Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
Салавкийлар давлат бошқаруви
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
Салавкийлар давлат бошқаруви
Тадқиқотчиларнинг фикрича, салавкийлар даврида анчагина мураккаб солиқ тартиби жорий қилинган бўлиб, салавкийлар ҳукмдорлари ўзларигача мавжуд бўлган солиқ тартибини ўзлаштирган ҳолда унга ўзгартиришлар киритиб, мукаммаллаштирганлар. Деҳқонлардан ер солиғини йиғиб олиш сатрап-стратегларнинг вазифаси бўлган. Бундай солиқларнинг миқдори аниқ белгиланган бўлиб, вилоятлардан келадиган солиқларнинг умумий миқдори қишлоқ жамоаларидан тушадиган солиқларга боғлиқ бўлган. Ўрта Осиѐдаги юнонлар билан алоқалар маҳаллий халқлар маданиятининг баъзи томонларини Ғарбга тарқатувчи муҳим омиллардан бирига айланди. Айрим тадқиқотчилар тўғри таъкидлаганликларидек, эллин маданитида соф юнон маданий ижоди эмас, балки юнон ва Шарқ мамлакатларининг ўзига хос қўшилиши ўз аксини топган. Эллин маданиятининг ривожланишида Ўрта Осиѐ халқлари ҳам муҳим рол ўйнадилар. Ўрта Осиѐнинг катта қисми салавкийлар давлатига ҳарбий йўл Подшо Фуқаролар маъмуриятининг олий бошлиғи Қўшинлар бош қўмондони Олий судья Бош қонун чиқарувчи Иш бошқарувчи Подшо атрофидагилар: қариндошлар ва дўстлар Подшо девонхонаси Сатраплар, епархлар, гепархлар, стратеглар Молия бошқарувчиси Полислар, катойкиялар Солиқлар йиғимини бошқарувчилар Маҳаллий сиѐсий уюшмалар: айрим қабилалар, ибодатхона жамоалари, маҳаллий сулолалар Хат-ҳужжат ишларининг бошқаруви 133 билан қўшиб олиниши маълум даражада Ғарб ва Шарқ ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларнинг ривожланишага туртки берди. Шу билан бирга маҳаллий маданият, савдо-сотиқ, шаҳар ҳаѐти, ҳунармандчилик ва суғориш ишлари изчил ривожланиб борди. Шундай қилиб, Ўрта Осиѐнинг салавкийлар давлати таркибига кирган даври юнон-македон истилоси туфайли вайрон этилган иқтисодий ҳаѐтни тиклаш, бақтрияликлар, суғдийлар, парфияликлар ва бошқа Ўрта Осиѐ халқларининг салавкийларга қарши курашда бирлашув даври бўлди. Мил.авв. III асрнинг 60-50-йилларига келиб Кичик Осиѐ ва Болқон ярим оролида Салавкий ҳукмдорлари ўртасида ҳокимият учун курашлар авж олди. Натижада салавкийлар давлатининг шарқий вилоятларида сиѐсий вазият ўзгариб марказдан қочувчи кучларнинг ҳаракатлари фаоллашади. Мил.авв. 250 йилда келиб дастлаб Парфия, кейин эса Юнон-Бақтрия давлатлари салавкийлар давлатидан ажралиб чиқиб ўзларини мустақил деб эълон қиладилар. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling