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling