Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи


Download 6.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/196
Sana23.09.2023
Hajmi6.3 Mb.
#1686319
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   196
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД

Цивилизацион ѐндошув – давлатнинг ижтимоий-иқтисодий тузуми ва 
функциялари билан бир қаторда кўпроқ уларнинг тарихий-маданий 
тараққиѐти, анъанавий, ахлоқий ва маданий ривожланиш даражасига қараб
типларга ажратишдир. Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда давлатчилик 
масалалари 
билан 
шуғулланаѐтган 
тадқиқотчиларнинг 
аксарияти
цивилизацион ѐндошувни қўллаб-қувватлайдилар. А.С.Сагдуллаев қадимги 
бошқарув тизими кўйидаги функциялар билан боғлиқ ҳолда амалга 
оширганлигини таъкидлайди: иқтисодий, ижтимоий, ҳарбий-сиѐсий ва 
ҳудуддий. 
Давлатнинг жамият тараққиѐти ва унинг сиѐсий тизимида тутган ўрни 
қуйидагича изоҳланади:


95 
1. Маълум ҳудудлардаги давлат ўз ҳудуди доирасида яшовчи тилидан, 
динидан, миллатидан қаътий назар, барча аҳолига ҳокимият таъсири 
ўтказадиган ягона сиѐсий ташкилотдир. 
2. Давлат ўз ичида ва ташқи алоқаларда йўлга қўйиладиган 
муносабатларда бошқа ижтимоий-сиѐсий ташкилотлардан фарқ қилган 
ҳолда, олий ҳокимиятга, тўла суверенитетга эгадир. 
3. Давлат 
жамият 
ҳаѐти 
тараққиѐтининг 
турли 
соҳалари 
ва 
йўналишларини мувофақлаштириб туради. 
 
3. Илк давлатлар ҳақидаги ѐзма манбалар. 
Қадимги аҳоли. 
Янги маълумотларга кўра, Ўрта Осиѐ ҳудуларидан топилган 
пиктографик белги-ѐзувлар бронза даврига оид бўлса-да, улар ҳозирча кам 
сонли бўлиб, қадимги жамият ҳақида тўлиқ маълумотлар бера олмайди. 
Миллоддан аввалги V-IV асрларга оид айрим кам сонли топилмалар ҳам 
(Хоразм, сак ѐзувлари) тўлиқ эмас. Ўрта Осиѐ ҳудудларидан миллоддан 
аввалги III-II асрларга оид кўплаб танга пуллар топилганки, улар қадимги 
тарихни ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Ундан ташқари то ўрта 
асрларга қадар етиб келган кўп сонли ѐзма манбалар маълумотлари ҳам 
муҳимдир. 
Ўрта Осиѐ ҳудудларидаги дастлабки давлат уюшмалари ҳақидаги ѐзма 
манбалар - зардўштийларнинг муқаддас динний китоби ―Авесто‖, 
аҳaмонийлар даври миххат ѐзувлари, юнон-рим тарихчиларининг асарлари 
ҳисобланиб уларнинг барчаси юртимиздан четда битилган. Шунинг учун ҳам 
уларда баъзи ҳолларда чалкашликлар ва ноаниқликлар, бир-бирини инкор 
этиш ҳоллари учраб турадики, бу ўринда мавжуд ѐзма манбаларни 
археологик тадқиқотлар натижалари билан солиштириш ва таҳлил этиш 
ниҳоятда 
муҳимдир. 
Археологик 
маълумотлар 
ѐзма 
манбалар 
маълумотларини кенгайтиради, уларга аниқлик киритади, тарихий 
тараққиѐтнинг аниқ йўналишларини кўрсатиб, маълум давр ҳақидаги 
тасаввурларимизни янада бойитади. 
Мил авв. VI асрнинг ўрталарига келиб Эрондаги Аҳамонийлар 
сулоласи ҳукмдорлари Қадимги Шарқдаги кўпгина мамлакатлар устидан
жумладан, Ўрта Осиѐдаги Парфия, Марғиѐна, Бақтрия, Сўғдиѐна, Хоразм, 
―Саклар ўлкаси‖ устидан ўз ҳокимиятини ўрнатдилар. Аҳамонийлар даврида 
битилган миххат манбаларда Ўрта Осиѐ халқлари ва вилоятлари ҳақида 
турли маълумотларни учратишимиз мумкин. 
Бу ѐзувлар мил авв. VI-IV асрларга оид бўлиб, Эрон ҳудудларида, 
хусусан, Беҳистун ва Нақши Рустам қояларида, Суза, Персепол ва Ҳамадон 
шаҳарларидан топиб ўрганилган. Булар орасида энг муҳими Беҳистун 
ѐзувлари бўлиб, у Доро I даврида ѐзилган. Бу ѐзувларда Доро I босиб олган 
ўлкалар санаб ўтилади. Шунингдек, босиб олинган ҳудудларда форсларга 
қарши қўзғолонлар ҳақида маълумотлар берилади. 


96 
Суза шаҳридан топилган ѐзувларда Доро I бундай эълон қилади: 
―Сузадаги саройни мен бино қилганимда унинг безаклари узоқ юртлардан 
олиб келинган. Уака ѐғочи Ганхарадан, олтин - Сард ва Бақтриядан, ялтироқ 
тошлар ва ложувард Сўғдиѐнадан, феруза-Хоразмдан, кумуш ва бронза 
Арахозиядан, тош устунлар - Эламдан етказиб келинган.‖
Персепол шаҳридаги сарой деворларида бақтрияликлар, хоразмликлар, 
сўғдлар ва сакларнинг ўйиб ишланган расмлари топилган. Бу расмларда 
Сўғдиѐна, Бақтрия, Хоразм ва саклар ўлкасидан бўлган солиқ 
тўловчиларнинг аҳамонийларга турли хил буюмлар (ҳунармандчилик, 
тикувчилик, заргарлик, ҳарбий қуроллар), ҳамда қадимги Шарқда машҳур 
бўлган отлар ва туяларни солиқ сифатида олиб келаѐтгани тасвирланган. 
Хуллас, аҳамонийлар даври ѐзувларида ўлкамиз халқларининг қадимги 
тарихига оид қуйидаги маълумотлар сақланган: вилоятлар ва халқларнинг 
номлари, айрим сиѐсий жараѐнлар, саклар юртига қарши юришлар, 
иқтисодий тузум ва моддий маданият маълумотлари. 
Юнон-рим тарихчиларидан биринчи бўлиб ―тарихнинг отаси‖ Геродот 
(мил.авв. V аср) Ўрта Осиѐ халқлари ҳақида маълумотлар беради. Геродот 
ўзининг машҳур ―Тарих‖ китобини мил. авв. 455-445 йилларда ѐзган. Бу 
ўринда шуни таъкидлаш жоизки, Геродот Ўрта Осиѐ вилоятларининг 
бирортасида ҳам бўлмаган. Шунинг учун ҳам Ўрта Осиѐдаги халқлар, 
вилоятлар жойлашувидаги нафақат аниқ, балки умумий чегараларидан ҳам 
бехабар бўлган. Ўрта Осиѐ вилоятлари ҳақида эса, ўзи эшитган ҳикоялари, 
суриштириб билганлари асосида ѐзган. 
А.Сагдуллаевнинг ҳисобига қараганда, Геродот ―Тарих‖ китобида 
Бақтрия, Бақтра, бақтрияликларни 45 марта, сўғдларни 2 марта, 
хоразмликларни 3 марта, сакларни 11 марта, массагетларни 19 марта тилга 
олиб уларнинг моддий маданияти, урф-одатлари, дини ва тарихи ҳақида 
ҳикоя қилган. 

Download 6.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling