Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
Александр Македонский лар, ҳимоя деворлари, хўжалик ва маданий
ҳаѐт ҳақида кенгроқ ва батафсилроқ маълумотлар олиш мумкин. Олиб борилган археологик ва антропологик тадқиқотлар натижалари қиѐсий таҳлил этилар экан, қадимги даврдаги Ўрта Осиѐ ҳудудида яшаган 98 қадимги аҳоли тарихини тадқиқ этиш бир неча сабабларга кўра катта аҳамият касб этиши кузатилади. Ушбу аҳамиятли ҳолатни қуйидагича изоҳлаш мумкин: биринчидан, бу даврда аҳолининг табиий ҳудудлар бўйича хўжалик жиҳатдан табақаланиши содир бўладики, олиб борилган археологик тадқиқотлар натижалари Ўрта Осиѐ ва Қозоғистоннинг асосан деҳқончилик билан шуғулланган жанубий ҳамда асосан чорвачилик билан шуғулланган шимолий ҳудудларини ажратиш ва ўзаро таққослаш имконини беради. Иккинчидан, деҳқончиликка ва ишлаб чиқарувчи иқтисодга эрта ўтиш деҳқончилик жамоалари сонининг ортишини ҳамда илк шаҳарларнинг ривожланишини белгилаб берди ва демографик жиҳатдан таъсир кўрсатиб ортиқча аҳолининг турли археологик маданиятларга ва хўжалик юритиш тартибига мансуб бўлган табақаларнинг кўчиб кетишига туртки берди. Учинчидан, Ўрта Осиѐ ҳудудида мураккаб этно-маданий жараѐнларнинг содир бўлиши, ҳозирги замон ўлкамиз халқларининг шаклланишида узоқ қадимга бориб тақалувчи маҳаллий унсурларнинг устунлиги қадимги даврлар билан бевосита боғлиқдир. Тўртинчидан, айнан мана шу аҳоли илк шаҳарлар маданиятини ривожлантириш жараѐнида ўлкамиз ҳудудларидаги ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтнинг бошқарувчилари бўлиб, уларнинг илк деҳқончилик манзилгоҳлари ва дастлабки шаҳарсозлик маданиятининг яратувчанлиги хусусиятини ҳам алоҳида таъкидлаш мақсадга мувофиқдир. Турли археологик маданиятлар кенг тарқалган Ўрта Осиѐ ҳудудида сўнгги бронза ва илк темир даврида кузатилувчи манзара муайян тарихий- маданий жараѐнлар ўта мураккаб кечганлигини кўрсатади. Шимол чорвадорлари маданияти бу бронза даврининг Андронов маданияти бўлиб, Қозоғистон ҳудудларини тўла қамраб олиб ғарбда Волга орти чўлларигача, шарқда Минусинск ҳавзасигача чўзилади. Чорвадорлар маданиятининг излари ўша даврнинг кўпгина қўрғонларидан аниқланган бўлиб, улардан кўп сонли бронза ва сопол буюмлар, меҳнат ва жанговар қуроллар ҳамда санъат асарлари топилган. Улар қадимийлиги жиҳатдан Олд Осиѐдан кейинда туради. Қадимда Ўрта Осиѐнинг шимолий ва жанубий вилоятлари аҳолиси билан марказий ҳудудлар аҳолисининг мураккаб этномаданий алоқалари қизғин ривожланиб бу алоқалар маҳаллий аҳоли ҳаѐтида катта аҳамиятга эга бўлган бошқа ўхшаш маданиятлар тараққиѐтига ҳам таъсир ўтказган. Маълумки, Ўзбекистон қадимги тарихининг жуда катта даври ѐзма манбаларсиз, археология ва антропологияга оид манбаларга таянган ҳолда ўрганилади. Қадимги Шарқ ѐзма манбаларидан (Ҳинд, Оссурия ва Эрон манбалари) маълумки, мил. авв. II минг йилликнинг ўрталари ва охирлари (бронза даври) - Ўрта Осиѐ, Афғонистон, Ҳиндистон ва Эрон тарихи - ҳинд- эрон қабилалари ѐйилиши билан боғлиқ бўлган. Ҳинд-эрон қабилалари дастлаб жуда кенг ҳудудларда - Волга, Урал ва Жанубий Сибир оралиғидаги ерларда яшаганлар. Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, Ўрта Осиѐда аҳоли жойлашуви этник ҳудудларининг ажрала бошлаши мил. авв. IХ-VIII асрларга оид бўлиши мумкин. Мил. авв. VI асрда Эрондаги аҳамонийлар сулоласи 99 подшолари юртимизда юриш қилганда бу халқларнинг ажралиб бориш жараѐни бутунлай тугаган ва турли халқларнинг ҳудудий жойлашув чегаралари, вилоятларнинг маъмурий чегаралари аҳмонийлардан анча олдинги даврда пайдо бўлган. Минг йиллар давомида Ўзбекистон ҳудудларида яшаб ўтган қабилалар ва элатларнинг тарихи ҳамда маданияти изсиз йўқолиб кетмаган. Ушбу элатларнинг айримлари аждодларимизнинг йирик гуруҳларини ташкил этиб, энг қадимги ѐзма манбаларда тилга олинган. Ушбу манбаларнинг гувоҳлик беришича, мил. авв. VII-VI асрларда Ўзбекистоннинг деҳқончилик воҳаларида сўғдийлар, бақтрияликлар ва хоразмийлар яшаганлар. Ўрта Осиѐ ва Қозоғистонинг тоғлари, даштлари ва чўлларида яшаган саклар ва массагетлар чорвадор қабилалардир. Мил. авв. I минг йилликнинг биринчи ярмида юртимиз ҳудудларида жойлашган турли халқлар қадимги шарқ-эроний тиллар шеваларида гаплашганлар. Уларнинг этник қиѐфаси ва тиллари бир-бирига яқин бўлган. Шунинг учун ҳам сўғдлар, бақтрийлар, хоразмийлар, сак-массагетлар қариндош халқлар бўлиб, бир-бирларини тушунганлар. Айниқса, деҳқончилик билан шуғулланиб ўтроқ хўжалик юритган аҳолининг моддий ва маънавий маданият бир-бирига анча ўхшаш бўлган. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling